Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев: Мулкдор давлат ҳимоясида бўлиши шарт! Президент суд, ҳоким, ИИВни танқид қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 30 июнь куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ушбу устувор масалалар юзасидан ўтган 3 йилда 20 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ислоҳотлар натижасида судлар томонидан илк маротаба 2 минг 273 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди. Шунингдек, жиноят йўлига билиб-билмай кирган 3,5 мингдан ортиқ ёшлар ва хотин-қизларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланмасдан, улар маҳалла ва жамоатчилик кафиллигига олинди. Инсон ҳуқуқларини бузганлиги учун 60 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жиноий жавобгарликка тортилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, бундай ўзгаришлар одамларимизда ҳақиқат ва адолатга бўлган ишончни мустаҳкамламоқда. Лекин халқ суд-ҳуқуқ тизимидан рози дейишга ҳали асос йўқ.

Айниқса, Андижон шаҳар ва Чироқчи туман ички ишлар идораларида яқинда содир бўлган фожиали ҳолатлар тизим раҳбарларини уйғотиши, аниқ хулосалар қилишга чорлаши кераклиги қайд этилди. Ҳозирда жиноятларга алоқадор 11 нафар ички ишлар ходимлари қонун олдида жавоб бермоқда. 7 нафар раҳбар лавозимидан озод этилди, яна 16 таси интизомий жавобгарликка тортилди.

Олий Мажлис палаталари етакчилари бошчилигида парламент аъзолари жойларда халқ билан очиқ мулоқот ўтказган пайтда жамоатчилик ушбу йўналишлардаги мавжуд адолатсизликларни очиқ-ойдин баён қилган.

Ушбу тажриба асосида, бундан буён депутат ва сенаторлар ўзлари сайланган ҳудудларда судьялар корпуси, сектор раҳбарлари ва жамоатчиликни жалб қилган ҳолда Одил судловга кўмаклашиш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича мунтазам равишда мулоқотлар ўтказиб борадилар.

Аҳоли томонидан кўтарилган адолатсизлик ҳолатлари ва муаммолар ҳар чоракда маҳаллий кенгашларда танқидий муҳокама қилиниб, мутасаддилар олдига аниқ саволлар қўйилади ва масъулиятига баҳо бериб борилади.

Олий Мажлисдаги махсус қўмиталар ҳар бир ҳудуднинг одил судлов ва коррупция масалаларига оид рейтинги юритилишига бош-қош бўлиб, ҳар ярим йилда натижалари бўйича парламент эшитувлари ва текширувларини ўтказиб боради.

Инсон ҳуқуқлари маркази, Омбудсман, Тошкент давлат юридик университетига “Инсон қадр-қиммати - энг олий қадрият” махсус ўқув модули бўйича барча ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбар ходимларини ўқитиш вазифаси юклатилди.

Ҳозирги тергов сифати ва ходимлар малакаси талабга жавоб бермаслиги таъкидланди. Мисол учун, жорий йилнинг 5 ойида тергов органлари асоссиз айб қўйган 323 нафар фуқаро судлар томонидан оқланган, 1 минг 854 нафар шахсга нисбатан қўйилган асоссиз айбловлар олиб ташланган. Ўтган йилнинг ўзида 236 нафар оқланган шахсга давлат ҳисобидан 6,7 миллиард сўмлик моддий ва маънавий зарар тўлаб берилган.

Маълумки, судьялик лавозимини эгаллаш учун муайян иш стажига эга бўлиш, Судьялар олий мактабини ўқиб тугатиш каби талаблар қўйиш орқали танлов кучайтирилди.

Энди терговчиликка номзодларга ҳам шунга ўхшаш талаблар қўйилиши кераклиги қайд этилди. Жумладан, бир қатор мутасадди идораларга Тергов институтини ташкил этиш, терговчилик касбини эгаллашга мутлақо янги талабларни ишлаб чиқиш, соҳага илғор тажриба ва стандартларни жорий этиш вазифалари қўйилди.

Яна бир муҳим масала – ҳуқуқ-тартибот идораларида ишларнинг терговга алоқадорлиги бузилиб кетган. Хусусан, шундай жиноят турлари борки, уларни ҳар қандай тергов идораси тергов қилиши мумкин бўлса, айрим моддалар эса қайси тергов органига мансублиги қонунда кўрсатилмаган.

