Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди

Бугун, 12 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 29-йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди.

Давлат раҳбари ўқув муассасаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ва у ерда яратилган таълим инфратузилмаси объектлари, шунингдек, Қуролли Кучларимизнинг замонавий қурол ва ҳарбий техника намуналари ҳамда миллий мудофаа саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан танишди.

Шундан сўнг Академияда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони раислигида Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг 2020 йил якунлари ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Хавфсизлик кенгаши аъзолари, Қуролли Кучларнинг раҳбар ва қўмондонлик таркиби, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимиз мудофаа қобилиятини янада ошириш борасида амалга оширилган ишлар, Қуролли Кучларни ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ва уларнинг натижалари батафсил сарҳисоб қилинди. Вазирлик ва идоралар ҳамда жойлардаги давлат хокимияти органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятига танқидий баҳо берилди.

Президентимиз томонидан Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида, мамлакат ҳаётининг бошқа жабҳалари билан бир қаторда, ҳарбий соҳанинг энг муҳим йўналишлари бўйича замон талабларига мос қарорлар қабул қилинганлиги, амалга оширилган тизимли ва стратегик комплекс чора-тадбирлар натижасида қисқа давр ичида миллий армиямизнинг жанговар шайлиги ва умуман мамлакатнинг мудофаа қобилияти сезиларли даражада ошгани таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари Қуролли Кучларни ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш ҳамда бу борада замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор инновацияларни кенг татбиқ этиш бўйича муҳим кўрсатмалар берди.

Жумладан, барча даражадаги қўмондонлик ва бошқарув органлари фаолиятини такомиллаштириш, қўшинларда автоматлаштирилган бошқарув воситалари ва комплексларни жорий қилиш орқали уларнинг ҳамкорликдаги оператив ва жанговар тайёргарлик даражасини ошириш, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш истиқболдаги долзарб вазифалардан бўлиб қолади.

Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда ҳарбий илмни ривожлантириш борасида Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан ҳарбий можаролар ва замонавий жанг амалиётларини ҳамда миллий ҳарбий санъат тарихини чуқур ўрганиб, қўшинларнинг тайёргарлик усул ва услубларини янада такомиллаштириш вазифаси қўйилди.

Бунда ҳарбий таълим тизимида бошланган ислоҳотларни узвий давом эттириш, олий ҳарбий билим юртлари, лицей ва коллежлар, жумладан, “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейлари фаолиятини такомиллаштириш, уларда таълим олаётган ўқувчилар қалбида миллий руҳ, она-Ватанга меҳр ва садоқат, адолат туйғусини ҳар томонлама кучайтириш, буюк аждодларимиз, жумладан, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Шоҳруҳ Мирзо, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби саркардаларимизнинг бой жанг санъатидан кенг фойдаланиш муҳимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида барпо этилган “Ғалаба боғи” ва “Шон-шараф” музейи мажмуасини ҳарбий хизматчилар, юртимиз аҳолиси, айниқса, ёшлар учун ҳарбий тарихни ва буюк аждодларимиз қаҳрамонлигини ўрганиш илмий марказига айлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бугунги кунда глобал ахборот маконидаги қарама-қаршилик, инсон, айниқса ёш авлоднинг онги ва қалби учун курашнинг кучайиши шароитида ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг роли ва аҳамияти ортиб бормоқда.

Шунинг учун давлатимиз раҳбари томонидан аҳолининг ва биринчи навбатда ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси тизимини такомиллаштириш, уларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига жалб қилиш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятни намоён қилишга шароит яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Мамлакатимиз аҳолисини ва ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фуқаролик позициясини кучайтириш билан боғлиқ ишларни “Жасур жангчи – ёшлар учун намуна” шиори остида янада жадаллаштириш, ҳарбий округлар қўмондонликларига камида 10 тадан мактабни оталиққа олиш ҳамда ҳарбий қисм командирлари томонидан уларда ватанпарварлик ва ҳарбий шон-шараф дарсларини йўлга қўйиш вазифаси қўйилди.

