Загрузка страницы

Абу Бакрнинг фидокорликлари ва ғордаги чаён қиссаси

(Савр ғори ва Ҳижрати Набавийя лавҳалари)

4- қисм:

* Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан олдин Абу Бакр розияллоҳу анҳу Савр ғорига кириб, ғор ичи ва атрофини тозалаб, ўтиришга ва дам олишга ярайдиган ҳолатга келтирадилар.
* Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг сонларига бошларини қўйиб дам олаётган пайтлари қаердандир бир чаён пайдо бўлиб, Абу Бакр розияллоҳу анҳу оёқларини чақиб олади.
* Абу Бакр розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни безовта қилиб қўймаслик учун (тишларини тишларига қўйиб) сабр қиладилар.
* Ҳар қанча сабр қилсалар ҳам барибир кўзларидан ёш чиқиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таналарига бироз томчилайди ва у зот уйғониб кетадилар.
* Уйғонишлари биланоқ чаён чаққанидан хабар топиб, тупуклари билан чаққан жойини суртиб, дуо қиладилар ва Абу Бакр розияллоҳу анҳу дарҳол шифо топадилар.

* Эслатма:
1. Бу ғордаги чаён ёки илон қиссаси Сийрати Набавийя ва тарих китобларининг баъзиларида, жумладан имом Ибн Касир раҳимаҳуллоҳнинг "Бидоя ва Ниҳоя" китобида зикр қилинган. Санади саҳиҳ ёки заифлигини билолмадим. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг оёқларини чаққан ҳашарот чаён бўлганми ёки илон, бу борада ҳам икки хил ривоят бор экан.
2. Саҳиҳ дуолар билан дам солиш заҳарларнинг ёмонлигини Аллоҳнинг изни ила даф этиши бошқа бир қатор саҳиҳ ҳадисларда собит бўлган. Жумладан, Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳу бир кофир қабила раҳбарига Фотиҳа сурасини ўқиб дам солиб қўйганларида чаён заҳридан дарҳол шифо топганлиги ҳақидаги машҳур қисса. (Бухорий, Муслим, Термизий ва бошқа муҳаддис имомлар саҳиҳ санадлар билан ривоят қилганлар).

"Қалам" учун
Муҳиддин Обидхон қори ўғли

Видео Абу Бакрнинг фидокорликлари ва ғордаги чаён қиссаси канала Qalam
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
21 мая 2018 г. 19:41:23
00:05:36
Яндекс.Метрика