Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳридаги “Чонг Ва Дэ” қароргоҳида тантанали равишда кутиб олинди

Президент Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Сеулдаги миллий қабристонга ташриф буюриб, марҳумлар хотирасига эҳтиром кўрсатди.
Бу ерда Корея мустақиллиги учун курашган ҳамда урушларда ҳалок бўлган инсонлар, мамлакат ривожига катта ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоблари дафн этилган.
Давлатимиз раҳбари рафиқаси ҳамроҳлигида мазкур қабристондаги ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди ва эсдалик битиги қолдирди. Бу битик мажмуа музейидан жой олади.
Сеул шаҳридаги “Чонг Ва Дэ” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Сўнг давлат раҳбарлари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар.
Президентимиз яқин даврга мўлжалланган ҳамкорликда учта асосий йўналиш: “яшил” тараққиёт, рақамлаштириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш масалалари кун тартибида турганини таъкидлади.
Давлат раҳбарларининг музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни қабул қилдилар.
Икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида соғлиқни сақлаш, “ақлли” шаҳарлар, энергетика, нодир металлар соҳасида ҳамкорлик қилиш, лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қатор келишувлар имзоланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштириш юзасидан батафсил фикр алмашилди.
Олий даражада эришилган келишувлар ижроси устидан самарали парламент назоратини таъминлаш муҳим экани қайд этилди. Икки мамлакат парламентлари вакиллари бу борада бор куч ва имкониятларини ишга солишларини таъкидладилар.

Видео Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳридаги “Чонг Ва Дэ” қароргоҳида тантанали равишда кутиб олинди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
17 декабря 2021 г. 21:50:08
00:18:20
Другие видео канала
Сеул марказида Алишер Навоийнинг бюсти ўрнатилдиСеул марказида Алишер Навоийнинг бюсти ўрнатилдиШавкат Мирзиёев аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказдиШавкат Мирзиёев аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказдиСостоялась торжественная церемония официальной встречи Президента Республики УзбекистанСостоялась торжественная церемония официальной встречи Президента Республики УзбекистанШавкат Мирзиёев ва Зироат Мирзиёева Сеул аэропортида кутиб олиндиШавкат Мирзиёев ва Зироат Мирзиёева Сеул аэропортида кутиб олиндиШАВКАТ МИРЗИЁЕВ МАЖЛИСДА ҲАММАНИ ЛОЛ ҚОЛДИРДИ! 3-КУРС ТАЛАБАСИ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ БЎЛДИ!ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ МАЖЛИСДА ҲАММАНИ ЛОЛ ҚОЛДИРДИ! 3-КУРС ТАЛАБАСИ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ БЎЛДИ!Туркистон мухторияти асосчиларидан бири, қатағон қурбони Носирхон тўра қисмати | Millat fidoyilariТуркистон мухторияти асосчиларидан бири, қатағон қурбони Носирхон тўра қисмати | Millat fidoyilari"Уйимизда ҳар куни сарпо жанжали..."| Gap chiqdi"Уйимизда ҳар куни сарпо жанжали..."| Gap chiqdiКутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев муаммоли маҳаллалардан бирига бордиКутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев муаммоли маҳаллалардан бирига бордиШавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этдиШавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этдиШавкат Мирзиёев кўплаб "оёғи узилган" раҳбарларни ишдан олди ва бошқаларига ҳайфсан бердиШавкат Мирзиёев кўплаб "оёғи узилган" раҳбарларни ишдан олди ва бошқаларига ҳайфсан бердиШавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюрдиШавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюрдиЎрта Осиёда миллий-ҳудудий чегараланиш тарихи | Tarixiy savolЎрта Осиёда миллий-ҳудудий чегараланиш тарихи | Tarixiy savolБахшичилик санъати намояндалари ва мухлисларига табрикБахшичилик санъати намояндалари ва мухлисларига табрикЎзбекистон халқ артисти Меҳри Бекжонова | Yulduzlar yurgan yo'lЎзбекистон халқ артисти Меҳри Бекжонова | Yulduzlar yurgan yo'lШавкат Мирзиёев сайловдан кейин биринчи видеоселектор йиғилишини ўтказдиШавкат Мирзиёев сайловдан кейин биринчи видеоселектор йиғилишини ўтказдиКутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев Чирчиқнинг муаммоли маҳаллалардан бирига бордиКутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев Чирчиқнинг муаммоли маҳаллалардан бирига бордиШавкат Мирзиёев: Ҳар бир ёш ҳақида ота-онаси қандай қайғурса, мен ҳам шундай қайғураманШавкат Мирзиёев: Ҳар бир ёш ҳақида ота-онаси қандай қайғурса, мен ҳам шундай қайғураманТЕЗКОР ХАБАР!!!Ш.МИРЗИЁЕВ TURKIYA ТУРКМАНИСТОН ТОЖИКИСТОН ПРЕЗИДЕНТЛАРИ МУХИМ ХАБАРТЕЗКОР ХАБАР!!!Ш.МИРЗИЁЕВ TURKIYA ТУРКМАНИСТОН ТОЖИКИСТОН ПРЕЗИДЕНТЛАРИ МУХИМ ХАБАРШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ АНДИЖОНДА СЎЗЛАГАН ТЎЛИҚ НУТҚИ ВА АНДИЖОНДА ТАШРИФНИНГ 2-КУНИШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ АНДИЖОНДА СЎЗЛАГАН ТЎЛИҚ НУТҚИ ВА АНДИЖОНДА ТАШРИФНИНГ 2-КУНИШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ТОШКЕНТДАГИ ОБЪЕКТЛАРНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ. 1 ИЮН 2018 ЙИЛШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ТОШКЕНТДАГИ ОБЪЕКТЛАРНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ. 1 ИЮН 2018 ЙИЛ
Яндекс.Метрика