Загрузка страницы

Россия, коронавирус: Шифохоналарда вирусга чалинган ўзбекистонликлар бор O'zbekiston - BBC Uzbek

Россия: Шифохоналарда коронавирусга чалинган ўзбекистонликлар бор

#bbcuzbek
Россия ҳудудида Covid-19 га чалинган илк бемор январ ойи охирида қайд этилган эди. Ўтган давр мобайнида вирус юқтирганлар 10 мингдан ошиб кетди. Энг юқори кўрсаткич пойтахтга тўғри келмоқда.
Москвада вазият жиддий: шаҳар клиникалари беморлар билан тўла, коронавирусга чалинганларни даволаш учун махсус шифохона қурилиб ишга туширилди ва қўшимча ўринлар учун янги касалхоналар қурилмоқда. Шифокорлар куну тун беморлар ҳаётини сақлаш учун ҳаракат қилишмоқда. Улар қаторида асли ўзбекистонлик Зуҳра Абдуллаева ҳам бор.

Би-Би-Си Ўзбек хизмати касалликнинг Москвада тарқалиши ҳолати ва уларда ўзбекистонликларнинг иштироки ҳақида шифокор Зуҳра Абдуллаева билан суҳбатлашди.

- Вазиятни ўз кўзингиз билан кўраяпсиз, қандай баҳолайсиз?
- Бизда январнинг охирида бу масала кўтарилди, ҳозирга келиб қийинлашди. Бу вируснинг асорати анча ёмонроқ. Поликлиникаларда ҳам келган беморларни учта белгисидан биттаси мусбат бўлган тақдирда ҳам, касалхонага ётқизишга мажбурмиз. Сабаби касалликнинг ўпкага жуда тез ўтиш эҳтимоли катта.

- Касалхоналарда жой йўқлигидан одамлар уйда даволанаяпти, деган фикрлар қанчалик тўғри?
- Агар беморда тест жавоби ижобий чиқса, ГРИПП сингари енгил формаси бўлса, иситма 37 дараждадан баландмас, йўтал йўқ, ўпкалари тоза бўлса, унда уйда қолдириш эҳтимоли бор. Ҳозир ҳақиқатдан ҳам шунақа. Чунки ҳозирги шароитимизда ҳамма касалланганларни шифохонага жойлаштириш имкони йўқ.
Шу нарсани айтиш керакки, вирус давлатдан давлатга ўтган сари заифлашиб кириб келаяпти. Айниқса, Россияда вируснинг енгил формалари жуда кўп. Улардан таҳлиллар олинади, даволанади ва қатъий назоратда тутилади. Агарда бирон беморнинг аҳволи ёмонлашса, албатта касалхонага ўтказилади.

- Россиядаги ўзбекистонликлар орасида ҳам коронавирусга чалиниш ҳоллари борми?

- Мени ўзим уларни учратмадим, аммо касалхонада ётган беморлар орасида муҳожирлар бор. 2 кишини биламан, улар енгил формаси бўйича даволанишаяпти. Аввало унутмаслик керак, бу касалликнинг 3 та белгиси: иситманинг кўтарилиши, қуруқ йўтал ва ҳаво етишмаслигидир. Шу уч белгининг биттаси бўлганида ҳам муҳожирларни дарҳол шифокорга кўринишларини маслаҳат бераман.
Бизни кишилар одатда шифокорга кеч боришади, биз шундан кўрқиб турамиз. Чунки касаллик ривожланган бўлса, тузалиши оғирроқ кечади.

- Беморлар қайси дори-дармонлар билан даволанаяпти?
- Аниқ битта дориси йўқ. Оддий ГРИПП ва вирусларга қарши препаратлар билан даволанаяпти. Зотилжамга қарши қўлланиладиган дорилар кўпинча фойда бераяпти. Сабаби, бу дориларнинг кислородни ўпкага етказиб бериш хусусияти бор.

- Коронавирусга чалинган одам соғайгач ҳам унинг организмида вируснинг сақланиб қолиши тўғрими?
- Вирус яшаши мумкин, аммо тузалиб чиққан киши касаллик тарқатмайди. У организм ичида антитело бўлиши мумкину вируснинг ўзи бўлмайди. Бироқ қонини олиб текширганда мусбат чиқиши мумкин. У биз учун ҳавфли эмас.

- Мигрантлар ўзларида касаллик аломатларини сезсалар, бориб текширтиришлари ва даволанишлари пуллими ёки бепул?

