Загрузка страницы

Ал-Бухорий ва Индонезия президенти. . .

Ассалом алейкум азизлар каналга лайк босиб подписка килишни унутманг илтимос.

Имом Бухорийнинг исмлари ва насаблари:
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн ал-Муғира ибн Бардизбаҳ (бу ўша вақтдаги Бухороча исм бўлиб, унинг маъноси “деҳқон”, яъни қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи дегани) ал-Бухорий  ал-Жаъфий бўлган.
У кишининг боболари Яман Жаъфий таъсирида мусулмон бўлганлар. Шундан сўнг уларга ал-Жаъфий деб нисбат берилган. Чунки шу замонда инсонлар кимнинг таъсирида мусулмон бўлсалар, ўзларига улардан нисбат берганлар.
Туғилишлари:
Имом Бухорий  ҳижрий 194 йил  шаввол ойининг  13-куни – жума кунида дунёга келганлар. Гўдаклик вақтларидаёқ оталаридан етим қолганлар.
Ибн Халликан ўзининг “Вафаётул аъён” китобида таъкидлашича, Имом Бухорий озғин, узун ҳам ва қисқа ҳам бўлмаганлар (яъни ўрта бўйли бўлганлар). Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий ёшлик вақтларида кўзлари ожиз бўлиб қолади. Бир куни оналари тушларида Иброҳим  алайҳиссаломни кўрадилар. Иброҳим алайҳиссалом оналарига: “Сенинг кўп дуо қилганинг ва йиғиларингдан кейин Аллоҳ таоло болангнинг кўзини қайтариб берди”, – дейдилар. Тонг отгандан кейин, қарасалар Аллоҳ болаларининг кўз нурини қайтариб берган экан.
Ҳадис илмини ўрганишлари ва ёдлаш қобилиятлари:
Имом Бухорий мактабда ўн ёшлик вақтларида ҳадис ёдлашга қунт билан киришдилар. Мактабни тугатганларидан кейин, Имом Дохилий ва ундан бошқалар билан  бирга юрдилар.  Имом Дохилий бир куни инсонларга ҳадис ўқиб бераётиб:
“Суфён Абу Зубайрдан ривоят қилади. У Иброҳимдан ривоят қилади”, – дейди.
Имом Бухорий: “Абу Зубайр Иброҳимдан ривоят қилмаган”, – дейдилар. Шунда  Имом Дохилий  Имом Бухорийни жеркиб берадилар. Имом Бухорий бўлса: “Аслга қайтинг”, – дейдилар. У зот уйига кириб, ёзиб олган нарсаларига қарайдилар. сўнгра қайтиб чиқиб: “Эй бола бўлмаса  қанақа!” – дейди. Имом Бухорий: “Зубайр ибн Адий Иброҳимдан ривоят қилган”, – дейдилар. Имом Бухорийдан қаламни олиб, китобдаги хатони тузатадилар ва Имом Бухорийга: “Тўғри айтдинг”, – дейдилар.
Имом Бухорий Дохилийга раддия берган вақтда 11 ёшда эдилар.
Сўнгра оналари ва акалари Аҳмад билан Маккага сафар қилдилар. Ҳаж қилганларидан кейин акалари Аҳмад оналари билан Бухорога қайтдилар. Имом Бухорий ҳадис талабида у ерда қолдилар. У зот Ҳижозда олти йил яшаганлар.
Имом Бухорий ўзларининг сафарлари ҳақида шундай деганлар:
“Мен ҳадис илмини ўрганиш учун Шом, Жазира ва Мисрга икки маротаба, Басрага тўрт маротаба бордим. Ҳижозда олти йил яшадим. Куфа ва Бағдодга муҳаддислар билан неча марта қатнаганимнинг саноғи йўқ”.
16 ёшга тўлганларида ибн Муборак ва Вакеънинг китобларини ёдлаганлар. Имом Бухорий 18 ёшга тўлганларида инсонлар у кишидан ҳадис ривоят қилардилар.  Ҳудди шу ёшларида саҳобалар, тобеъинлар ва уларнинг сўзлари ҳақида китоб ёзганлар.
Ҳошид ибн Исмоилдан: “Имом Бухорий ёшлик вақтларида бизлар билан устоздан дарс эшитишга борар эди. Бизлар дарсларни ёзиб олсак у ҳеч нарса ёзиб олмасди. Кунлар шу йўсинда ўтди. Биз унга: “Сен бизлар билан юрасан, лекин ҳеч нарса ёзиб олмайсан”, – дедик. Бухорий бизга 16 кундан кейин: “Сизлар менга кўп эътироз билдирдингиз. Ёзиб олганларингизни менга кўрсатинг”, – деди.
Биз ўзимиздаги ҳадисларни кўрсатган эдик, Бухорий унга 15000 ҳадис зиёда қилиб айтди. Бухорий уларни ҳаммасини ёддан айтди. У ёддан айтганидан биз ёзиб олганларимиздаги хатоларни ҳам тузатиб олдик.
У зотнинг устозлари:
У зот 1000 га яқин устоздан ҳадис эшитганлар. Улардан машҳурлари:
Муҳаммад ибн Саллом Пойкандий (225 ҳижрий санада вафот этганлар).
Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Маснадий Жўфий (239 ҳижрий санада вафот этганлар).
Имом Бухорийнинг тақволари:
Имом Бухорий жуда тақводор, кам овқат тановул қиладиган инсон эдилар. Кечалари оз ухлардилар. Ҳатто бир кечада 18 маротабагача турар, ҳамда шамчироқни ёқиб зеҳнларидаги нарсаларни ёзиб қўярдилар. У зотни ҳадисдан бошқа нарса банд қилмас эди. Кечаю кундуз фақат ҳадис билан шуғулланар эдилар. У зотга раддия берувчи инсонлар билан жуда одобли тарзда гаплашар эдилар. Улардан ҳадис ривоят қилинмайдиган ровий ҳақида ҳаддан ошмасдан гапирар эдилар.
Мисол учун, “Муҳаддислар у киши ҳақида жим бўлдилар”, деб айтардилар. У зотни зеҳнлари ҳақида кўплаб ривоятлар келган. Юқорида улардан айримларини келтирдик. У зот мужтаҳид олимлардан бўлганлар.

Видео Ал-Бухорий ва Индонезия президенти. . . канала Abduqodir Abrarov
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
22 октября 2020 г. 2:26:44
00:17:15
Яндекс.Метрика