Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёевнинг Ёшлар форумида сўзлаган нутқи(тўлиқ)

Ёшлар ҳаётида санъат, адабиёт, спорт муҳим ўрин тутади. Давлатимиз раҳбари бу соҳаларни ривожлантириш бўйича истиқболдаги вазифаларга тўхталиб ўтди.

– Келгуси йили буюк бобомиз Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаймиз. Ёшларимизга ҳазрат Навоий ижодини чуқур ўргатишни тизимли йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун Алишер Навоий асарларининг бугунги ёшлар тушунадиган ихчам намуналарини яратиб, турли мобил илова ва электрон дастурлар ишлаб чиқиш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Тошкент шаҳрида замонавий муҳташам кутубхона барпо этиш таклифини билдирди.

– Бу маърифат саройи илм-фаннинг сўнгги ютуқлари асосида жиҳозланади. Бу даргоҳда юртимиз ва жаҳондаги энг нодир, ноёб ва бебаҳо асарлар жамланади. У буюк аждодларимизнинг бой мероси ва номларини бутун дунёга тараннум этадиган, барча юртдошларимиз, биринчи навбатда, сиз, қадрли фарзандларимиз учун чинакам зиё масканига, ғурур ва ифтихоримиз рамзига айланади, деб ишонаман.

Яқинда мамлакатимизнинг спорт ҳаётида қувончли янгилик бўлди. Осиё Олимпия Кенгашининг қарорига кўра, 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларига Тошкент шаҳри мезбонлик қилиши белгиланди. Бу мусобақада Осиё қитъасидаги 45 та давлат ёшлари 20 га яқин спорт тури бўйича ўзаро беллашади.

– Бундай нуфузли халқаро спорт ўйинларининг Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба ўтказилиши барчамизга фахр-ифтихор бағишлайди, албатта. Шу билан бирга, у бизга ғоят катта масъулият ҳам юклайди. Мана, сизлар каби навқирон ва азамат ёшларнинг ўз куч ва маҳоратини кўрсатиб, Ватанимиз байроғини юксакка кўтаришлари учун яна бир зўр имконият, – деди Шавкат Мирзиёев.

Ушбу спорт байрамини юксак савияда ўтказиш, Осиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича туман, шаҳар, вилоят ва республика чемпионатлари, “Ҳоким кубоги” мусобақаларини ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

– Юртимизда ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий етук бўлиб улғайиши, жумладан, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш, оммавий спортга кенг жалб этиш мақсадида “Соғлом турмуш тарзи” электрон платформаси ишлаб чиқилмоқда. Пиёда ва велосипедда юришга мўлжалланган “Саломатлик йўлаклари” барпо этилмоқда, – деди давлат раҳбари.

Кейинги йилларда маҳаллаларда ташкил этилган спорт майдончалари ёшларнинг севимли масканига айланди. Бу ишлар давом этиши айтиб ўтилди. Айни пайтда, мактаб спорт залларидан дарсдан ташқари вақтларда ҳам унумли фойдаланиш чоралари кўрилади.

Форумда ёшлар маънавияти билан боғлиқ муаммолар ҳам очиқ айтилди. Жаҳонда турли низо ва зиддиятлар авж олаётгани, терроризм, экстремизм балоси ва бошқа таҳдидлар интернет маконига чуқур кириб, мослашиб олгани таъкидланди.

– Мана шундай мураккаб шароитда ёшларимиз сезгир ва огоҳ бўлиши, ҳар бир масалада, аввало Ватан манфаатларини ўйлаб иш тутиши зарур. Илм-маърифат ва касб-ҳунарга интилиш, оилани муқаддас билиш, маънавий поклик, катталарга ҳурмат, кичикларга шафқат, қадриятларимизга садоқат каби эзгу фазилатлар азалдан халқимиз, миллатимизнинг қонида бўлиб келган. Биз мана шундай бебаҳо меросимизни нафақат асрашимиз, балки уни янада бойитишимиз, келгуси авлодларга безавол етказишимиз керак.

Шу ўринда мен ҳурматли ота-оналар, боболаримиз ва момоларимизни, жонкуяр устоз ва мураббийларни, муҳтарам зиёлиларимиз, кенг жамоатчилигимизни бу масалага бефарқ бўлмасдан, ёшлар тарбиясига қаратилган ишларимизни янада кучайтиришга даъват этаман.

Қанчалик қийин бўлмасин, биз ёшлар тарбияси бўйича ўзимизга хос ва таъсирчан, бугунги кунга ҳамоҳанг усулларни излаб топишимиз керак. Жондан азиз фарзандларимизни бузғунчи ва зарарли ғоялар, жиноятчилик, гиёҳвандлик, лоқайдлик, маънавий қашшоқлик кайфиятидан асрашимиз зарур. Бундай салбий ҳолатларни бартараф этишда барчамиз, аввало, сиз, азиз ёшлар фаол бўлишингиз керак. Халқимизнинг маънавий қудрати ва боқий анъаналарини асраб-авайлаш ва бутун дунёга тараннум этишга сизлар албатта қодирсиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари форумда ёшлар келажаги билан боғлиқ ҳар қандай вазифа бирламчи аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.

