Загрузка страницы

Фермер: “Қораёзбобо” чорвачиликка ажратилган ерни тендерда ютиб олган

Фарғона вилоят, Ўзбекистон туманидаги “Қораёзбобо” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси Абдуваққос Ёқубов OzodMikrofonга мурожаат қилиб, уларнинг хўжалиги ҳақидаги Озодлик хабарига муносабат билдирди.

Абдуваққос Ёқубовнинг айтишича, Озодликда ўтган йилнинг 26 декабрида чоп этилган “Ҳоким боғ қилиш учун ер берди, фермер 10000 кўчат эккандан кейин тортиб олди” мақоласида ҳоким захирага олган “Кўназар саховат боғи” ери гўёки уларга ноқонуний берилгани ҳақидаги иддаоларда асос йўқ:

“Бизнинг биринчи раддиямизни асосий мақоланинг энг охирида берганларинг учун, кўпчиликда бу мақола такроран эълон қилинди, деган тушунча пайдо бўлди ва кўпчилик бизнинг раддиямизни ўқимади. Биз гўёки бировнинг ерини тортиб олгандек одамларда таассурот қолдиряпмиз, шунинг учун яна сизларга мурожаат қилишга мжбур бўлдик”.

Иш бошқарувчига кўра, уларнинг фермер хўжалиги вилоятдаги энг самарали ва кўп одамни иш билан таъминлаган катта, салоҳиятли корхона ҳисобланади:

“Биз 800 бош молимиз бор фермер хўжалигимиз. Амалдаги қонунчилик бўйича бизга 291 гектар ер берилиши шарт. Аслида эса чорва учун 162 гектар ер берган. Биз Германиядан 100дан ортиқ наслли қорамол олиб келганмиз, ҳар бири 2500 доллардан. 110дан ортиқ одам иш билан таъминланган. Охирги беш йилда чорвачиликка ер ажратиб беринглар деб, ҳокимиятга мурожаат қилиб келганмиз. Ем-хашакда жуда қийналяпмиз. Шунинг учун, биз “Азизов МТП” ҳудудида тендерга қўйилган 929, 932, 933, 937-контурлар танловида тўртта фермердан бири сифатида қатнашдик ва базамиз кучли бўлгани учун ютиб чиқдик. Бу ерда “Маҳсули чашма”ни ёки бошқа фермер хўжалиги ери дейилмаган”.

Абдуваққос Ёқубовнинг айтишича, ҳокимлик комиссияси “Маҳсули чашма” фермер хўжалигига берилган ер мақсадсиз фойдалангани учун уни захирага олиш ҳақида қарор чиқарган:

“Буларга ер 2008 йилда берилган, лекин бир бош қорамоли ҳам бўлмаган, сут-гўшт сотмаган, яъни бошқа мақсадларда фойдаланилган. Бу ер 73 банитетли унумдор ер ҳисобланади. Бу биринчи асос. Иккинчидан эса, қарорни чиқараётганда сув таъминоти ёмонлиги асос қилиб чиқарилган. Ваҳоланки бу ерлар иккита сув тизимидан сув ичади ва биринчи қулоқ ҳисобланади. Бу қарор нотўғри чиқарилгани учун вилоят прокуратураси туман прокуратурасига 2019 йил 31 март куни тақдимнома киритган. Туман прокуратураси 26 октябрь куни протест киргизган. Ўшанга асосан туман ҳокимининг қарори бекор қилинган. “Маҳсули чашма” туман маъмурий судига туман ҳокимининг қарори устидан мурожаат қилган, суд икки ой давомида кўриб чиқиб рад қилган. Фарғона вилоят аппеляция суди ҳам туман ҳокими қарорини ўзгаришсиз қолдирган. Бори шу, биз ҳақимизда одамларда нотўғри таассурот пайдо бўлмаслиги учун OzodMikrofonга чиққан эдим”.

Озодлик 26 декабрь куни эълон қилган “Ҳоким боғ қилиш учун ер берди, фермер 10000 кўчат эккандан кейин тортиб олди” мақоласида “Кўназар саховатли боғлари”(аввалги номи “Маҳсули чашма”) иш бошқарувчиси Олимжон Усмонов туман ҳокими ерни ноқонуний олиб қўйилганидан ва “Қораёзбобо” фермер хўжалигига ноқонуний бериб юборганидан шикоят қилган эди.

