Загрузка страницы

МЕЗОН ТАРОЗИНГИЗНИ ТЎЛДИРИБ ЮБОРАДИГАН КАЛИМА

Намоздан сўнг тасбеҳ айтиш ҳақида турли ривоятлар нақл қилинган. Жумладан:

1. 33 марта тасбеҳ, 33 марта таҳмид, 33 марта такбир айтиш. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ким намоздан кейин 33 марта “Субҳааналлоҳ”, 33 марта “Алҳамдулиллааҳ”, 33 марта “Аллоҳу акбар” деса, бу 99 та бўлади. “Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳув лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр” билан 100 та бўлади. (Ким шуларни айтса,) гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилади” (Муслим ривоят қилган).

2. 33 марта тасбеҳ, 33 марта таҳмид, 34 марта такбир айтиш. Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “(Намоздан) кейинги (зикр)ларни айтувчи (савобдан) маҳрум бўлмайди. Ҳар бир намоздан сўнг 33 марта тасбеҳ, 33 марта таҳмид, 34 марта такбир айтади” (Термизий, Насоий ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ).

3. 33 мартадан “Субҳааналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, валлоҳу акбар” дейиш. Бу ҳақидаги ривоятни Бухорий, Муслим ривоят қилган.

4. 25 марта тасбеҳ, 25 марта таҳмид, 25 марта такбир, 25 марта таҳлил айтиш. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Биз ҳар бир намоздан кейин 33 марта тасбеҳ, 33 марта ҳамд, 34 марта такбир айтишга буюрилгандик. Ансорлардан бири туш кўрибди. Унда Расулуллоҳ ҳар бир намоздан кейин 33 марта тасбеҳ, 33 марта ҳамд, 34 марта такбир айтинглар, деб амр қилибдилар. У: “Ҳа”, дебди. У зот: “25 марта қилинглар, улар билан таҳлил (“Лаа илааҳа иллаллоҳ”) ҳам қилинглар”, дебдилар. Тонг отганида ҳалиги одам Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бориб кўрган тушини айтиб берибди. У зот: “(Шундай) қилинглар”, дебдилар” (Термизий, Насоий, Аҳмад ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).

Бу ривоятга кўра, тасбеҳ, таҳмид, такбир, таҳлил 25 мартадан айтилади.

5. 11 марта тасбеҳ, 11 марта таҳмид, 11 марта такбир айтиш. Суҳайл айтади: “Ўн бир мартадан, ўн бир мартадан (айтади). Буларнинг ҳаммаси 33 марта бўлади” (Муслим ривоят қилган).

Имом Нававий “Саҳиҳу муслим”га ёзган шарҳида: “Суҳайлнинг (тасбеҳларни) 11 мартадан айтилиши ҳақидаги ривояти кўпчиликнинг 33 марта айтилиши борасидаги ривоятига хилоф эмас”, деган.

6. 10 тасбеҳ, 10 марта таҳмид, 10 марта такбир айтиш. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Икки хислат ёки хусусиятни мўмин банда сақласа, жаннатга киради. У иккиси осон, қилган одамга кам: ҳар бир намоздан кейин 10 марта тасбеҳ, 10 марта ҳамд, 10 марта такбир айтади. Бу тилда 150 та, мезонда 1500 тадир. Агар ўрнига ётса, 34 марта такбир, 33 марта ҳамд, 33 марта тасбеҳ айтади. Бу тилда 100 та, мезонда 1000 тадир”, дедилар. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни қўллари билан санаётганларини кўрганман. Одамлар: “Эй Расулуллоҳ, бу иккиси осон, уни қилганга кам деганингизни қандай тушунамиз?” деб сўрашди. У зот: “Сизлардан бир (киши) олдига (шайтон) уйқуга ётишидан аввал келиб, уларни айтмасидан ухлатиб қўяди, намозда уларни айтишдан олдин бир ҳожатини эслатади”, дедилар” (Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).

Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалоний “Фатҳул борий”да айтади: “Тасбеҳларнинг 10 мартадан айтилиши ҳақидаги ривоятларга гувоҳларни кўрдим. Бу бобда Аҳмад Али ибн Абу Толибдан, Насоий Саъд ибн Абу Ваққосдан, Абу Довуд, Термизий, Насоий Абдуллоҳ ибн Амрдан, Баззор Умму Саламадан, Табароний Умму Молик Ансория розияллоҳу анҳумдан ривоят қилган”.

Бу бобда келган ривоятларнинг энг машҳури 33 мартадан айтилиши ҳақидагисидир. Бу хусусда Абу Ҳурайра, Али ибн Абу Толиб, Ибн Аббос, Абу Зар, Каъб ибн Ужра, Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳумдан ривоятлар келтирилган. Уларнинг нақл қилиниш йўллари ҳам кўп.

Хуллас, намоздан кейин тасбеҳ айтиш мустаҳабдир. Банда хоҳласа, улардан ҳар бирини 10, 11, 25 ёки 33 мартадан айтиши мумкин. Қайси бирини айтса ҳам ҳадисга амал қилган бўлади. Бироқ 33 мартадан айтиш ҳақидаги ривоятлар машҳурроқ.

Зиёвуддин РАҲИМнинг “Намозда хушуъ” китобидан.