– Ёшлар билан ишлаш Президентдан тортиб вазиргача, ҳокимдан тортиб маҳалла раисигача – ҳаммамизнинг энг асосий ишимизга айланиши зарур. Ҳар қайси ҳоким, ҳар бир вазир, ҳар қайси маҳалла раиси “Бугун мен ёшлар учун нима иш қилдим? Эртага фарзандларимиз манфаати учун яна нима иш қилишим керак?” деган саволларга жавоб берадиган, шундай эътиқод билан яшайдиган вақт келди.

Азиз фарзандларим! Халқимиз, Ватанимиз сизлардан буюк ишлар кутаётганини ҳеч қачон ёдингиздан чиқарманг! Юртнинг юксак ишончи ва умидини тўла оқлаш, унга муносиб бўлиш дунёдаги энг улуғ бахтдир. Шундай шараф барчангизга насиб этсин, – деди Шавкат Мирзиёев сўзининг якунида.

Видео Шавкат Мирзиёевнинг Ёшлар форумида сўзлаган нутқи(тўлиқ) канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
27 декабря 2020 г. 21:41:39
01:34:48
Другие видео канала
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида МДҲ саммити бўлиб ўтдиЎзбекистон Республикаси Президенти раислигида МДҲ саммити бўлиб ўтдиПрезидент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини бориб кўрдиПрезидент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини бориб кўрдиПрезидентни судга бериб, ўзи "Жаслиқ"қа тушган фаолПрезидентни судга бериб, ўзи "Жаслиқ"қа тушган фаолТошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушдиТошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушдиПрезидент Шавкат Мирзиёев Сергели тумани Қипчоқ кўчасида қурилган кўприкни кўздан кечирдиПрезидент Шавкат Мирзиёев Сергели тумани Қипчоқ кўчасида қурилган кўприкни кўздан кечирдиПрезидент Шавкат Мирзиёев Кўксаройда давлат мукофотларини топширди.Президент Шавкат Мирзиёев Кўксаройда давлат мукофотларини топширди.Ал-Хоразмий мактабида янги хоразмийлар камолга етадиАл-Хоразмий мактабида янги хоразмийлар камолга етадиПрезидент назарига тушган хоразмлик чорвадор ёш қизПрезидент назарига тушган хоразмлик чорвадор ёш қизМирзиёевни ким саботаж қилишга уринаяпти?Мирзиёевни ким саботаж қилишга уринаяпти?Ислом Каримовнинг Мадинаи Мунаварага қилган зиёратиИслом Каримовнинг Мадинаи Мунаварага қилган зиёратиOzodNazarPlus: “Аҳмадбойда айб йўқ!”OzodNazarPlus: “Аҳмадбойда айб йўқ!”Ҳалокатга олиб келган aка-ука муносабати (Ҳаётий воқеа асосида)| Ko'zgudagi bizҲалокатга олиб келган aка-ука муносабати (Ҳаётий воқеа асосида)| Ko'zgudagi bizНега Мирзиёев қўли остида ҳам қийноқлар тўхтамаяпти?Нега Мирзиёев қўли остида ҳам қийноқлар тўхтамаяпти?"Оталар сўзи": "Ота  қарғиши"  | "Otalar so'zi": "Ota qarg'shi""Оталар сўзи": "Ота қарғиши" | "Otalar so'zi": "Ota qarg'shi"Шавкат Мирзиёев Хоразмда халқ билан (президентнинг тўлиқ нутқи)Шавкат Мирзиёев Хоразмда халқ билан (президентнинг тўлиқ нутқи)Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюрдиШавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюрдиИкки ёшгача бола пули оилада пенсионер бўлса берилмайдими? Ижтимоий ёрдамни қердан олсак бўлади?Икки ёшгача бола пули оилада пенсионер бўлса берилмайдими? Ижтимоий ёрдамни қердан олсак бўлади?24 ЯНВАРДА ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ... КЎП ХАВФ-ХАТАР БИЗГА КЕЛЯПТИ24 ЯНВАРДА ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ... КЎП ХАВФ-ХАТАР БИЗГА КЕЛЯПТИМирзиёевнинг ҳокимлари билан Худоёрхоннинг ҳокимлари ўртасида фарқ борми?Мирзиёевнинг ҳокимлари билан Худоёрхоннинг ҳокимлари ўртасида фарқ борми?Президент Шавкат Мирзиёев вручил государственные награды в комплексе «Куксарой»Президент Шавкат Мирзиёев вручил государственные награды в комплексе «Куксарой»
Яндекс.Метрика