Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев: "Бухоро 10 йил орқада қоляпти. Коррупция, порахўрлик барҳам топмаяпти!"

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари бўйича маъруза қилди.

– Бухоронинг бугунги ривожи маъқулми, деган саволга менинг жавобим: йўқ. Бошқа вилоятлардаги ривожланишдан 10 йил орқада қоляпти. Коррупция, порахўрлик барҳам топмаяпти. Ялпи ҳудудий маҳсулотда қишлоқ хўжалиги улуши 50 фоиз экани эски замондан нишон. Саноат, хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик бўйича вилоятнинг имкониятлари жуда кенг. Туман ҳокимлари, сектор раҳбарларининг дунёқараши ўзгариши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Жойлардаги муаммо ва имкониятларни маҳалла даражасида ўрганиш, аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича янги иш тизими жорий этилиши таъкидланди.

– Энди жамиятимизда бошқача йўналиш бўлади – маҳалла катта кучга айланади. Агар маҳалла раиси билимли, фидойи бўлса, кайфият ҳам, иқтисодиёт ҳам ўзгаради, – деди давлатимиз раҳбари.

Шу мақсадда вилоятга ишчи гуруҳ юборилган, шаҳар ва туманларга вазирлик, идора ва тижорат банклари раҳбарлари бириктирилди.

Мавжуд 544 та маҳалланинг ҳар бири ўрганилиб, 333 таси “қониқарли”, 182 таси “ўрта” ва 29 таси “паст” ривожланиш тоифаларига ажратилди. Аҳолига даромад манбаи яратиш захиралари аниқланган.

Давлатимиз раҳбари ишсизлик муаммосига алоҳида тўхталди. Янги иш ўринлари очиш ва ўз-ўзини банд қилувчиларга шароит яратиш бўйича кўрсатмалар берилди. Оилавий тадбиркорлик, ёшлар бизнес лойиҳаларига 390 миллиард сўм имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланди. Ҳар бир туманда биттадан касб-ҳунар мактаби танлаб олиниб, унинг базасида мономарказлар ташкил этилади, маҳаллабай ўрганиш натижаси ўлароқ ишсизлар, ёшлар ва аёллар талаб юқори касбларга ўргатилади.

Бухоро вилоятида 2021-2022 йиллар учун умумий қиймати қарийб 19 триллион сўм бўлган 713 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилган. Шундан 555 таси бу йил амалга оширилиши, 14 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Хизмат кўрсатиш соҳаси салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, жумаладан, зиёрат туризмини янада ривожлантириш зарурлиги таъкидланди. Жумладан, қадимий “Ғиждувон қўрғони”ни қайта тиклаб, очиқ осмон остидаги музей барпо этиш, Вобкент туманида “Ширин” қишлоғини этнотуризм масканига айлантириш, Пешку туманининг Афшона қишлоғида “Ибн Сино замонаси” мажмуасини ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди. Бухоро зардўзлиги ва заргарлиги халқаро фестивалини ўтказиш ташаббуси илгари сурилди.

Ижтимоий соҳаларни ривожлантириш, янги таълим ва тиббиёт муассасалари ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йилда Бухорода Президент мактаби фаолият бошлайди. Математика, ахборот технологиялари, кимё-биология ва физикага ихтисослашган 16 та мактаб ташкил этилади. Шунингдек, 18 та мактабни реконструкция қилиш белгиланган.

Давлатимиз раҳбари ёшлар масалаларига алоҳида тўхталди.

– Ёшларда жуда кўп ғоя, интилиш бор. Уларга шароит яратиб, елкадош бўлсак, улар жуда катта куч, қудрат, имконият ва келажак эгаси бўлади, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Сессияда инфратузилмани ривожлантириш, ичимлик суви ва оқова тармоғини яхшилаш, йўллар қуриш ва таъмирлаш бўйича ҳам вазифалар белгиланди.

Видео Шавкат Мирзиёев: "Бухоро 10 йил орқада қоляпти. Коррупция, порахўрлик барҳам топмаяпти!" канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
22 января 2021 г. 21:54:12
00:31:10
Другие видео канала
Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюрдиШавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюрдиШавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрининг Низомий маҳалласида қурилган замонавий уйларни бориб кўрдиШавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрининг Низомий маҳалласида қурилган замонавий уйларни бориб кўрди«Jurnalistlar va prezident xalqqa yagona umid bo'lib qolyapti» — Karim Bahriyev«Jurnalistlar va prezident xalqqa yagona umid bo'lib qolyapti» — Karim BahriyevРесепшн ходими. Меҳмонхонада ишлаш қийинми? | Profiga 10 ta savolРесепшн ходими. Меҳмонхонада ишлаш қийинми? | Profiga 10 ta savolПрезидент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини бориб кўрдиПрезидент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини бориб кўрди"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 20 январ 2021 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 20 январ 2021 йил | Axborot 24Хайрли кун зиёратдан бошланди. Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилдиХайрли кун зиёратдан бошланди. Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилдиШавкат Мирзиёевнинг Ёшлар форумида сўзлаган нутқи(тўлиқ)Шавкат Мирзиёевнинг Ёшлар форумида сўзлаган нутқи(тўлиқ)"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 22 январь 2021 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 22 январь 2021 йил | Axborot 24Бухоро шахрида йирик савдо-кўнгилочар маркази барпо этилмоқдаБухоро шахрида йирик савдо-кўнгилочар маркази барпо этилмоқдаЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи | Махсус кўрсатувЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи | Махсус кўрсатувШавкат Мирзиёев:Бухара на 10 лет отстаёт от других областей. Не искоренена коррупция, взяточничествоШавкат Мирзиёев:Бухара на 10 лет отстаёт от других областей. Не искоренена коррупция, взяточничествоЎзбекистон: «Йил одами» Расул Кушербаевми ё Алишер Усмонов? - Yangiliklar, BBC News O'zbekЎзбекистон: «Йил одами» Расул Кушербаевми ё Алишер Усмонов? - Yangiliklar, BBC News O'zbekЎғузлар ҳақида билганимиз қанча? Билмаганимизчи? | Tarixiy savolЎғузлар ҳақида билганимиз қанча? Билмаганимизчи? | Tarixiy savolToshkent city ёнида қурилган янги хонадонларнинг нархи неча пул?  | Xayrli bo'lsinToshkent city ёнида қурилган янги хонадонларнинг нархи неча пул? | Xayrli bo'lsinШавкат Мирзиёев побывал в гостях у ветерана труда Неъмата ХотамоваШавкат Мирзиёев побывал в гостях у ветерана труда Неъмата ХотамоваШавкат Мирзиёев 22 январь куни тонгда Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилдиШавкат Мирзиёев 22 январь куни тонгда Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилдиХоразмда блогер бозор директорини шарманда қиламан деб қўрқитиб 1 миллион сўм талаб қилди!Хоразмда блогер бозор директорини шарманда қиламан деб қўрқитиб 1 миллион сўм талаб қилди!Ислом Каримовнинг Мадинаи Мунаварага қилган зиёратиИслом Каримовнинг Мадинаи Мунаварага қилган зиёрати"Ўғлим мактабни ташлаб пул ишлашга ўтиб кетди...ўзимни айбдор ҳис қиляпман..." | Gap chiqdi"Ўғлим мактабни ташлаб пул ишлашга ўтиб кетди...ўзимни айбдор ҳис қиляпман..." | Gap chiqdi
Яндекс.Метрика