Загрузка страницы

Насаф фолклёр жамоаси мисолида халқ қўшиқлари тарихи | Qadriyatlar beshigi

"Қадриятлар бешиги" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
“Инсонга сиҳат-саломатлик тилаш, унинг турмушида тўкин-сочинлик, кундалик ҳаётида омад келтириш ёки инсон ҳаётининг муҳим нуқталарини қайд этиш, нишонлаш мақсадида махсус ўтказиладиган, халқ орасида қатъий анъанага айланиб қолган хатти-ҳаракатлар маросим” – дейилади. Таниқли олим Баҳодир Саримсоқовнинг таърифидан маълум бўладики, маросим халқ орасида қатъий анъанага айланган тадбир ҳисобланар экан.
Инсон туғилганидан то ҳаётдан кўз юмгунига қадар ўнлаб маросимлар гувоҳига айланади. Гоҳида унинг марказий қаҳрамони, гоҳида иштирокчи, гоҳида оддий кузатувчи бўлади. Аммо маросимлар ҳаётнинг ажралмас қисми сифатида ҳамиша ҳамроҳликда содир бўлаверади.
Маросим араб тилидаги “марсум” ((ﻤﺮﺴﻭﻡ сўзидан олинган бўлиб, 1 – чизилган; 2 – расм қилинган; 3 – одат бўлган маъноларини англатади. Муайян қоидалар асосида чизилган, миллат томонидан расм қилинган ва одат тусига кирган тадбирларни эса шартли равишда уч турга бўлиш мақсадга мувофиқдир.
1. Оилавий маросимлар. Улар, одатда, бирор шахс ёки оила аъзоси ҳаётидаги муҳим воқеалар муносабати билан амалга оширилади. Оилавий маросимлар иштирокчилари қариндошлар, қуда-андалар, дўстлар, таниш-билишлар, қўшнилар ва маҳалладошлар иштирокида ўтади.
2. Табиатда рўй берган ўзгаришлар, муайян одат, расм-русум билан алоқадор ва маълум даражада зарурат оқибатида ташкил қилинадиган маросимлар. Бундай маросимлар баҳор, ёз, куз, қиш фаслларида уюштирилади. Уларда бирор қишлоқ, маҳалла, туман аҳолиси қатнашади. “Шох мойлар”, “Суст хотин”, “Чой момо”, “Дарвишона” кабиларни шулар жумласига киритиш мумкин.
3. Умумхалқ байрамлари муносабати билан тантанали равишда ўтказиладиган маросимлар. Бундай маросимларга Мустақиллик байрами, Наврўз байрами, Ийди Рамазон, Ийди Қурбон, Ҳосил байрамлари нисбат берилади. Умумхалқ байрамлари бутун мамлакат миқёсида нишонланади. Ҳар бир оила бундай маросимларга ўзининг ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилади.
Оилавий маросимлар. Халқ тажрибасидан ўтиб, анъанавий тус олган оилавий маросимлар, асосан, уч турдан иборат бўлади. Уларни тўй, мотам, бирор оила аъзоси ҳаётидаги муҳим воқеа (касалдан тузалиш, илмий даража олиш, ҳаж сафарини бажо келтириш ва бошқалар)нинг рўй бериши муносабати билан ўтказиладиган йиғинлар ташкил этади.
Одатда, янги оиланинг пайдо бўлиши никоҳ тўйлари билан бошланади. Қизни турмушга бериш ҳаракатини оиласига совчи келиш белгилаган. Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғоти-т-турк” асарида “сав” сўзининг хабар бериш маъноси борлиги қайд этилган. Шу маълумотга асосланиб “совчи” миллий тилимиздаги энг қадимги сўзлардан эмасмикан, деган фикрга бориш мумкин. Чунки совчи бўлажак келин оиласига куёв ҳақида, унинг шу қизга уйланиш нияти борлиги ҳақида, куёвга эса келиннинг рози, рози эмаслиги ҳақида хабар берувчи элчи ҳисобланади. Тўй маросими ҳам тўй олиб келиш, индовчи юбориш, зиёфат бериш, ёр-ёр айтиш, тортишмачоқ, айрим вилоятларда кампир ўлди, қўл силатди каби қатор кичик саҳнали маросимлардан иборат бўлади. Аслини олганда, ҳар бир тўй келин ва куёв яшайдиган ҳудуд аҳолиси томонидан йиллар давомида ўйлаб топилган саҳна – сценарий асосида ўтказилади. Унинг иштирокчиси бошқа бўлади, холос. Яъни иқтисодий таъминланиш, эл-юртдаги ҳурмати, тўй харажатига муносабати тўйнинг уюштирилиш сифатини белгилайди. Тўй маросимларининг шартлари ҳаётнинг ўтиши билан ўзгариб туради. Масалан, узоқ қадимги замонлар куёв бўлмиш йигит уйланажак қизни жисмоний жиҳатдан енгиши лозим бўлган. Кейинчалик бу шарт қизга талаб чиқаётган йигитлар ўртасидаги курашга кўчган. Яна ҳам кейинроқ бу шартлар ҳам ўзгарган. Ҳар бир ҳаракатда сўз иштирокидаги удумлар бўлган. Ҳозир бу удумлар кўпроқ совчиларнинг сўзга усталиги билан келин тарафни кўндириш, куёв дўстларига сарполар бериш, қиз куёвникига келганида, янгаларнинг қизни куёв тарафга топшириш лавҳаларида сақланиб қолган. Айрим ҳудудларда ёр-ёр, келин салом одатларидан ташқари ўлан айтишади. Қизлар бир тараф, йигитлар бир тараф бўлиб, лирик мазмундаги тортишув ўтади. Масалан, Тошкент вилоятининг Ангрен туманида ўлан айтиш одатига алоҳида эътибор берилади. Республика ўлан айтиш танловининг доимий ўтказилиши эса бу жанр ривожига туртки бўлди, дейиш мумкин.