Видео Фермер: “Қораёзбобо” чорвачиликка ажратилган ерни тендерда ютиб олган канала Ozodlik Radiosi
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
13 января 2020 г. 22:00:00
00:09:05
Другие видео канала
ЭРКАК КИШИДАХАМ ШУ НАРСА БУЛСАЭРКАК КИШИДАХАМ ШУ НАРСА БУЛСАМИРЗИЁЕВНИНГ ЎРНИДА БЎЛСАМ: ТИНЧЛИК МАСАЛАСИМИРЗИЁЕВНИНГ ЎРНИДА БЎЛСАМ: ТИНЧЛИК МАСАЛАСИНавоийда намойишдан сўнг уйлар бузилмайдиган бўлди, Ж. Ортиқхўжаев яна ҳоким бўлдиНавоийда намойишдан сўнг уйлар бузилмайдиган бўлди, Ж. Ортиқхўжаев яна ҳоким бўлдиОТАБЕКНИНГ ЗОЛИМ МУСУЛМОНҚУЛГА ЖАВОБИОТАБЕКНИНГ ЗОЛИМ МУСУЛМОНҚУЛГА ЖАВОБИYULDUZ USMONOVA ENDI DINGA ARALASHMAYDIMI?YULDUZ USMONOVA ENDI DINGA ARALASHMAYDIMI?КУННИНГ ТЕЗКОР ХАБАРЛАРИ ВА ЖАХОНГИР ОРТИКХОЖЖАЙЕВ ........КУННИНГ ТЕЗКОР ХАБАРЛАРИ ВА ЖАХОНГИР ОРТИКХОЖЖАЙЕВ ........ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ, КАРУПЦИЯНИ ЁКОТАМАН ДЕБ АЙТЯПСИЗ.МАНА,ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ, КАРУПЦИЯНИ ЁКОТАМАН ДЕБ АЙТЯПСИЗ.МАНА,Мирзиëев Тошкент ҳокимини огоҳлантирди¸  Каримова бойликлари мусодара қилиндиМирзиëев Тошкент ҳокимини огоҳлантирди¸ Каримова бойликлари мусодара қилиндиЖ.Муҳаммад:Каримовнинг ҳукуматга келиши бошида кўп одамни хурсанд қилганЖ.Муҳаммад:Каримовнинг ҳукуматга келиши бошида кўп одамни хурсанд қилганBahsOnline: Ўзбекистон МДҲдан чиқиб кетгани маъқулми ёки қолгани?BahsOnline: Ўзбекистон МДҲдан чиқиб кетгани маъқулми ёки қолгани?"2014 йил Ислом Каримов оиласининг обрўсизланиш йили бўлди""2014 йил Ислом Каримов оиласининг обрўсизланиш йили бўлди"Iztirob (O'zbek serial) I Изтироб (Ўзбек сериал) 103 - Qism 2-FaslIztirob (O'zbek serial) I Изтироб (Ўзбек сериал) 103 - Qism 2-FaslМахалла МАФИЯСИ. Водийни ТИТРАТГАН СОМСАЧИ БОЙВАЧЧАМахалла МАФИЯСИ. Водийни ТИТРАТГАН СОМСАЧИ БОЙВАЧЧАБош прокуратура Каримова уйидан чиққан бойликлар мусодара этилганини билдирдиБош прокуратура Каримова уйидан чиққан бойликлар мусодара этилганини билдирдиОТАБЕК УМАРОВ ЖИДДИЙ ГАПРДИ .КОНУН ХАММАГА БИР.....ОТАБЕК УМАРОВ ЖИДДИЙ ГАПРДИ .КОНУН ХАММАГА БИР.....Ўзбекистон ҳукумати хотин-қизларни қаергача ечинтирмоқчи?Ўзбекистон ҳукумати хотин-қизларни қаергача ечинтирмоқчи?ЯНГИЛИК- ГУЛНОРА КАРИМОВАГА БУГУН ХУКМ УКИЛДИЯНГИЛИК- ГУЛНОРА КАРИМОВАГА БУГУН ХУКМ УКИЛДИТЕЗКОР ХАБАР БУГУН СОДИР БУЛДИ ГУЛНОРА КАРИМОВА ВА КУН ЯНГИЛИКЛАРИ.......ТЕЗКОР ХАБАР БУГУН СОДИР БУЛДИ ГУЛНОРА КАРИМОВА ВА КУН ЯНГИЛИКЛАРИ.......ПРЕЗИДЕНТ ОЧИҚЧА ГАПИРДИ ТОШКЕНТ ХОКИМИ ЭШТИБ ҚЎЙСИНПРЕЗИДЕНТ ОЧИҚЧА ГАПИРДИ ТОШКЕНТ ХОКИМИ ЭШТИБ ҚЎЙСИНТрамп Эрон билан уруш жари ёқасидан қайтмоқда, таҳдид тугадими?Трамп Эрон билан уруш жари ёқасидан қайтмоқда, таҳдид тугадими?
Яндекс.Метрика