Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев Жидда шаҳридаги «Қаср ас-Салам» саройида тантанали кутиб олинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август кунининг иккинчи ярмида Саудия Арабистонига давлат ташрифи доирасида Жидда шаҳрига келди.

Подшоҳ Абдулазиз номидаги халқаро аэропортда мамлакатимиз етакчисини Макка минтақаси раҳбарлари, инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Жидда шаҳридаги «Қаср ас-Салам» саройида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Давлатимиз раҳбарини Саудия Арабистонининг Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари ижро этилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг музокаралари бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида Ўзбекистон етакчиси Саудия Арабистон Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудга ўзининг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказишни сўради.

Турли даражалардаги алоқалар анча фаоллашгани мамнуният билан таъкидланди. Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кегашининг йиғилишлари мунтазам ўтказилмоқда. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, қўшма корхоналар ташкил этилмоқда.

Шу билан бирга, мамлакатларимиз муносабатларни, энг аввало савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш учун улкан салоҳиятга эга.

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистонига илк давлат ташрифи бунинг учун кенг имкониятлар очишига ишонч билдирди.

Олий даражадаги музокаралар қарашлар ва интилишларнинг муштараклигини намоён этди. Саудияда “Нигоҳ - 2030” Давлат дастури муваффақиятли амалга оширилаётгани юксак баҳоланди. Мамлакатимизда жамият ҳаётининг барча соҳаларини трансформация қилишга қаратилган Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг мақсад ва вазифалари ушбу дастурга ҳамоҳангдир. Давлатларимизда рақамли ва “яшил” иқтисодиёт тамойилларини жорий қилишга катта эътибор қаратилмоқда.

Томонлар икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Ишбилармонларнинг алоқалари учун янада қулай шароитлар яратиш, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, таркибини диверсификация қилиш зарурлиги қайд этилди. Мамлакатимизда Саудия Арабистони фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этилиши бу борада муҳим қадамлардан бири бўлади.

«Бугунги тарихий учрашувимиз ҳамкорлигимизни амалий натижалар билан бойитиш, бизнес алоқалари учун “кучли сигнал” бўлишига аминман. Давлатларимиз тадбиркорлари мулоқотимиз натижаларини интиқлик ва катта қизиқиш билан кутаяпти», деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз Саудиянинг етакчи компанияларини Ўзбекистондаги тижорат банклари, йирик саноат ва инфратузилма объектларини хусусийлаштириш жараёнида фаол иштирок этишга чақирди.

Энергетика ва нефть-кимё соҳаларидаги шерикликни кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди. Бугунги кунда кунда “ACWA Power” компанияси билан жами 2 миллиард 600 миллион долларлик йирик энергетика лойиҳалари бошланган. Кимё тармоғида “SABIC” компанияси билан шериклик истиқболлидир.

Саудия тараққиёт жамғармаси иштирокида мамлакатимиз ҳудудларида транспорт, сув таъминоти, электр тармоқларини ривожлантириш бўйича инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Бугун Ўзбекистон-Саудия Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши муваффақиятли ўтказилгани мамнуният билан қайд этилди. Унинг якунида энергетика, кимё, электротехника, инфратузилмани ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, ахборот технологиялари ва транспорт соҳаларида умумий қиймати 14 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишув ва шартномалар имзоланди.

Учрашувда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, бугунги кунда юртимизда ўн мингдан зиёд талаба Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий тили ҳисобланган араб тилини ўрганмоқда.

Халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Музокараларда Ўзбекистон ва Саудия Арабистонининг қатор жиҳатлар юзасидан қарашлари ва ёндашувлари ўхшашлиги намоён бўлди. Давлатларимиз халқаро доирада бир-бирини доим қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ўзбекистон Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёднинг “Экспо - 2030” Бутунжаҳон кўргазмасини ўтказиш учун номзодини қўллаб-қувватламоқда.

Хавфсизлик соҳасида мулоқотни йўлга қўйиш, Афғонистонда тинчликни мустаҳкамлаш ва иқтисодиётни тиклашга кўмаклашиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш юзасидан якдил фикр билдирилди.

Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистонининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотида Мулоқот бўйича шерик мақомини олаётганини олқишлади.

Музокаралар натижалари бўйича имзоланган ҳужжатлар алмашилди.

Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида кенг қамровли шериклик муносабатларини янада кенгайтириш тўғрисида Қўшма баёнот қабул қилинди.

Видео Шавкат Мирзиёев Жидда шаҳридаги «Қаср ас-Салам» саройида тантанали кутиб олинди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
18 августа 2022 г. 13:05:04
00:13:40
Другие видео канала
Shavkat Mirziyoyev Masjidun Nabaviyda namoz o'qidi | "Munosabat" ko'rsatuviShavkat Mirziyoyev Masjidun Nabaviyda namoz o'qidi | "Munosabat" ko'rsatuvi“Qalpoq”dagi tog‘a majburan rak bo‘lgani, Sohiba, nochor aktyorlar, azob. Rahmonali Suropov dunyosi“Qalpoq”dagi tog‘a majburan rak bo‘lgani, Sohiba, nochor aktyorlar, azob. Rahmonali Suropov dunyosiSHAYX ALIJON QORI “MASJIDI NABAVIY”DA TABARRUKAN IJOZA BERDISHAYX ALIJON QORI “MASJIDI NABAVIY”DA TABARRUKAN IJOZA BERDIИслом Каримовнинг Мадинаи Мунаварага қилган зиёратиИслом Каримовнинг Мадинаи Мунаварага қилган зиёрати"Ўгай қайнона"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyo"Ўгай қайнона"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyoПрезидентдан сўрамасдан Ҳаж қилган ҳокимни биласизми?Президентдан сўрамасдан Ҳаж қилган ҳокимни биласизми?Умра зиёратида юрган юртдошларимизУмра зиёратида юрган юртдошларимизРоссия — США: от любви до ненависти | Вторая Мировая, Карибский кризис, санкции и ядерная войнаРоссия — США: от любви до ненависти | Вторая Мировая, Карибский кризис, санкции и ядерная войнаOzodNazar: Xidirnazar Allaqulov: “Qoraqalpog’istondagi fojia uchun Mirziyoyev aybdor!”OzodNazar: Xidirnazar Allaqulov: “Qoraqalpog’istondagi fojia uchun Mirziyoyev aybdor!”Шавкат Мирзиёев Масжидун Набавийга келиб, икки ракат намоз ўқидиШавкат Мирзиёев Масжидун Набавийга келиб, икки ракат намоз ўқидиЎзбекистон: Машҳур маҳкумлар жазони қандай ўтамоқда? BBC News O'zbekЎзбекистон: Машҳур маҳкумлар жазони қандай ўтамоқда? BBC News O'zbekУШБУ ДУОНИ УҚИНГ ХЕЧ ҚАЧОН ПУЛГА МУХТОЖ БУЛМАЙСИЗ ИН ШАА АЛЛОХ || дуолар каналиУШБУ ДУОНИ УҚИНГ ХЕЧ ҚАЧОН ПУЛГА МУХТОЖ БУЛМАЙСИЗ ИН ШАА АЛЛОХ || дуолар каналиمولوی مهدی دیگر نیست و باید این واقعیت را قبول کرد؛ اما ...مولوی مهدی دیگر نیست و باید این واقعیت را قبول کرد؛ اما ...Sardor Rahimxon - 600 millionlik Intervyu. Oilaviy, hamma ko’rishi kerakSardor Rahimxon - 600 millionlik Intervyu. Oilaviy, hamma ko’rishi kerakШавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан мулоқот қилдиШавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан мулоқот қилдиШавкат Мирзиёев прочитал намаз в Масжиде ун-Набави – мечете пророка МухаммедаШавкат Мирзиёев прочитал намаз в Масжиде ун-Набави – мечете пророка МухаммедаSardor Rahimxon - Xorazm boylariga haqiqat gaplar, juda ta’sirliSardor Rahimxon - Xorazm boylariga haqiqat gaplar, juda ta’sirliTARVUZ XIYLASI - SHO'RDANAKTARVUZ XIYLASI - SHO'RDANAKПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафтадаги иш дастури таҳлили 13 август 2022 йил | MenimchaПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафтадаги иш дастури таҳлили 13 август 2022 йил | MenimchaТолибжон Исроилов  "Хушвақт"да Насиба Қамбарова ва Маҳмуджон Йўлдошев билан | XushvaqtТолибжон Исроилов "Хушвақт"да Насиба Қамбарова ва Маҳмуджон Йўлдошев билан | Xushvaqt
Яндекс.Метрика