Загрузка страницы

Президентга мурожаат , ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ

МИРЗАЧЎЛ. “Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Гагарин шаҳри Ғалаба маҳалласи Барокат кўчасидаги эҳтиёжманд оилалар номидан ёзмоқдамиз. “Сиздан Телеграм”да аввалроқ мактубимиз чиққан эди. Аммо масъуллар мурожаатимизга эътибор қаратмади. Шу боис қайта мактуб йўлламоқдамиз.

2018 йил барак типидаги эски уйларимизни бузиб, бизга ҳашар йўли билан арзон уйлар қурилди. Аммо арзон уй нархи асоссиз равишда оширилиб, 231 миллион сўмга чиқиб кетди. Оғир шароитдаги 54 та оила учун қурилган арзон уйлар эса аста-секин пулдорлар қўлига ўтиб кетмоқда.

Уйлар шошилинч қурилгани сабаб жуда камчиликлари кўп. Бева-бечораларга арзон уй қуриб бердик деб дунёга жар солишди. Лекин кўрсатилган меҳр-мурувватнинг бадали бизга жуда қимматга тушмоқда.

Газимизга ўз вақтида ҳисоблагич қўйилмагани сабаб бўйнимизга миллионлаб қарз осилди. Кредитдан ҳам каттагина қарз бўлдик. Бу ёқда банк суд орқали муҳлат қўйган. Олти ой ичида тўлолмадинглар деб бизни уйдан чиқармоқчи.

Мутасаддилардан ёрдам кутиб қоламиз”.

Видео Президентга мурожаат , ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ канала Fikr ahli
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
16 ноября 2019 г. 13:24:17
00:08:15
Яндекс.Метрика