Загрузка страницы

San Jay - Yod etib (Мирзо Абдулқодир Бедил газали(1644-1721)

SanJay - Yod etib

Music: Eldor Kayumov @eldor_qayumov_music
Sound: Pavel Uporov @pavel_uporov
Voice: Alexandr Khvan @khvan72
Studio: Vladimir Karpov @vova_karpov7

Мирзо Абдулқодир Бедил (عبدالقادر بیدل) — қиёси йўқ шоир, мутафаккир ва жамиятшунос олим, ўзига хос файласуфона қарашлар соҳиби бўлган инсондир. Асли Шаҳрисабзнинг барлос уруғидан бўлган шоирнинг ота-боболари Ҳиндистонга кўчиб бориб, ўша ерда турғун яшаб қолишган. Ҳиндистоннинг Азимобод шаҳри яқинидаги Патнада 1644 йилда ҳарбий хизматчи оиласида таваллуд топган Бедил 1720 йилнинг 5 декабрида Деҳлида вафот этади.
Отасидан етим қолган Абдулқодир онасининг қўлида тарбияланади. Унинг билим олишга бўлган чанқоқлигини сезган амакиси Мирзо Қаландар билан тоғаси Мирзо Зарифнинг яқиндан ёрдами туфайли саводини оширади, араб тили грамматикасини, ҳинд ва урду тилларини, сўфиёна қарашларни ўзлаштиради. Унинг тинимсиз интилишлари ва изланишлари ҳатто ўн ёшида ёзган илк рубоийларида яққол сезилиб, атрофидагиларни ҳайратга солади. Олтмиш ёшга борганида ёзган «Чор унсур» асарида ўзининг ҳаётига, таржимаи ҳолига ва дунёқарашига оид фикрларини баён қилган.
Йигирма ёшида биринчи марта шеърларини жамлаган Бедил умри давомида кўп йўлларни босиб ўтди. Халқ ҳаётини яқиндан ўрганди, замон эврилишлари ва мунофиқликларини кўрди, буларни ўз ижодида акс эттиришга, инсонларни доимо юксакликда, иттифоқлик ва меҳр-мурувватлиликда бўлишга чақирди, бу туйғуларни гоҳ ошкор, гоҳ кинояли, гоҳ ташбеҳлар воситасида қалбларга етказишга ҳаракат қилди…

Видео San Jay - Yod etib (Мирзо Абдулқодир Бедил газали(1644-1721) канала SanJay
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
5 августа 2021 г. 20:00:13
00:02:38
Яндекс.Метрика