Загрузка страницы

Пилла топширилганига 6 ой бўлди. Нега фермер ва касаначи пулини ололмаяпти?

Жорий йилнинг баҳорида ипак қурти боққан касаначи ва фермерлар топширган пилласининг пулини ҳануз ололмаётгани ҳақида Озодликка Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятидан бир неча шикоят келди.

Озодлик бу ҳолатларни суриштириш давомида республиканинг аксар вилоятларида аҳвол шундай эканига амин бўлди.

Фермерлар эса йиллардан буён топширган пилласи пулини ололмаётганини айтмоқда.

“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси матбуот котибининг саъй-ҳаракатидан сўнг, 6 ноябрь куни эрталаб уч шикоятчига пилла пули тўлаб бериладиган бўлди. Котиб шундай ҳолатлар борлигини инкор қилмади. Айни пайтда ипак қурти боқиш, уни касаначилардан сотиб олиш тизимини мукамаллаштириш устида иш олиб борилаётганини айтди.

Озодликка Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани, Зарбдор маҳалласидан касаначи Норин Маҳмадёровадан шундай шикоят келди:

“Қизириқ туманидан ёзяпмиз. Маҳалла берган пиллани боққандик. Уч ойда тўлаб берамиз, дейишганди. Аммо 7 ойдан бери ҳақимизни ололмай сарсонмиз. Пилла бўйича масъулларни топиб бўлмаяпти. Топсак ҳам, ҳали пилла чет элга сотилгани йўқ, сотилса кейин пулини берамиз, деяпти”

Озодликнинг аниқлашича, бу оила “Сурхондарё Агропилла” МЧЖ билан шартнома тузиб бир қути ипак қурти боққан. 61 кило пилла топширган, аммо орадан 7 ой ўтган бўлса-да пилла пулини ололмаган.

Қашқадарё вилояти Косон туманидан шикоят қилган Абдураҳмон Жўраев ҳам “Radiant Silk” МЧЖ унинг жияни Шербек Бобоқуловга топширилган пилланинг пулини бермаётгани ҳақида ёзди:

“Қарийб 80 кило олий навли пилла топширганмиз. Шартномада пилла топширилган кундан кейин 90 кун орасида пули тўлаб берилади, дейилган. Аммо 90 кун эмас 180 кун ўтиб кетди. Пулдан дарак йўқ!”

Шербек Бобоқулов Озодликка “Radiant Silk” МЧЖ билан тузилган шартнома нусхасини ҳам юборди. Унда “”хўжалик” маҳсулотни қабул қилиб олгандан кейин шартномада белиланган нрахлар бўйича маҳсулот етиштирувчига 90 иш кунидан кечиктирмаган муддатда иш ҳақини тўлайди”, дейилган.

Шартномага кўра, агар “хўжалик” пулни ўз вақтида тўлолмаса, ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0,2 фоизи миқдорида пеня тўлайди.

Видео Пилла топширилганига 6 ой бўлди. Нега фермер ва касаначи пулини ололмаяпти? канала Ozodlik Radiosi
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
12 ноября 2020 г. 15:00:01
00:06:29
Другие видео канала
“Балиқларимни овлаб олишга бир кун муҳлат бермай ҳовузни бузиб ташлашди”“Балиқларимни овлаб олишга бир кун муҳлат бермай ҳовузни бузиб ташлашди”Хитой вакцинасига кўнгилли изланмоқда, боласини пулламоқчи бўлган она ушландиХитой вакцинасига кўнгилли изланмоқда, боласини пулламоқчи бўлган она ушландиАрманлар Тоғли Қорабоғни ташлаб чиқмоқдаАрманлар Тоғли Қорабоғни ташлаб чиқмоқдаМанбалар: Қийноқларда айбланган МХХ зобити ДХХ Андижон вил. бошқармаси бошлиғи лавозимига ўтказилдиМанбалар: Қийноқларда айбланган МХХ зобити ДХХ Андижон вил. бошқармаси бошлиғи лавозимига ўтказилдиQOBUL DUSOV sudi TO'LIQ. RROKUROR va SUDYA alishadimi? - 12.11.2020-to'liqQOBUL DUSOV sudi TO'LIQ. RROKUROR va SUDYA alishadimi? - 12.11.2020-to'liq"Ниқоб" акцияси ёҳуд блогернинг ноҳақликка қарши кураши"Ниқоб" акцияси ёҳуд блогернинг ноҳақликка қарши курашиЭКСКЛЮЗИВ - Қабристон сукунати: Ковид қурбонлари ошмоқда, расмийлар сукутдаЭКСКЛЮЗИВ - Қабристон сукунати: Ковид қурбонлари ошмоқда, расмийлар сукутдаАНА БЎЛМАСА!!! КАТТА СИРЛАР ФОШ БЎЛДИ. УЗАВТОМОТОРС ШАРМАНДА БЎЛДИАНА БЎЛМАСА!!! КАТТА СИРЛАР ФОШ БЎЛДИ. УЗАВТОМОТОРС ШАРМАНДА БЎЛДИO'zbeklar o'z yurtida kerak emasmi?O'zbeklar o'z yurtida kerak emasmi?Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташриф буюрдиПрезидент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташриф буюрдиРоссиялик продюсер: Ўзбекистонлик қурувчилар ўз ишининг усталари!Россиялик продюсер: Ўзбекистонлик қурувчилар ўз ишининг усталари!Бразилия Ўзбекистонда синаш режаланган Хитой вакцинаси синовини тўхтатдиБразилия Ўзбекистонда синаш режаланган Хитой вакцинаси синовини тўхтатдиФарғона шаҳар мулозимлари дайди итларни темир билан уриб ўлдирмоқда - ҳайвонсеварлар норозиФарғона шаҳар мулозимлари дайди итларни темир билан уриб ўлдирмоқда - ҳайвонсеварлар норозиКремль: Тоғли Қорабоққа Туркия ҳарбийлари киритилмайдиКремль: Тоғли Қорабоққа Туркия ҳарбийлари киритилмайдиКоронавируснинг янги тури ва 90 фоиздан юқори самарадорликка эга вакцинаКоронавируснинг янги тури ва 90 фоиздан юқори самарадорликка эга вакцина"Биз жуда қийналиб қолдик. Кйишга нонимиз йўқ""Биз жуда қийналиб қолдик. Кйишга нонимиз йўқ"Abdulloh domla | 2019 Yangi Darslik Dolzarb eshtingAbdulloh domla | 2019 Yangi Darslik Dolzarb eshtingСергелида Тошкент аэропорти учун дея бузилган уйлар эгалари тақдири номаълумлигича қолмоқдаСергелида Тошкент аэропорти учун дея бузилган уйлар эгалари тақдири номаълумлигича қолмоқдаЎзАвтонинг калитсиз юрадиган ва эшиги ëпилмайдиган машиналариЎзАвтонинг калитсиз юрадиган ва эшиги ëпилмайдиган машиналариИсмат Хушев билан юзма юз Матбуот ва Ахборот вазири Комил Алламжоновга жавобИсмат Хушев билан юзма юз Матбуот ва Ахборот вазири Комил Алламжоновга жавоб
Яндекс.Метрика