Видео МЕЗОН ТАРОЗИНГИЗНИ ТЎЛДИРИБ ЮБОРАДИГАН КАЛИМА канала Хидоят Сари
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
10 марта 2021 г. 6:46:47
00:02:11
Другие видео канала
COBALT A.T VS SPARK M.X +COBALT M.X QAYSI KUCHLI / SPARK XAQIDA MALUMOTLARCOBALT A.T VS SPARK M.X +COBALT M.X QAYSI KUCHLI / SPARK XAQIDA MALUMOTLARБУГУНДАН ЗУЛХИЖЖА ОЙИ БОШЛАНДИ. ЖАННАТ УЧУН ХАРАКАТ КИЛИБ КОЛИНГБУГУНДАН ЗУЛХИЖЖА ОЙИ БОШЛАНДИ. ЖАННАТ УЧУН ХАРАКАТ КИЛИБ КОЛИНГБУ ЗИКРНИНГ КУЧИНИ БИЛГАНИНГИЗДА ЭДИ 10 МАРТА ЭМАС 1000 МАРТА АЙТАРДИНГИЗ!БУ ЗИКРНИНГ КУЧИНИ БИЛГАНИНГИЗДА ЭДИ 10 МАРТА ЭМАС 1000 МАРТА АЙТАРДИНГИЗ!Ўзбекистон устида қандай ўйинлар ўйналмоқда?!Ўзбекистон устида қандай ўйинлар ўйналмоқда?!ХАММА ДАРДГА ШИФО БУЛГАН СУРА! ТАНАДАГИ КАСАЛЛИК, КУЗ ТЕГИШИ ДУОЛАР ИЖОБАТ БУЛИШИ..ХАММА ДАРДГА ШИФО БУЛГАН СУРА! ТАНАДАГИ КАСАЛЛИК, КУЗ ТЕГИШИ ДУОЛАР ИЖОБАТ БУЛИШИ..НАМОЗДАГИ ЭНГ БУЮК 7 ТА ХАТО (ЭРКАКЛАР УЧУН)НАМОЗДАГИ ЭНГ БУЮК 7 ТА ХАТО (ЭРКАКЛАР УЧУН)КИМ МЕНИ ТУШИДА КЎРСА ТЕЗ ОРАДА МЕНИ УЙҒОҚ ХОЛДА ХАМ КЎРАДИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ (САВ) ривоятларКИМ МЕНИ ТУШИДА КЎРСА ТЕЗ ОРАДА МЕНИ УЙҒОҚ ХОЛДА ХАМ КЎРАДИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ (САВ) ривоятларҲАВОРИЖЛАР ҲАҚИДА - АБДУЛЛОҲ ДОМЛАҲАВОРИЖЛАР ҲАҚИДА - АБДУЛЛОҲ ДОМЛАХАЙИТ КУНИ АСЛО БУ ИШЛАРНИ КИЛМАНГ  ТУХТАНГХАЙИТ КУНИ АСЛО БУ ИШЛАРНИ КИЛМАНГ ТУХТАНГСИЗДА ХАР КУНИ ХАЖ ВА УМРАНИНГ САВОБИНИ ОЛИШ ИМКОНИ БОРСИЗДА ХАР КУНИ ХАЖ ВА УМРАНИНГ САВОБИНИ ОЛИШ ИМКОНИ БОРSHUKURULLOH DOMLA-YANGI MARUZA.SHUKURULLOH DOMLA-YANGI MARUZA.САЛАВОТНИ КЎПАЙТИРАЙЛИК! ҚИСҚА ВА ЁДЛАШГА ОСОН || SALAVOTСАЛАВОТНИ КЎПАЙТИРАЙЛИК! ҚИСҚА ВА ЁДЛАШГА ОСОН || SALAVOTЁсин Сурасидаги Бой Қилувчи Оят! Ёсин сурасидаги Сирлар АТВУЗ кучли дуо!Ёсин Сурасидаги Бой Қилувчи Оят! Ёсин сурасидаги Сирлар АТВУЗ кучли дуо!ТЕЗДА ЭШИТИНГ ВА БОШКАЛАРГА ХАМ ЕТКАЗИНГТЕЗДА ЭШИТИНГ ВА БОШКАЛАРГА ХАМ ЕТКАЗИНГМИЛЛИОНТА ВИДЕОДАН ШУ МАЬРУЗА ЯХШИ. ЭШИТИНГ ФАРИШТАЛАР КЕЛИБ УЙИНГИЗ БАРАКОТЛИ ХОНАДОНГА АЙЛАНАДИМИЛЛИОНТА ВИДЕОДАН ШУ МАЬРУЗА ЯХШИ. ЭШИТИНГ ФАРИШТАЛАР КЕЛИБ УЙИНГИЗ БАРАКОТЛИ ХОНАДОНГА АЙЛАНАДИДам солиш ҳақида ҳадисларДам солиш ҳақида ҳадисларБури билан одам сухбати ривоятБури билан одам сухбати ривоятКИМКИ ШУ ЗИКРНИ 100-МАРТА ЎҚИСА СЎРАГАНИДАН ОРТИҒИНИ ОЛАДИ!КИМКИ ШУ ЗИКРНИ 100-МАРТА ЎҚИСА СЎРАГАНИДАН ОРТИҒИНИ ОЛАДИ!ЁЛҒИЗ НАМОЗ ЎҚИГАНДА АЗОН АЙТИЛАДИМИ?ЁЛҒИЗ НАМОЗ ЎҚИГАНДА АЗОН АЙТИЛАДИМИ?TASBEH,TAHMID, TAHLIL VA TAKBIRNING FAZILATI/ZIKR QALBLAR JILOSITASBEH,TAHMID, TAHLIL VA TAKBIRNING FAZILATI/ZIKR QALBLAR JILOSI
Яндекс.Метрика