Загрузка страницы

Бокс. Халаков жангсиз финалга чиқди, Мадияр кубаликка ютқазди

Ҳисоб бўйича 21-чиси бўлган ушбу жаҳон чемпионати иштирокчиларнинг қамрови жиҳатидан энг каттаси деб эътироф этилмоқда. 88 мамлакатдан 510 нафар боксчи мусобақага киришган бўлса, шулардан 26 нафари сўнгги маррага қадар етиб келди, яна шунча спортчи эса бронза медалларини ўз номига расмийлаштирди.
Ҳакамлик борасида энг кўп эътирозларга сабаб бўлган жорий мусобақанинг ярим финалига Ўзбекистон терма жамоасининг икки вакили йўл олганидан хабарингиз бор. 60 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Абдумалик Халаков жанг қилмасдан финал йўлланмасини қўлга киритди. АИБА вакилларининг маълум қилишича, унинг ярим финалдаги рақиби, эронлик Дониёл Шохбахшнинг аввалги жангда олган жароҳати ушбу босқичда иштирок этишига монелик қилди. Абдумалик энди олтин медаль учун француз боксчиси, 2017 йилгли жаҳон чемпиони, Рио олимпиадаси кумуш совриндори Суфён Умияга қарши олтин медаль учун рингга кўтарилади.
Бу галги жаҳон чемпионати илк бор совриндорлар учун пул мукофотлари берилиши билан аҳамиятлидир. Ташкилотчилар жами 2,6 миллион АҚШ доллари соврин жамғармаси ажратган бўлса, шундан чемпионларга 100 минг, финалчилар 50 мингдан ва бронза медали эгалари 25 минг доллардан мукофотга эга бўлишади. Бу ҳам жангларнинг муросасиз бўлиши учун хизмат қилмоқда. Ўзбекистондан ушбу мусобақада боксчилардан ташқари ҳакам сифатида Александр Ҳамидов ва АИБА врачи сифатида Дилшод Казаков ҳам иштирок этмоқда.
Финал йўлланмаси учун 92 кг вазн тоифасида яна бир ҳамюртимиз Мадияр Саидраҳимов ҳам кураш олиб борди. Бироқ, кўп карра олимпиада ва жаҳон чемпиони ҳисобланган кубалик Хулио Ла Крузга қарши баҳсда Мадияр имкониятни бой бериб қўйди. Шундай бўлсада, Саидраҳимов Ўзбекистон терма жамоаси учун қимматли бронза медалини расмийлаштирди.

Таъкидлаш лозимки, бу галги жаҳон чемпионати Ўзбекистон терма жамоасидаги авлодлар алмашинуви жараёнида ёш боксчиларнинг ўзларини кўрсатишлари учун имкон яратди. Мужибилло Турсунов, Саиджамшид Жаъфаров, Лазизбек Муллажонов, Одилжон Аслонов, Абдумалик Халаков, Мадияр Саидраҳимов каби ёшлар яқин келажакда катта натижалар кўрсатиш имкониятига эга эканини намойиш этдилар.

Видео Бокс. Халаков жангсиз финалга чиқди, Мадияр кубаликка ютқазди канала Norbek Niyazov
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
5 ноября 2021 г. 10:37:09
00:03:12
Яндекс.Метрика