Қуролли Кучларимизда яратилган замонавий инфратузилмадан фойдаланган ҳолда уюшмаган ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш билан бирга, меҳнат бозорида талаб қилинадиган касб-ҳунарга ўргатиш бўйича ишларни ташкил этиш вазифаси ҳам қўйилди.

Видео Шавкат Мирзиёев Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
12 января 2021 г. 23:34:42
00:18:09
Другие видео канала
Шавкат Мирзиёев оиласининг сулолавий можаролариШавкат Мирзиёев оиласининг сулолавий можаролари"Бир жиноят изидан": "Жиноятга етаклаган оқ иблис ёхуд Нукусдаги қотиллик жинояти|Bir jinoyat izidan"Бир жиноят изидан": "Жиноятга етаклаган оқ иблис ёхуд Нукусдаги қотиллик жинояти|Bir jinoyat izidanПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга МурожаатномасиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга МурожаатномасиПрезидентнинг Хоразм вилоятига ташрифи иккинчи куниПрезидентнинг Хоразм вилоятига ташрифи иккинчи куниМуҳаммад Солиҳ президент Шавкат Мирзиёевдан истеъфога чиқишни талаб қилдиМуҳаммад Солиҳ президент Шавкат Мирзиёевдан истеъфога чиқишни талаб қилдиСобиқ МХХ томонидан туҳматлар билан қамалган айбсиз айбдор бир инсон тақдири | Odil sudlovСобиқ МХХ томонидан туҳматлар билан қамалган айбсиз айбдор бир инсон тақдири | Odil sudlovИслом Каримовнинг ВАСИЯТИ ўқиб эшиттирдиИслом Каримовнинг ВАСИЯТИ ўқиб эшиттирдиИслом Каримовнинг Мадинаи Мунаварага қилган зиёратиИслом Каримовнинг Мадинаи Мунаварага қилган зиёрати«Бу завод Хоразм индустриясига асос бўлиши керак» – Президент Шавкат Мирзиёев«Бу завод Хоразм индустриясига асос бўлиши керак» – Президент Шавкат МирзиёевМХХга ишонмаслигини айтган Мирзиëев генерал Ғуломовни сотқинликда айбладиМХХга ишонмаслигини айтган Мирзиëев генерал Ғуломовни сотқинликда айбладиБухорода қорнидаги боласини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди!Бухорода қорнидаги боласини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди!Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келиб, Хонқа туманидаги инновацион иссиқхонани бориб кўрдиШавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келиб, Хонқа туманидаги инновацион иссиқхонани бориб кўрдиЎзбекистоннинг янги бош милиционери халқ орасида “муросасиз немис” деб ном чиқарганЎзбекистоннинг янги бош милиционери халқ орасида “муросасиз немис” деб ном чиқарганМирзиёев Русияга нималарни ваъда берган эди?Мирзиёев Русияга нималарни ваъда берган эди?"Қобил ота уйланармиш" ўзбек филм | "Qobil ota uylanarmish" o'zbek film"Қобил ота уйланармиш" ўзбек филм | "Qobil ota uylanarmish" o'zbek film"Қайнонам мени қиз ўрнида кўрмайди..." | Gap chiqdi"Қайнонам мени қиз ўрнида кўрмайди..." | Gap chiqdiHOKIMNING QARORI BIR OILANI PAROKANDA QILIB TASHLADIHOKIMNING QARORI BIR OILANI PAROKANDA QILIB TASHLADIШавкат Мирзиёев МДҲда меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик дастури қабул қилиш таклифини илгари сурдиШавкат Мирзиёев МДҲда меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик дастури қабул қилиш таклифини илгари сурдиИкки ўғли бўла туриб кўчага ҳайдаб чиқарилган отахоннинг аччиқ тақдириИкки ўғли бўла туриб кўчага ҳайдаб чиқарилган отахоннинг аччиқ тақдириШавкат Мирзиёевнинг Ёшлар форумида сўзлаган нутқи(тўлиқ)Шавкат Мирзиёевнинг Ёшлар форумида сўзлаган нутқи(тўлиқ)
Яндекс.Метрика