Шунингдек, 2018-2019 йилларда биринчи инстанция судларида жами 192 та жиноят иши бўйича 307 нафар шахс оқланган бўлса-да, ҳеч қайси ҳолатда прокурор айбловдан воз кечмаган. Шу боис тергов жараёнидаги хатолар суд мажлисида аниқланса, прокурор суднинг тугашини кутиб ўтирмасдан, ўз ташаббуси билан айбловдан воз кечадиган тартиб жорий этилиши лозимлиги қайд этилди.

– Суд биносига келган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши керак. Бу Президент талаби! – дея таъкидлади давлатимиз раҳбари.

Видео Шавкат Мирзиёев: Мулкдор давлат ҳимоясида бўлиши шарт! Президент суд, ҳоким, ИИВни танқид қилди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
30 июня 2020 г. 21:28:41
00:17:05
Другие видео канала
Косметологиядаги хатарлар ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingКосметологиядаги хатарлар ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingКатта фарзандимнинг тарбиясида қийналяпман... | Insayt. Психолог маслаҳатиКатта фарзандимнинг тарбиясида қийналяпман... | Insayt. Психолог маслаҳатиXXI аср кутубхоналари қандай бўлиши керак? | Agar...XXI аср кутубхоналари қандай бўлиши керак? | Agar...Хоразм хонлигида тангалар қандай зарб қилинган? | Ko'hna manzillarХоразм хонлигида тангалар қандай зарб қилинган? | Ko'hna manzillar"Тиб қонунлари" ноёб тарихий асар тарихи | Javohir"Тиб қонунлари" ноёб тарихий асар тарихи | JavohirИхчам бошқарув тизими қандай амалга оширилади? | Mening huquqimИхчам бошқарув тизими қандай амалга оширилади? | Mening huquqim“Маҳмудхўжа Беҳбудий” филмининг олиниш тарихи. 2-қисм | Kino tarixidan“Маҳмудхўжа Беҳбудий” филмининг олиниш тарихи. 2-қисм | Kino tarixidanТикувчи ҳунарманд қиз билан бир кун | Hunardagi hayotТикувчи ҳунарманд қиз билан бир кун | Hunardagi hayot"Китоб ва қаҳва" 6-қисм | Kitob va qahva"Китоб ва қаҳва" 6-қисм | Kitob va qahvaФатво бериш масъулияти | Ma'rifiy suhbatlarФатво бериш масъулияти | Ma'rifiy suhbatlarЙўл танламас машинада сафарига чиқамиз! Бўстонлиқни бориб кўрамиз | Borib ko'ramizЙўл танламас машинада сафарига чиқамиз! Бўстонлиқни бориб кўрамиз | Borib ko'ramiz"Жамулжам" меҳмони актриса Шоҳида Раҳмонова | Jamuljam"Жамулжам" меҳмони актриса Шоҳида Раҳмонова | JamuljamИқтидорли ёшларни эрта аниқлаш тизими қандай ишламоқда? | Agar...Иқтидорли ёшларни эрта аниқлаш тизими қандай ишламоқда? | Agar...Кўҳна манзил - Наманганнинг Ота Валихон тўра масжиди | Ko'hna manzillarКўҳна манзил - Наманганнинг Ота Валихон тўра масжиди | Ko'hna manzillar"Тошкентнома" Иброҳим ота мақбараси ҳақида маълумот беради | Toshkentnoma"Тошкентнома" Иброҳим ота мақбараси ҳақида маълумот беради | ToshkentnomaУлуғ аллома Абу Райҳон Беруний | Buyuk yurt allomalariУлуғ аллома Абу Райҳон Беруний | Buyuk yurt allomalariҚасддан бузилаётган қоидалар, ҳалок бўлаётган болажонлар... | Agar...Қасддан бузилаётган қоидалар, ҳалок бўлаётган болажонлар... | Agar..."Қайнонанинг шогирди" | Labbay, oyijon"Қайнонанинг шогирди" | Labbay, oyijonЎзбек театридаги муаммолар ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingЎзбек театридаги муаммолар ҳақида ростини айтинг | Rostini ayting"Мўжизалар макони"нинг 2022 йил сарҳисоби | Mo'jizalar makoni"Мўжизалар макони"нинг 2022 йил сарҳисоби | Mo'jizalar makoniКўҳна манзил - Самарқандда топилган Бухорхудотларнинг кумуш дирҳамлари тарихи | Ko'hna manzillarКўҳна манзил - Самарқандда топилган Бухорхудотларнинг кумуш дирҳамлари тарихи | Ko'hna manzillar
Яндекс.Метрика