Загрузка страницы

Jadidlar Shohidlar Hotirasi

СССР Олий суди ҳарбий ҳайъатининг 1938 йил 4 октябрдан 16 октябрга қадар давом этган мажлисларида 507 нафар ўзбекистонлик маҳбус устидан ҳукм ўқилди. Хусусан, 4 октябрь куни улуғ адиблар Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат, биринчи ўзбек кинорежиссёри ва фотографи Худойберган Девонов, фольклоршунос олим ва публицист Ғози Олим Юнус, адабиётшунослар Қаюм Рамазон, Отажон Ҳошим отувга ҳукм қилинди. Ўлим ҳукми шошилинч равишда ижро этилди.
Ватанимиз тарихидаги энг қайғули ҳодисалардан бири – шўро қатағони даврида ўзбек халқининг асл ўғлонлари, жадидчилик ҳаракатининг таниқли вакиллари, эрксевар шоир-ёзувчилар, миллатпарвар давлат арбоблари, пешқадам олимлар йўқ қилинди.
Юртни мустамлака кишани ҳамда асрий қолоқликдан озод этиш, мазлум халқ қалбига маърифат зиёси ва эрк туйғусини сингдиришдек улуғ мақсадларни кўзлаган маърифатпарвар боболаримизнинг бебаҳо мероси мустақилликдан кейин қайта тикланди.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов миллий ўзликни англаш, бой маънавий-маданий меросни қайта тиклашга истиқлолнинг илк йиллариданоқ давлат сиёсати даражасида эътибор қаратди. Жумладан, шўро қатағони қурбони бўлган эрксевар зотларга қўйилган сохта айбловлар олиб ташланиб, уларнинг пок номи қайта тикланди. Салкам етмиш йил давомида темир сандиқларда сақланган китоблар яна ёруғ дунё юзини кўрди.
Собиқ тузум даврида халқимизнинг маърифатпарвар ўғлонлари ном-нишонсиз кўмиб ташланган Тошкентнинг Бўзсув соҳилидаги қаровсиз жой Биринчи Президентимиз раҳнамолигида обод зиёратгоҳга айлантирилди. Бу ерда “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуаси ҳамда “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ташкил қилинди. 31 августни Қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида нишонлаш эзгу анъанага айланди.

Видео Jadidlar Shohidlar Hotirasi канала Islam Karimov
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
4 октября 2019 г. 14:00:00
00:03:20
Другие видео канала
Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланган фильмИслом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланган фильмGULSANAM MAMAZOITOVA TINIQ TONGLARGULSANAM MAMAZOITOVA TINIQ TONGLARDilbar HoljigitovaDilbar HoljigitovaОткрытие памятника Мирзо Улугбеку в Риге в апреле 2004Открытие памятника Мирзо Улугбеку в Риге в апреле 2004Zulayho BoyxonovaZulayho BoyxonovaГлавная угроза миру и стабильностиГлавная угроза миру и стабильностиТангридан сўраган тилагимТангридан сўраган тилагим"Jadidchilik maktabi"ning  sur'atlardagi kõrinishi."Jadidchilik maktabi"ning sur'atlardagi kõrinishi.Тошкентда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали очилдиТошкентда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали очилдиИслом Каримов шаҳарларни ободонлаштириш зарурлиги ҳақидаИслом Каримов шаҳарларни ободонлаштириш зарурлиги ҳақидаИслом Каримовнинг Буюк Британияга давлат ташрифи. 1993 йилИслом Каримовнинг Буюк Британияга давлат ташрифи. 1993 йилАбдулла Ориповнинг 80-йиллигига бағишланадиАбдулла Ориповнинг 80-йиллигига бағишланадиХонанда Машхурбек Президент Ислом Каримовга қандай мактуб йўллаган эди?Хонанда Машхурбек Президент Ислом Каримовга қандай мактуб йўллаган эди?Туркистонни кимлар сотгани ҳақидаТуркистонни кимлар сотгани ҳақидаЖОНЛИ: ТАРОВЕҲ НАМОЗИ 24-КУНЖОНЛИ: ТАРОВЕҲ НАМОЗИ 24-КУНҚатағон ва қалам: Усмон НосирҚатағон ва қалам: Усмон НосирИслом Каримов ва Жадидлар ҳаракатиИслом Каримов ва Жадидлар ҳаракатиИслом Каримовнинг олтинга тенг сўзлариИслом Каримовнинг олтинга тенг сўзлариЎзбек халқи қалбини ШЕЪРИЯТ шакллантирган... Зулфияга “Дўстлик” орденининг топширилишиЎзбек халқи қалбини ШЕЪРИЯТ шакллантирган... Зулфияга “Дўстлик” орденининг топширилишиЎзбек халқининг ўғлон йигити, мард йигити...Ўзбек халқининг ўғлон йигити, мард йигити...
Яндекс.Метрика