Загрузка страницы

Boks bo'yicha jahon chempionati. 2 g'alaba, 2 maglubiyat

Хабар берганимиздек, шу кунларда Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати мусобақалари ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кеча 4 та вазн тоифасига рингга кўтарилишди. Чорак финаллар учун кечган жангларнинг дастлабкисини вакилларимиз орасида -67 кг вазнда Асадхўжа Мўйдинхўжаев бошлаб берди. Бироқ, ҳамюртимиз япониялик Севонрец Оказавага имкониятни бой бериб мусобақа билан хайрлашди.
Куннинг биринчи ярмига мўлжалланган жанглар сериясин -75 кг оғирликдаги Саиджамшид Жафаров давом эттирди. Озарбайжонлик Миршариф Казимзадега қарши кечган муросасиз кўриниш олди. Дастлабки раунддаги устунликни Жафаров жанг охирига қадар давом эттирди ва якунда ғалабага эришиб чорак финал иштирокчисига айланди.

Жаҳон чемпионатида қайта ташкил этилган -63,5 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини Мужибилло Турсунов ҳимоя қилмоқда. 2000 йилги Сидней олимпиадаси чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев сингари Андижон бокс мактаби тарбияланувчиси ҳисобланган Турсунов ҳам айни вазнда мураббийлар ишончини оқламоқда. Хитой тайпейи вакили Чу-Ен Лаига қарши жангда Мужибилло тўлиқ устунлик намойиш этиб чорак финал иштирокчисига айланди.
80 кг вазнда Одилжон Аслонов америкалик Робби Гонсалесга қарши жангни яхши бошлади. Биринчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига ҳам туширди. Бироқ, кейинги раундларда Аслонов устунликни сақлай билмади ва якунда мусобақани тарк этди.

Видео Boks bo'yicha jahon chempionati. 2 g'alaba, 2 maglubiyat канала Norbek Niyazov
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
2 ноября 2021 г. 10:46:38
00:03:21
Яндекс.Метрика