- Коронавирус ҳам ўткир ҳолат ҳисобланади. бошқа ўткир ҳолларда ҳамма давлатларда биринчи тиббий ёрдам бепул бўлгани каби бу ерда ҳам бепул даволанишлари мумкин. «Тез ёрдам» чақиришса, албатта ёрдам кўрсатилади, касалхонага олиб борилади, даволашади. Шу сабабдан ҳеч ўйланмай агар ўзларида бирон аломатларини сезишса, «Тез ёрдам» чақиришлари шарт.
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda

Видео Россия, коронавирус: Шифохоналарда вирусга чалинган ўзбекистонликлар бор O'zbekiston - BBC Uzbek канала BBC Uzbek
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
10 апреля 2020 г. 13:09:45
00:06:01
Другие видео канала
Nyu-Yorkda koronavirus yuqtirgan o'zbek oila. 1-qismNyu-Yorkda koronavirus yuqtirgan o'zbek oila. 1-qismРоссия - Ўзбекистон: Ўзбеклар Россия аёлларига паспорт учун уйланяптими? - BBC UzbekРоссия - Ўзбекистон: Ўзбеклар Россия аёлларига паспорт учун уйланяптими? - BBC UzbekNyu Yorkda o`zbek shifokor Otabek Pulatov koronavirus haqida nimalar dedi...Nyu Yorkda o`zbek shifokor Otabek Pulatov koronavirus haqida nimalar dedi...Xayrli Oqshom - VIRUS QACHON CHEKINADI?Xayrli Oqshom - VIRUS QACHON CHEKINADI?Алишер, Адиз ва Акбар  "Дарча" шоусида!Алишер, Адиз ва Акбар "Дарча" шоусида!Коронавирус  юққандан сўнг, танамизда нималар қилади?  Ўзбекистон  O'zbekiston koronavirusКоронавирус юққандан сўнг, танамизда нималар қилади? Ўзбекистон O'zbekiston koronavirusРоссия, мигрантлар: Ҳасан коронавирусга қандай чалинди? - BBC UzbekРоссия, мигрантлар: Ҳасан коронавирусга қандай чалинди? - BBC UzbekКоронавирусдан уйда даволанган юртдошимизнинг тавсиялариКоронавирусдан уйда даволанган юртдошимизнинг тавсиялариKoronavirusdan sog'aygan bemor hikoyasi: reanimatsiya, testlar tanqisligi va asoratlar haqidaKoronavirusdan sog'aygan bemor hikoyasi: reanimatsiya, testlar tanqisligi va asoratlar haqidaКоронавирус Хитойдаги лабораториядан тарқаганига  далил топилдими? - BBC UzbekКоронавирус Хитойдаги лабораториядан тарқаганига далил топилдими? - BBC UzbekКоранавирус: Нима қилмоқ керак? Англиядаги ўзбек шифокори маслаҳати - BBC UzbekКоранавирус: Нима қилмоқ керак? Англиядаги ўзбек шифокори маслаҳати - BBC UzbekШавкат Мирзиёев оиласининг сулолавий можаролариШавкат Мирзиёев оиласининг сулолавий можаролариКоронавирус вакцинаси кузда тайёр бўлади - Оксфорд университети O'zbekiston Ўзбекистон BBC UzbekКоронавирус вакцинаси кузда тайёр бўлади - Оксфорд университети O'zbekiston Ўзбекистон BBC UzbekЎзбекистон: Тонггача Худо, деб додлаб чиқдим — коронавирусдан соғайган шифокор - BBC News O'zbekЎзбекистон: Тонггача Худо, деб додлаб чиқдим — коронавирусдан соғайган шифокор - BBC News O'zbekРоссия, Москва: 'Резина квартира' Ўзбек ва Тожик мигрантлар ҳаёти - BBC UZBEKРоссия, Москва: 'Резина квартира' Ўзбек ва Тожик мигрантлар ҳаёти - BBC UZBEKNyu-Yorkda koronavirus yuqtirgan o'zbek oila. 2-qismNyu-Yorkda koronavirus yuqtirgan o'zbek oila. 2-qismКоронавирус нега яна қайта ва қайта бош кўтариши мумкин?Коронавирус нега яна қайта ва қайта бош кўтариши мумкин?Коронавирус -  қайси жиҳатларини ҳамон  билолмаяпмиз?  BBC Uzbek O`zbekistonКоронавирус - қайси жиҳатларини ҳамон билолмаяпмиз? BBC Uzbek O`zbekistonKORONA VIRUSI HAQIDA... | ABDUKARIM MIRZAYEV BILANKORONA VIRUSI HAQIDA... | ABDUKARIM MIRZAYEV BILANЭНДИ ХАЛКДАН ЯШИРА ОЛИШМАЙДИ ХАМАСИНИ АЙТИБ БЕРДИ БУ АЁЛ ЧИДАЙ ОЛМАДИ ХАМА БИЛИШИ КЕРАК ЎША АУДИОЭНДИ ХАЛКДАН ЯШИРА ОЛИШМАЙДИ ХАМАСИНИ АЙТИБ БЕРДИ БУ АЁЛ ЧИДАЙ ОЛМАДИ ХАМА БИЛИШИ КЕРАК ЎША АУДИО
Яндекс.Метрика