Загрузка страницы

Yashil makon loyihasida Siz ham ishtirok etdingizmi?

#YASHIL_MAKON_LOYIHASI_AMALDA
#NAVOIY_VILOYATI

🌿Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–46-сон Фармонида бу борада аниқ вазифалар белгилаб берилган.

🌿Ушбу Фармон ижросини таъминлаш, хусусан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга фаол ҳисса қўшиш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилоят бўлими томонидан тадбир ўтказилди. Унда вилоят Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари ва барча ходимлари “Маънавият ва маърифат маскани” ҳудудига манзарали ва мевали дарахтлар ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширдилар. Вилоят Маънавият ва маърифат бўлими жамоаси кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш, яшил майдонларни кенгайтириш каби хайрли ишларда ўз иштирокини фаол давом эттиришни мақсад қилган.

Навоий вилоят Маънавият ва маърифат бўлими матбуот хизмати

Видео Yashil makon loyihasida Siz ham ishtirok etdingizmi? канала NAVOIY MA'NAVIYAT TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
3 ноября 2022 г. 18:08:50
00:00:59
Яндекс.Метрика