Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келиб, Хонқа туманидаги инновацион иссиқхонани бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев 12 декабрь куни Хоразм вилоятига келиб, Хонқа туманидаги инновацион иссиқхонани бориб кўрди.

«Red Star Oxus» масъулияти чекланган жамият томонидан 205 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига ташкил этилган мазкур иншоот шу йил февраль ойида ишга туширилган эди. Бу мазкур лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, 7 гектар майдонда гидропоника усулида помидор, бодринг, бақлажон, булғор қалампири, кўкатлар етиштирилмоқда.

Иссиқхонада Нидерландиянинг «Kubo» компаниясида ишлаб чиқарилган «Ultra clima» ноу-хау технологияси келтириб ўрнатилган. Бунинг афзаллиги шундаки, иссиқлик вентилятор ёрдамида ультра иқлим зонасига тортилади ва пластик қувурлар орқали керакли жойга эҳтиёж даражасида юборилади. Яъни, ҳарорат бутун иссиқхонага эмас, балки етиштирилаётган сабзавотнинг илдизига йўналтирилади. Бу эса катта миқдорда энергияни тежашга ёрдам беради.

Таъкидлаш жоиз, бундай “бешинчи авлод” технологиясига эга иссиқхоналар дунёда 200 гектар атрофида. Шундан 7 гектари Ўзбекистонда.

Яна бир муҳим жиҳати – иссиқхона тепасига қуёш нурига ўхшаш хусусиятга эга махсус чироқлар ўрнатилган. Бу фотосинтез жараёнига сезиларли таъсир кўрсатиб, ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади.

Масалан, плёнкали иссиқхоналарда помидор кўчати 6 ой ҳосил берса, мазкур инновацион иссиқхонада бир йил мобайнида маҳсулот олиш мумкин.

Давлатимиз раҳбари айнан шу масалага алоҳида аҳамият қаратди.

- Бутун дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги долзарб масала бўлиб боряпти. Ташқи бозор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мавсумий эмас, йил давомида етказиб беришни талаб қилади. Шуни таклиф қила олган корхона бозорда ўрин эгаллайди. Бу иш ўрни ва экспортни таъминлаш учун катта манба, - деди Шавкат Мирзиёев.

Иссиқхонада жараён тўлиқ автоматлаштирилган. Биринчи босқичда 75 киши доимий иш билан таъминланган.

Президентимизга истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, лойиҳанинг иккинчи босқичида 8 гектар майдонда яна битта иссиқхона қурилади. Уни келаси йил декабрда фойдаланишга топшириш ва яна 150 та иш ўрни яратиш мўлжалланган.

- Бу корхона - драйвер. Бундай иссиқхоналар кўпайиши учун бошқа тадбиркорларни ҳам ўргатиб, ҳар томонлама ёрдам бериш керак. Хоразм қишлоқ хўжалигининг келажаги шу, - деди давлатимиз раҳбари.

Ушбу мажмуани ўзига хос мактаб сифатида белгилаб, тадбиркорларни ўқитиш муҳимлиги таъкидланди.

- Озиқ-овқат маҳсулотларига биринчи талаб - сифат. Шунинг учун ҳар бир иссиқхонанинг лабораторияси, ўз бренди бўлиши керак, - деди Президент.

Шу ерда қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Туманларни ихтисослаштириш, янги ерларни ўзлаштириш, ёмғирлатиб суғориш тизимини жорий қилиш бўйича топшириқлар берилди. Шоли экишда адолатни таъминлаб, аҳолига ер майдонлари ажратиб бериш, шу орқали одамларни иш билан таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш бўйича вазифалар қўйилди.

Шунингдек, Хоразм вилоятида ёшларнинг ижтимоий кайфиятини ўрганиш бўйича мулоқот ва социологик тадқиқот натижалари ҳақида ҳам маълумот берилди. Давлатимиз раҳбари ҳар бир ёшнинг интилиши ва қобилиятини инобатга олиб, режаларини амалга ошириш бўйича бир йиллик дастур ишлаб чиқишга кўрсатма берди.

