Загрузка страницы

"Сурхондарё сирлари" 2-қисм | Surxondaryo sirlari

"Сурхондарё сирлари" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Археологик ёдгорликлар ва ундаги топилмалар муайян бир халқнинг ўтмиши, тарихи, маънавияти ва қадриятларини ўзида акс эттиради. Шу боис дунёнинг барча давлатларида археологик ёдгорликлар ва уларда қайд қилинган ноёб топилмаларни сақлаш ва келажак авлодга етказиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Юртимизда ҳам мустақиллик йилларида маданий ёдгорликлар, жумладан археологик ёдгорликларни сақлаш, ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, Самарқанд шаҳрининг тарихий қисмидаги миллий маданий мерос объектлари тубдан қайта таъмирланиб, ҳудуд таниб бўлмас даражада ўзгарди.
Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида мазкур ҳудуд 2001 йил ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига “Самарқанд – маданият чорраҳаси” номинацияси билан киритилган. Уч қисмга бўлинган ҳудудда жами 513 та моддий-маданий мерос объектлар жойлашган.
Самарқанд вилояти ҳудудида 1105 та археологик, 670 та меъморий, 37 та диққатга сазовор жой, 18 та монументал, 21 та мемориал, жами 1851 та моддий-маданий мерос объектлари мавжуд. Улар вилоят ҳокимининг 2013 йил 14 ноябрдаги қарори билан давлат муҳофазасига олинган.
Робинжон, Чархинтепа, Учтепа (Нарпай тумани), Кўктепа (Пайариқ тумани), Қулдортепа (Ургут тумани), Арабтепа, Навбоғтепа (Самарқанд тумани), Тиллатепа, Бўритепа, Капсатабоботепа (Каттақўрғон тумани), Кумушкент, Суғуда (Оқдарё тумани), Мингтепа (Жомбой тумани) каби ёдгорликлар шулар жумласидандир.
Нуробод тумани Сазағон қишлоғида жойлашган антик даврга оид қалъа, Пастдарғом туманида жойлашган Қўрғонтепа, Нарпай тумани Кўприкбоши қишлоғидаги Лангартепа, Ёнариқ қишлоғидаги Ширинхотинтепа, Урғуч қишлоғидаги Қўштепа, Хўжакорсон қишлоғидаги Шўртепа, Пайариқ туманида жойлашган Қоровултепа ва унинг яқинида жойлашган мозорқўрғон каби ёдгорликлар юртимиз, хусусан вилоят тарихининг нечоғлик узоқ ўтмишга бориб тақалишини ифодалаб турибди.
Археологик ёдгорликларни халқаро талабларга жавоб берувчи коди, бугунги ҳолатдаги фотосурати, топоплани, GPS координаталари, библиографияси ва каталогини яратиш чоралари кўрилмоқда.

Видео "Сурхондарё сирлари" 2-қисм | Surxondaryo sirlari канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
28 декабря 2023 г. 17:00:00
00:30:28
Другие видео канала
"Фотиҳам бузилди...айбим нима?!" 39-қисм | Umidli dunyo"Фотиҳам бузилди...айбим нима?!" 39-қисм | Umidli dunyoМуҳаммадали Абдуқундузов билан ижодий кеча ва ўзбек кино янгиликлари тафсилотлари | Kino taqdimМуҳаммадали Абдуқундузов билан ижодий кеча ва ўзбек кино янгиликлари тафсилотлари | Kino taqdim"Menyu.uz" меҳмони DJ Macarella - Шоҳруҳ Сирожов | Menyu.uz"Menyu.uz" меҳмони DJ Macarella - Шоҳруҳ Сирожов | Menyu.uz"Имтиҳон"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyo"Имтиҳон"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyoХазарбуқа ёдгорлиги ҳақида манбалар сўзлаганда | Manbalar so'zlagandaХазарбуқа ёдгорлиги ҳақида манбалар сўзлаганда | Manbalar so'zlaganda"Саодатли ҳаёт" | Ma'rifiy suhbatlar"Саодатли ҳаёт" | Ma'rifiy suhbatlarАндижонлик пахтакор олим сирлари | Mening bog'imАндижонлик пахтакор олим сирлари | Mening bog'imЖиннихонадаги қотиллик | Umr so'qmoqlariЖиннихонадаги қотиллик | Umr so'qmoqlari"Сурхондарё сирлари" 4-қисм | Surxondaryo sirlari"Сурхондарё сирлари" 4-қисм | Surxondaryo sirlariРевматоидли артрит касаллиги ва ундан бутунлай халос бўлиш мумкинми? | Salomatlik formulasiРевматоидли артрит касаллиги ва ундан бутунлай халос бўлиш мумкинми? | Salomatlik formulasiНафсига қул бўлган худбин эркакнинг надомати | NadomatНафсига қул бўлган худбин эркакнинг надомати | NadomatМузлаган эшикни қандай очса бўлади? | AvtoblogМузлаган эшикни қандай очса бўлади? | AvtoblogНақшбандия тариқатининг улуғ шайхи Хожа Муҳаммад Порсо Бухорий | Buyuk siymolarНақшбандия тариқатининг улуғ шайхи Хожа Муҳаммад Порсо Бухорий | Buyuk siymolar"Иссиқ-совуқ қилинган уй" | Umr so'qmoqlari"Иссиқ-совуқ қилинган уй" | Umr so'qmoqlari"Онасининг юзига кислота сепган қасоскор қиз" 28-қисм | "Voqea joyi" o'zbek seriali"Онасининг юзига кислота сепган қасоскор қиз" 28-қисм | "Voqea joyi" o'zbek serialiБозорларнинг автотураргоҳидаги "бардак" ҳолат. Махсус рейд тадбирлари | Reyd vaqtiБозорларнинг автотураргоҳидаги "бардак" ҳолат. Махсус рейд тадбирлари | Reyd vaqtiЗамонлар оша Ўзбекистонда театрнинг шаклланиш тарихи | Zamonlar oshaЗамонлар оша Ўзбекистонда театрнинг шаклланиш тарихи | Zamonlar oshaТолибжон Исроилов  хонанда Дилором Соипова билан | XushvaqtТолибжон Исроилов хонанда Дилором Соипова билан | Xushvaqt"Китоб ва қаҳва" 10-қисм | Kitob va qahva"Китоб ва қаҳва" 10-қисм | Kitob va qahva"Тоқатсиз аёл"(Ҳаётий воқеа асосида)| Kunlarning birida"Тоқатсиз аёл"(Ҳаётий воқеа асосида)| Kunlarning birida"Сурхондарё сирлари" 3-қисм | sirlari"Сурхондарё сирлари" 3-қисм | sirlari
Яндекс.Метрика