Загрузка страницы

Ҳукм қилайми ёки йўқми? Римликларга 2:1-11

Ҳукм қилайми ёки йўқми? Павлуснинг шу сўзларидан собоқ олайлик.
Римликларга 2:1-11

1 Эй, бошқаларни ҳукм қилаётган инсон! Сен ким бўлишингдан қатъий назар, бундай қилишга сенда ҳеч бир асос йўқ. Сен бошқа одамни ҳукм қилиб, ўзингни ҳам маҳкум этасан. Ахир, ўзинг ҳам шу ишларни қиляпсан–ку!
2 Бундай ишлар қилиб юрганларни Худо маҳкум қилишга ҳақли эканини биламиз.
3 Айни ишларни ўзинг қила туриб, шундай ишларни қилувчиларни ҳукм этсанг, Худонинг ҳукмидан қочиб қутуламан, деб ўйлайсанми?!
4 Худонинг чексиз меҳрибонлиги ва сабр–тоқатини писанд қилмаётганингни қара. Ахир, Унинг муруввати сени тавбага етаклашини билмайсанми?!
5 Аммо сен ўжарлик қилиб, гуноҳларингдан тавба қилмаяпсан. Худонинг адолатли ҳукми аён бўладиган қаҳр–ғазаб кунида бошингга тушадиган жазони янада кўпайтиряпсан.

6 Худо ҳар кимни қилган ишига яраша тақдирлайди.
7 Яхши ишда қунт қилиб, Худодан шараф, ҳурмат–эҳтиром ва мангулик олишга интилганларга У абадий ҳаёт ато қилади.
8 Аммо худбинлик қиладиган, ҳақиқатни рад этиб, адолатсизликка эргашадиганлар қаҳр–ғазабга дучор бўлади.
9 Ёвузлик қиладиган ҳар бир инсоннинг бошига фалокату изтироб тушади, бу инсон яҳудийми, ғайрияҳудийми — фарқи йўқ.
10 Яхшилик қиладиганларга эса — яҳудийларга ҳам, ғайрияҳудийларга ҳам, шараф, ҳурмат–эҳтиром ва тинчлик насиб этади.
11 Зеро, Худо тарафкашлик қилмайди.

htpp://www.xushxabar.com

Видео Ҳукм қилайми ёки йўқми? Римликларга 2:1-11 канала Xushxabar - Good News
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
29 ноября 2015 г. 8:36:34
00:18:18
Яндекс.Метрика