Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини кескин танқид қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 26 ноябрь куни Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари 12-13 ноябрь кунлари вилоятда бўлиб, шу борадаги вазифаларни белгилаб берган эди. Ҳар бир туман ва шаҳарни жадал ривожлантиришга туртки бериш мақсадида марказий идоралар, жумладан, вазирлик ва тижорат банклари раҳбарлари бириктирилиб, зарур ресурслар ажратилди. 2021 йил Қашқадарёда “Тадбиркорликни ривожлантириш йили” деб эълон қилинди. 10 мингта янги тадбиркорлик субъекти ташкил этиш мақсади белгиланди.

Бугунги йиғилишда ҳар бир туман ва шаҳарнинг “ўсиш нуқталари”га асосланиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳаларни мижозбай ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди.

Масалан, Яккабоғ, Қамаши, Чироқчи, Шаҳрисабз ҳамда Китоб туманларида 20 минг гектарда интенсив боғ ва узумзорлар яратиш орқали вилоятда мева-сабзавотни қайта ишлаш даражасини 25 фоизга етказиш мумкин.

Шаҳрисабз шаҳри, Нишон, Деҳқонобод, Яккабоғ, Миришкор, Ғузор, Шаҳрисабз, Муборак туманларида ташкил этиладиган 11 та кичик саноат зонасида лойиҳаларни жойлаштириш ва инфратузилмага улаш кераклиги қайд этилди.

2021 йилда тижорат банклари кредитлари асосида хизмат кўрсатиш соҳасида 650 миллиард сўмлик 500 та янги лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари келгуси икки йилга мўлжалланган 1 минг 153 та инвестиция лойиҳасининг иқтисодий-ижтимоий аҳамиятини таъкидлаб ўтди. Бунда қарийб 1 миллиард доллар хорижий инвестицияларни ўзлаштириб, 19 мингта янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

Мутасаддиларга саноат паст даражада ривожланган туманлар учун қўшимча лойиҳалар ишлаб чиқиш, мавжуд захираларни самарали ишга солиш вазифаси қўйилди.

“Темир дафтар”га киритилган оилаларни камбағалликдан чиқариш чоралари муҳокама қилинди. Кичик бизнесни ривожлантириш, ёшлар ва аёлларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш муҳимлиги таъкидланди.

Видео Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини кескин танқид қилди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
26 ноября 2020 г. 21:52:23
00:18:49
Другие видео канала
"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 26 ноябр 2020 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 26 ноябр 2020 йил | Axborot 24"Пултопар": Олтинга тенг бизнес! Чувалчанг бизнеси ҳақида эшитганмисиз?| Pultopar"Пултопар": Олтинга тенг бизнес! Чувалчанг бизнеси ҳақида эшитганмисиз?| PultoparКасб ўргатиш тизими қониқарли йўлга қўйилганми? | MunosabatКасб ўргатиш тизими қониқарли йўлга қўйилганми? | Munosabat"Холамга келин бўлдим, кейин қайнона-холамни танимай қолдим..." | Gap chiqdi"Холамга келин бўлдим, кейин қайнона-холамни танимай қолдим..." | Gap chiqdi"Оталар сўзи": "Оқликка хиёнат" | "Otalar so'zi": "Oqlikka xiyonat""Оталар сўзи": "Оқликка хиёнат" | "Otalar so'zi": "Oqlikka xiyonat"Қайнона келинининг пулини олиб қўйиши қанчалик тўғри? | Gap chiqdiҚайнона келинининг пулини олиб қўйиши қанчалик тўғри? | Gap chiqdiШавкат Мирзиёев электр тармоқларидаги узилишларнинг олдини олиш бўйича топшириқ бердиШавкат Мирзиёев электр тармоқларидаги узилишларнинг олдини олиш бўйича топшириқ бердиШавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о проектах в нефтегазохимической промышленностиШавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о проектах в нефтегазохимической промышленностиЭркак: "Аёлим ўгай ўғлимга мени урдириб уйимни эгаллаб олди" 2-қисм | Oila mundarijasiЭркак: "Аёлим ўгай ўғлимга мени урдириб уйимни эгаллаб олди" 2-қисм | Oila mundarijasi"Эгов хотин ва унинг онаси ёхуд бахтиқаро йигит тақдири" | Ko'zgudagi  biz"Эгов хотин ва унинг онаси ёхуд бахтиқаро йигит тақдири" | Ko'zgudagi bizПод председательством Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещаниеПод председательством Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещаниеMr Dustin Bilan SAVOL JAVOBLARMr Dustin Bilan SAVOL JAVOBLAR
Яндекс.Метрика