Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев: Почта тизими одамларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш бўйича жуда катта соҳа!

Президент Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни миллий почта тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Почта тизимини хат, жўнатма ва товарлар етказиб бериш, банк, молия ва давлат хизматлари кўрсатишга ихтисослаштириш орқали соҳани барқарорлигини таъминлаш муҳим масала ҳисобланади. “Ўзбекистон почтаси” АЖ тизимида мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олган 2 мингдан зиёд бўлинма, 7 минг нафар ходим бор. Лекин йиллар давомида эътибор берилмагани оқибатида почта хизматининг ўрни пасайиб кетди. Хусусан, сўнгги ўн беш йилда 1 минг 300 та почта бўлинмаси ёпилган. Ўтган йили хориждан келган 6 минг тонна жўнатмаларнинг атиги 10 фоизи, курьерлик хизматларининг 30 фоизи миллий почта ҳиссасига тўғри келган.

Шу боис жойлардаги аҳвол ўрганилиб, Осиё тараққиёт банки экспертлари иштирокида почта тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар тайёрланди. Йиғилишда ушбу чора-тадбирлар Сергели, Янгиқўрғон ва Тошкент туманлари почтаси мисолида тақдимот қилинди.

Давлатимиз раҳбари соҳани ривожлантириш учун почта тизимини даромад келтирадиган соҳага айлантириш зарурлигини таъкидлади. Хусусий операторлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшимча хизматларни тақдим этиш орқали почта бўлимлари даромадини ошириш мумкинлиги айтилди.

Масалан, ҳозирги кунда электрон савдо ривожланмоқда. Интернет орқали сотиб олинган товарни эгасига етказиб беришга доим талаб бор. Қолаверса, юртимизга кириб келган халқаро ташувчи компанияларнинг ҳудудларда филиаллари йўқ. Бу имкониятлардан оқилона фойдаланиб, почта жўнатмалари ва маҳсулотларни якуний манзилга етказиб беришни йўлга қўйиш яхши самара беради.

– Почта соҳасидаги энг асосий вазифа одамларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилишдир, – деди Президент.

Йиғилишда якуний манзилга етказиш тизимини туманларда тажрибадан ўтказиб, келгуси йил 1 мартдан вилоят марказларида, 1 июлдан мамлакат бўйича жорий этиш режаси белгиланди. Бунинг учун жўнатмаларни қабул қилиш, саралаш ва онлайн кузатиш имконини берувчи автоматлашган ахборот тизимини ишга тушириш кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, шу йил якунигача миллий онлайн савдо майдончасини жорий этиш бўйича топшириқ берилди. Бу тизим орқали тадбиркорлар ишлаб чиқарган маҳсулотини республика бўйича савдога чиқаради, миллий оператор уларни манзилига етказиб беради. Бунда “Ўзбекистон почтаси” харидор ва сотувчи ўртасида кафил бўлади. Шу мақсадда келгуси йили Тошкент шаҳрида логистика марказини ташкил этиш зарурлиги қайд этилди.

Соҳа даромадини таъминлаш учун яна бир манба – унча мураккаб бўлмаган давлат хизматларини почта бўлимларида ҳам йўлга қўйиш. Шу нуқтаи назардан, “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг олис ҳудудлардаги 300 та бўлинмасида 13 хил давлат хизмати кўрсатишни ташкил этиш бўйича топшириқ берилди. Шунингдек, дастлаб Сергели, Янгиқўрғон ва Тошкент туманларидаги почта бўлинмаларида нақд пул инкассацияси, пластик карта амалиёти каби банк хизматларини жорий этиш вазифаси қўйилди.

Сўнгги тўрт йилда “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти томонидан матбуот тарқатиш ҳажми 3 баробарга камайиб, унинг жами матбуот тарқатишдаги улуши 13 фоизни ташкил этмоқда.

