Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев банк ва солиқчиларни видеоселектор йиғилишда кескин танқид қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 30 апрель куни ҳудудларда маҳаллий саноатни ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Қурилиш материаллари, уй жиҳозлари, маиший хўжалик моллари, кийим-кечак ва озиқ-овқат аҳоли энг кўп харид қиладиган товарлардан. Уларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш осон ва арзон. Қолаверса, бу йўналиш қишлоқларга саноат кириб бориши, одамлар иш билан таъминланишида ҳам муҳим омил.

Масалан, сўнгги уч йилда мамлакатимизда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 бараварга ошган. Лекин, маҳсулотлар ҳажми ва турлари ҳали ички эҳтиёжни тўлиқ қоплаётгани йўқ. Умуман, ўтган йили қарийб 1 миллиард долларлик қурилиш материаллари импорт қилинган.

Юртимизда кўплаб уй-жойлар, завод ва корхоналар, ижтимоий объектлар қурилмоқда. Булар ҳам қурилиш материаллари, турдош маҳаллий саноат маҳсулотларига талабни оширади.

Шу боис йиғилишда маҳаллий саноатни ривожлантириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

– Кўриб турибсизлар, бутун дунёда иқтисодиёт бўйича вазият оғир. Ҳеч кимга осон бўлаётгани йўқ. Шунинг учун бор имкониятдан фойдаланиб, пешона теримиз билан топган пулимизни халқимизга ҳалол етказиб, натижага эришишимиз керак. Маҳаллий саноатни ривожлантириш ҳокимларнинг қўлидаги масала. Ақл билан, пухта иш тутса, бунинг замирида жуда кўп ишчи жойи, тадбиркорларнинг манфаатдорлиги, одамларнинг розилиги бор, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бу борадаги ишларни “ички талабни ўрганиш – импортни таҳлил қилиш – ресурс базасини аниқлаш – янги лойиҳалар ишлаб чиқиш” занжири асосида ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига маҳаллий саноатнинг ҳар бир йўналиши, хусусан, қурилиш материаллари, тўқимачилик, ипакчилик, фармацевтика, электротехника, чарм-пойабзал, заргарлик, чинни буюмлари, мебелсозлик, озиқ-овқат саноати каби тармоқлар бўйича ҳудудлар кесимида алоҳида дастурлар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.

Давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 24 та туманни қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш таклифини қўллаб-қувватлади. Бу ҳудудлардаги мавжуд хомашё ва йирик заводлар инфратузилмасидан фойдаланиб, уларга яқин жойда янги корхоналар ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди. Мазкур 24 та туманда инфратузилмани яхшилаш учун бюджетдан қўшимча 400 миллиард сўм, геология ишларини амалга оширишга 100 миллиард сўм маблағ ажратиладиган бўлди.

Қурилиш материаллари тармоғида умумий қиймати 5 миллиард долларлик мингдан зиёд янги лойиҳалар шакллантирилган. Бу орақали 25 мингдан ортиқ иш ўрни яратиш мақсад қилинган.

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан ушбу соҳадаги лойиҳалар учун 300 миллион долларлик кредит линияси очиш, банк филиалларидаги консалтинг марказлари орқали тадбиркорларга амалий ёрдам бериш таклифи билдирилган. Президентимиз бунга қўшимча, мазкур банк орқали давлат томонидан 200 миллион доллар ажратиш бўйича кўрсатма берди.

Янги турдаги қурилиш ва пардозлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларига 15 миллиард сўмгача кафиллик берилиши таъкидланди. Шунингдек, бундай корхоналарга миллий валютадаги кредитлар бўйича Марказий банк ставкасидан 10 фоизгача ортиқ қисми ва хорижий кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Бундан ташқари, қишлоқ жойларидаги саноат зоналари ҳамда конлар ва карьерлар учун ер солиғи 10 бараваргача камайтирилади. 500 та норуда қазилмалар кони аукцион орқали сотилиб, уларнинг негизида саноат корхоналари ташкил этилади.

Шундай имкониятлардан фойдаланиб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги лойиҳалар эвазига маҳсулот турларини кўпайтириб, импорт ўрнини тўлдириш мумкинлиги қайд этилди.

Бу борада энг самарали йўл – туман ё шаҳарга кириб келаётган импорт таркибини таҳлил қилиб, шу маҳсулотларни ҳудуднинг ўзида ишлаб чиқаришдир.

Масалан, сўнгги икки йилда 6 мингга яқин кўп қаватли уйлар қурилган бўлиб, уларга ишлатилган материаллар 30 фоизгача четдан келтирилган. Жорий йилда қурилиши режалаштирилган 100 мингга яқин хонадоннинг ҳар бирига камида 20-30 миллион сўмлик электр техникаси, мебель, ошхона буюмлари ва бошқа хўжалик моллари керак.