Видео Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келиб, Хонқа туманидаги инновацион иссиқхонани бориб кўрди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
12 декабря 2020 г. 21:43:08
00:22:57
Другие видео канала
BOBO UYIDAN QUVILDIMI? //  AMIRXON UMAROV SHOUSI  // 048-SONBOBO UYIDAN QUVILDIMI? // AMIRXON UMAROV SHOUSI // 048-SONБундай тупрокка ишлов беришни сиз хали курмагансиз. Ажойиб сельхозтехникаБундай тупрокка ишлов беришни сиз хали курмагансиз. Ажойиб сельхозтехникаПрезидент назарига тушган хоразмлик чорвадор ёш қизПрезидент назарига тушган хоразмлик чорвадор ёш қизMANA KOREYALIKLAR YERDAN QANDAY FOYDALANADIMANA KOREYALIKLAR YERDAN QANDAY FOYDALANADIОталар сўзи-ақлнинг кўзи: "Бир оғиз ёлғон" Янги сони | Otalar so'zi-aqlning ko'zi: "Yolg'on"Оталар сўзи-ақлнинг кўзи: "Бир оғиз ёлғон" Янги сони | Otalar so'zi-aqlning ko'zi: "Yolg'on"ГАЗ йуклигидан касалчилик куп булади Хоразм вилояти ХОНКА тумани вилоят ДЕПУТАТИ ва ГАЗ ходими булдиГАЗ йуклигидан касалчилик куп булади Хоразм вилояти ХОНКА тумани вилоят ДЕПУТАТИ ва ГАЗ ходими булдиФЕРМЕРНИ БОҒИНИ ЎЗИГА АЙТМАЙ СОТИБ ЮБОРИШИБДИ.АНА МУАММО. OLTIARIQLIK DEXQONLAR G‘AZABDA.ФЕРМЕРНИ БОҒИНИ ЎЗИГА АЙТМАЙ СОТИБ ЮБОРИШИБДИ.АНА МУАММО. OLTIARIQLIK DEXQONLAR G‘AZABDA.ИККИ ОИЛАГА УЙ 86-КИСМ БОБО ИЧИБ ОЛИБ ОТАШ АЛЕМДАР ГА БОЛТА БИЛАН ТАШЛАНДИ! ТЕЗ КУРИНГИККИ ОИЛАГА УЙ 86-КИСМ БОБО ИЧИБ ОЛИБ ОТАШ АЛЕМДАР ГА БОЛТА БИЛАН ТАШЛАНДИ! ТЕЗ КУРИНГШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ХАҚИДА ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ХАҚИДА ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТШавкат Мирзиёев прибыл в Хорезмскую область и посетил инновационный тепличный комплексШавкат Мирзиёев прибыл в Хорезмскую область и посетил инновационный тепличный комплексПрезидент прибыл в Хорезмскую областьПрезидент прибыл в Хорезмскую областьAbdumannon akaga farzandlari nomidan #Mashina sovg'a qildik bu katta syurpriz🥰😍🎀👍Abdumannon akaga farzandlari nomidan #Mashina sovg'a qildik bu katta syurpriz🥰😍🎀👍Шавкат Мирзиёев Янгиариқ туманидаги “Yantex Invest” фаолияти билан танишдиШавкат Мирзиёев Янгиариқ туманидаги “Yantex Invest” фаолияти билан танишдиШавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келиб, Хонқа туманидаги инновацион иссиқхонани бориб кўрдиШавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келиб, Хонқа туманидаги инновацион иссиқхонани бориб кўрдиГермания Президенти Хоразмнинг қадимий обидалари билан танишдиГермания Президенти Хоразмнинг қадимий обидалари билан танишдиШавкат Мирзиёев посетил технопарк, организованный в городе УргенчеШавкат Мирзиёев посетил технопарк, организованный в городе УргенчеБухоро шахрида йирик савдо-кўнгилочар маркази барпо этилмоқдаБухоро шахрида йирик савдо-кўнгилочар маркази барпо этилмоқдаShavkat Mirziyoyev Namangan viloyatiga tashrif buyurdiShavkat Mirziyoyev Namangan viloyatiga tashrif buyurdiШавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюрдиШавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди
Яндекс.Метрика