Мутасаддиларга босма нашрларни қўллаб-қувватлаш учун матбуот тарқатиш тизимини ривожлантириш, даврий нашрларга онлайн обуна хизматини йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Янги почта хизматларини йўлга қўйиш учун ходимларни қайта тайёрлаш, почта биносини давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорлар билан бирга ишлатиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Видео Шавкат Мирзиёев: Почта тизими одамларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш бўйича жуда катта соҳа! канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
5 октября 2020 г. 21:30:01
00:09:38
Другие видео канала
Мардикор бозори ишчилари учун махсус марказ ишга тушди!Мардикор бозори ишчилари учун махсус марказ ишга тушди!"Вазият 24" Тезкор жиноий хабарлар тўплами | Vaziyat 24: Tezkor xabarlar"Вазият 24" Тезкор жиноий хабарлар тўплами | Vaziyat 24: Tezkor xabarlar"Тахлилнома"-Итоговый воскресный выпуск, который посвящен значимым событиям недели 4 октабря 2020г"Тахлилнома"-Итоговый воскресный выпуск, который посвящен значимым событиям недели 4 октабря 2020гМашина чироғининг носозлиги фожиага сабаб бўлди!Машина чироғининг носозлиги фожиага сабаб бўлди!"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 5 октябр 2020 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 5 октябр 2020 йил | Axborot 24Тавсияномаси бор абитуриентлар талаба бўлолмади! ДТМ "бизда айб йўқ" дейди!Тавсияномаси бор абитуриентлар талаба бўлолмади! ДТМ "бизда айб йўқ" дейди!Онасининг машинасини олиб қочиб қизлар билан айлангани чиққан 15 ёшли болаОнасининг машинасини олиб қочиб қизлар билан айлангани чиққан 15 ёшли бола- Главнейшая задача почтовой сферы–сделать так, чтобы далекое стало близким, трудное–легким!- Главнейшая задача почтовой сферы–сделать так, чтобы далекое стало близким, трудное–легким!"Таҳлилнома" Ўзбекистонда ҳафтанинг энг муҳим янгиликлари. 4 октябр 2020 йил | Tahlilnoma"Таҳлилнома" Ўзбекистонда ҳафтанинг энг муҳим янгиликлари. 4 октябр 2020 йил | TahlilnomaГлавные новости о событиях в Узбекистане  - "Новости 24" 5 октября 2020 года  | Novosti 24Главные новости о событиях в Узбекистане - "Новости 24" 5 октября 2020 года | Novosti 24"Оталар сўзи": "Олисдаги саодат" | "Otalar so'zi": "Olisdagi saodat""Оталар сўзи": "Олисдаги саодат" | "Otalar so'zi": "Olisdagi saodat""Тётя-тётушка" 11-серия. Узбекский сериал на русском"Тётя-тётушка" 11-серия. Узбекский сериал на русском"Тётя-тётушка" 12-серия. Узбекский сериал на русском"Тётя-тётушка" 12-серия. Узбекский сериал на русском"Оталар сўзи":"Ҳақиқий дўст" | "Otalar so'zi": "Haqiqiy do'st""Оталар сўзи":"Ҳақиқий дўст" | "Otalar so'zi": "Haqiqiy do'st"Карантин қоидаларини бузган шахслар жаримага тортилмоқда!Карантин қоидаларини бузган шахслар жаримага тортилмоқда!"Тойчоқ" Ўзбек филм. 4-қисм | "Toychoq" O'zbek film. 4-qism"Тойчоқ" Ўзбек филм. 4-қисм | "Toychoq" O'zbek film. 4-qismMEGA KONKURS | 3TA ROYAL PASS YUTIB OL | PUBG MOBILEMEGA KONKURS | 3TA ROYAL PASS YUTIB OL | PUBG MOBILEАктриса Шаҳризода Яккасарой туманидан янги уй сотиб олмоқчи | Xayrli bo'lsinАктриса Шаҳризода Яккасарой туманидан янги уй сотиб олмоқчи | Xayrli bo'lsin"Тойчоқ" Ўзбек филм. 3-қисм | "Toychoq" O'zbek film. 3-qism"Тойчоқ" Ўзбек филм. 3-қисм | "Toychoq" O'zbek film. 3-qism"Изҳор" Ўзбек филм | "Izhor" O'zbek film"Изҳор" Ўзбек филм | "Izhor" O'zbek film
Яндекс.Метрика