Шавкат Мирзиёев Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивалида нутқ сўзлади
Қўқон шаҳрида 14 сентябрь куни биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев барчани чин юракдан қутлаб, юртимизга, ушбу анжуманга бўлган катта ҳурмат ва эътибори учун хорижий меҳмонларга ташаккур изҳор этди.
- Умумбашарий маданиятнинг ажралмас қисми бўлган халқ амалий санъати дунёдаги ҳар бир халқ ҳаётида, унинг турмуш тарзи ва қадриятлари ривожида алоҳида ўрин тутади. Инсониятнинг онгли ҳаётида ҳунармандчиликнинг пайдо бўлиши – цивилизация сари ташланган энг муҳим тарихий қадам, десак, ҳақиқатни айтган бўламиз, - деди давлатимиз раҳбари.
Шавкат Мирзиёев буюк авлиё ва ҳунарманд бобомиз Баҳоуддин Нақшбанд сўзларидан иқтибослар келтирди. Диёримизда ҳунармандлар меҳнати қадрланиб, ёшларнинг ҳунар ўрганиши учун кенг имкониятлар яратилаётгани, ушбу фестиваль бу соҳани янада ривожлантиришда муҳим ўрин тутишини қайд этди.
- Ушбу халқаро фестиваль нафақат кўпмиллатли Ўзбекистон халқи, балки жаҳон ҳунармандлари, бутун дунё усталарининг катта байрами, десак тўғри бўлади. Бу – олис тарих ва бугунги замон нафасини, турли қадрият ва анъаналарни ўзида яққол намоён этадиган, муштарак дилларни бирлаштирадиган чинакам дўстлик ва ҳамкорлик анжуманидир, - деди Президент.
Мазкур фестиваль давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 1 ноябрдаги қарорига мувофиқ ўтказилмоқда. Фестиваль арафасида шаҳар ҳаётида яна бир муҳим воқеа юз берди - Жаҳон ҳунармандлар кенгаши томонидан Қўқон шаҳрига “Жаҳон ҳунармандлари шаҳри” деган юксак унвон берилди.
Видео Шавкат Мирзиёев Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивалида нутқ сўзлади канала UZBEK TV

Показать
Комментарии отсутствуют
Информация о видео
Другие видео канала
Шавкат Мирзиёев: Элимиз ватанпарвар авлод билан ҳақли равишда фахрланадиSherali Jo'rayev - O'zbegim | Шерали Жураев - Узбегим (concert version 2018)Қўқон халқаро фестивали доирасидаги тадбирларGULLAGAN HOLIDA QO‘PORIB TASHLANGAN MINGLAB DARAXTLARYULDUZ USMONOVA- QARANG QARANG(2019)Munisa Rizayeva - Qo'qondagi birinchi xalqaro hunarmandchilik festivalidaҚЎҚОНДА БЎЛИБ ЎТАЁТГАН ХАЛҚАРО ХУНАРМАНДЧИЛИК ФЕСТИВАЛИҚўқон шаҳрига Халқаро Ҳунармандлар кенгаши вакили ташриф буюрдиҚўқонда Ҳунармандлар халқаро фестивалига тайёргарликФестивални тулиқ видеоси Қуқон хунармандлар шаҳри Коканд фестиваль 2019 Кукон фестивалиShavkat Mirziyoyevning birinchi Xalqaro hunarmandchilik festivalidagi nutqiҚўқон халқаро ҳунармандчилик фестивали оғушидаQo`qon - 2019 Xalqaro hunarmandchilik festivaliҚўқонда биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтадиXalqaro hunarmandchilik festival (Qo'qon - 2019)Фарғоналик ҳайдовчилар: ЙҲХБ Қўқон фестивали арафасида ҳаммага жарима солмоқдаВ Коканде Прошел Международный Фестиваль РемесленниковMARG`ILONDA “BUYUK IPAK YO`LI” FESTIVALIПРЕЗИДЕНТ МИРЗИЁЕВНИНГ ЁЛҒОН БАЁНОТЛАРИШавкат Мирзиёев Қўқонда халқ ичига кириб келди