Жангда ўлган эмас бирор баҳодир Шавкат Раҳмон шеъри
Жангда ўлган эмас бирор баҳодир,
Бари ҳалок бўлган хиёнатлардан,
Тошдай ухлаганда тўшларин очиб
Ё заҳар қўшилган зиёфатлардан.
Бирор асотирда баҳодирларни
Ҳаттоки юз бошли аждар емаган,
Минг бир синоатли ялмоғизлар ҳам
Тоғларни ўйнаган девлар енгмаган.
Бари ҳалок бўлган хиёнатлардан,
Барига орқадан санчилган ханжар.
Шундай бўлиб келган азал-у азал
Мана шу жафокаш, кўҳна Ватанда.
Ҳар гал баҳодирлар йиқилар экан
Куракка санчилган номард тиғидан,
Қайта тирилгандай бўларди ногоҳ
Ҳар бир болакайнинг қорачиғида.
Ишонгил, ҳеч қачон сени алдамас
Софдил элатларнинг асотирлари,
Бирорта баҳодир ўлганмас жангда,
Қўрқоқлар ўлдирган баҳодирларни!
Шавкат Раҳмон
Видео Жангда ўлган эмас бирор баҳодир Шавкат Раҳмон шеъри канала FARRUHBEY
Бари ҳалок бўлган хиёнатлардан,
Тошдай ухлаганда тўшларин очиб
Ё заҳар қўшилган зиёфатлардан.
Бирор асотирда баҳодирларни
Ҳаттоки юз бошли аждар емаган,
Минг бир синоатли ялмоғизлар ҳам
Тоғларни ўйнаган девлар енгмаган.
Бари ҳалок бўлган хиёнатлардан,
Барига орқадан санчилган ханжар.
Шундай бўлиб келган азал-у азал
Мана шу жафокаш, кўҳна Ватанда.
Ҳар гал баҳодирлар йиқилар экан
Куракка санчилган номард тиғидан,
Қайта тирилгандай бўларди ногоҳ
Ҳар бир болакайнинг қорачиғида.
Ишонгил, ҳеч қачон сени алдамас
Софдил элатларнинг асотирлари,
Бирорта баҳодир ўлганмас жангда,
Қўрқоқлар ўлдирган баҳодирларни!
Шавкат Раҳмон
Видео Жангда ўлган эмас бирор баҳодир Шавкат Раҳмон шеъри канала FARRUHBEY
Показать
Комментарии отсутствуют
Информация о видео
Другие видео канала
Muzey Taksim Istanbul#sheriyat #falsafa Мунча мум тишлайсан14 октября 2023 г.Men sira koʻnglimni yashira olmadimКимки ўз қадрини билмас, билмас одам қадрини, Чустий #falsafa sheriyat#Муслим бўлдик арабдан ортиқЖанубий Карея давлатида ярим оролда жойлашган газ свет у́чмас экан...Bizga berilgan zamon suzmakka sayoz keldi. Najmiddin Ermatov sheriМахдумкули Тўка бошладиБорин сотиб ейди токай бу ҳалқум!? Алиф Маҳмуд шеъриЯХШИ ҚАЙСИ, ЁМОН ҚАЙСИ, БИЛИНМАС Махтумқули ижодиданИнсон бўлайлик болаларим,Азиз Несин хикояси...ISTANBUL TAKSIM MEYDAN 2024Джорж Оруел Молхона асариданEmin Usmon ijodidan Tomir QissasiСўз эркининг қабри қаерда? #sheriyat #falsafaISTANBUL TURKIYAФалсафа#falsafa Чин ИнсонликНиятларимиз такдиримизни белгилайдиКеча Хоразмга бориб келдим мен...22 мая 2024 г.