Шундан келиб чиқиб, мутасаддиларга бозор талабини таҳлил қилиш асосида, иқтисодий самарадорлиги бор бўлган товарларни маҳаллийлаштириш, бундай лойиҳаларни ҳудудлардаги саноат зоналарига оқилона жойлаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Қурилиш материаллари тармоғида бўлганидек, бошқа саноат маҳсулотлари бўйича ҳам ихтисослашган туманларни белгилаб олиш, янги лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Маҳаллий саноатни ривожлантиришда саноат кооперацияси ҳам жуда муҳим. Хусусан, ўтган ҳафтада Навоий шаҳрида ўтказилган саноат ярмаркасида жами 376 миллиард сўмлик мингга яқин шартномалар тузилган.

Видео Шавкат Мирзиёев банк ва солиқчиларни видеоселектор йиғилишда кескин танқид қилди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
30 апреля 2021 г. 22:10:03
00:18:03
Другие видео канала
Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс»нинг навбатдаги сониШавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс»нинг навбатдаги сониПрезидент Шавкат Мирзиёев Туркманистонга ташриф буюрдиПрезидент Шавкат Мирзиёев Туркманистонга ташриф буюрдиДАХШАТ  ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ХАЛКНИ ЭШТДИ ВА ХАММАСИНИ ГАПИРИБ ТАШЛАДИ БИЗ СИЗ БИЛАН  УСТОЗ.ДАХШАТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ХАЛКНИ ЭШТДИ ВА ХАММАСИНИ ГАПИРИБ ТАШЛАДИ БИЗ СИЗ БИЛАН УСТОЗ.Баткенде кырдаал ЧАТАК! Жапаровго КАТУУ ТАЛАП коюшту Тажиктер токтотпосо 7 ОБЛАСТЬ барабызБаткенде кырдаал ЧАТАК! Жапаровго КАТУУ ТАЛАП коюшту Тажиктер токтотпосо 7 ОБЛАСТЬ барабызНегатив 180: Кишанни соғинган "Қишлоққурилиш инвест"..Негатив 180: Кишанни соғинган "Қишлоққурилиш инвест"..Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс»нинг навбатдаги сониШавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс»нинг навбатдаги сониZokir Ochildiyev - Xammasiga javob berasanZokir Ochildiyev - Xammasiga javob berasanШавкат Мирзиёев переговорил с Рахмоном и ЖапаровымШавкат Мирзиёев переговорил с Рахмоном и ЖапаровымПрезидент Шавкат Мирзиёев  посетил ТуркменистанПрезидент Шавкат Мирзиёев посетил ТуркменистанМАНА ХАКИКАТ ХОКИМ УРИНБОСАРИ ЖИНОЙИ ГУРУХ ТУЗГАНИ ФОШ БУЛДИ...МАНА ХАКИКАТ ХОКИМ УРИНБОСАРИ ЖИНОЙИ ГУРУХ ТУЗГАНИ ФОШ БУЛДИ...SHOVRUQ RO'ZIMURODOV: AGAR I.KARIMOV PREZIDENT BO'LSA HAMMANGIZ AFSUS QILASIZ HALI.SHOVRUQ RO'ZIMURODOV: AGAR I.KARIMOV PREZIDENT BO'LSA HAMMANGIZ AFSUS QILASIZ HALI.Шавкат Мирзиёев: Ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик бўлмайди!Шавкат Мирзиёев: Ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик бўлмайди!Шавкат Мирзиёев Тожикистон ва Қирғизистон президентлари билан қўнғироқлашдиШавкат Мирзиёев Тожикистон ва Қирғизистон президентлари билан қўнғироқлашдиШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ТОЖИКИСТОНЛИК ФЕРМЕРЛАРГА "КАПТИВА" СОВҒА ҚИЛДИШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ТОЖИКИСТОНЛИК ФЕРМЕРЛАРГА "КАПТИВА" СОВҒА ҚИЛДИ"Луқма ҳалол бўлмаса..." | Hikmatli dunyo"Луқма ҳалол бўлмаса..." | Hikmatli dunyoКутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев муаммоли маҳаллалардан бирига бордиКутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев муаммоли маҳаллалардан бирига бордиМиннатсиз қилинган яхшилик | Odob durdonalariМиннатсиз қилинган яхшилик | Odob durdonalariШавкат Мирзиёев  ёшлар сиёсатига оид муҳим видеоселектор йиғилишини ўтказдиШавкат Мирзиёев ёшлар сиёсатига оид муҳим видеоселектор йиғилишини ўтказдиПрезидент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. 1-кунПрезидент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. 1-кунМиллий бренд: Чорсу бозорининг ўтмиши ва бугуни | Milliy brendМиллий бренд: Чорсу бозорининг ўтмиши ва бугуни | Milliy brend
Яндекс.Метрика