Загрузка страницы

РТдан ваъз: Ўзбекистонда сатира ўлдими?

Ëзувчи Леонид Соловьёвнинг "Осойишталикни бузувчи" китоби қаҳрамони Насриддин Бухоро амири ва унинг муллаларини танқид қилади.
Бунга жавобан амир Насриддинни қатлга буюради.
Яъни ҳажв қилган одам осойишталикни бузгани учун қатл қилиниши керак.
Амир шундай деб ўйлайди.
Бу китоб асосида таниқли киночи Яков Протазанов 1942 йилда "Насриддин Бухорода" фильмини ҳам суратга олган.
Икки кун олдин бу фильмни томоша қилган эдим.
Фильмда Бухоро амири ва унинг уламолари сатира ва танқидга чидамсиз бўлгани тасвирланади.
Фильм бош қаҳрамони Хўжа Насриддин Бағдоддаги тазйиқлардан қочиб Бухорога келади ва бу ерда ҳам сатира нималигини тушунмайдиган жоҳиллар билан юзма-юз бўлади.
Сатира нима ўзи?
Сатира - француз тилидан олинган бўлиб, шов-шувли ҳолатларнинг турли воситалар - сарказм, истеҳзо, гипербола, гротеск, аллегория, пародия ва бошқалар ёрдамида поэтик санъат даражасида кескин ҳажв қилинишини англатади.

Видео РТдан ваъз: Ўзбекистонда сатира ўлдими? канала El Tuz
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
28 февраля 2020 г. 19:41:14
00:14:37
Яндекс.Метрика