Видео Насаф фолклёр жамоаси мисолида халқ қўшиқлари тарихи | Qadriyatlar beshigi канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
9 мая 2024 г. 13:00:21
00:32:48
Другие видео канала
Яҳё қори масжиди тарихи | ToshkentnomaЯҳё қори масжиди тарихи | Toshkentnoma"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | ZiyoratЎзбекистон йўлларининг сифати талабга жавоб берадими? | Agar...Ўзбекистон йўлларининг сифати талабга жавоб берадими? | Agar...Ўрта асрларнинг машҳур тарихчиси Атомалик Жувайний | Buyuk yurt allomalariЎрта асрларнинг машҳур тарихчиси Атомалик Жувайний | Buyuk yurt allomalariҚатағон қурбони адлия нозири Абдураҳим Юсуфзоданинг қисмати | Millat fidoyilariҚатағон қурбони адлия нозири Абдураҳим Юсуфзоданинг қисмати | Millat fidoyilariНайман уруғи тарихи | O'zbek urug'lariНайман уруғи тарихи | O'zbek urug'lariЧет тилларини ўргатиш муаммолари ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingЧет тилларини ўргатиш муаммолари ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingГўри Амир мақбарасига саёҳат | SayohatnomaГўри Амир мақбарасига саёҳат | Sayohatnoma"Бардош" филмининг олиниш тарихи | Kino tarixidan"Бардош" филмининг олиниш тарихи | Kino tarixidanЯқин кунларгача эътиборсиз қолдирилган Ғўзапоя масжиди тарихи | Ko'hna manzillarЯқин кунларгача эътиборсиз қолдирилган Ғўзапоя масжиди тарихи | Ko'hna manzillarХотин-қизлар таълими ва бандлигида муаммолар  | MinbarХотин-қизлар таълими ва бандлигида муаммолар | MinbarБастакор, дирижёр, педагог Мухтор Ашрафий ҳақида РЕАЛ ФАКТ | Real faktБастакор, дирижёр, педагог Мухтор Ашрафий ҳақида РЕАЛ ФАКТ | Real faktШавкат Мирзиёевга спорт таълимини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари бўйича...Шавкат Мирзиёевга спорт таълимини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари бўйича...Бакир балиқ(Осётр)дан антиқа таомни тайёрлаш сири | Demak-emakБакир балиқ(Осётр)дан антиқа таомни тайёрлаш сири | Demak-emak"Зиёрат" билан Абул-Муин ан-Насафий зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat"Зиёрат" билан Абул-Муин ан-Насафий зиёратгоҳини зиёрат қилиб | ZiyoratРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarИкки жаҳон уруши бўйича ноёб ҳужжатлар ҳақида манбалар сўзлаганда | Manbalar so'zlagandaИкки жаҳон уруши бўйича ноёб ҳужжатлар ҳақида манбалар сўзлаганда | Manbalar so'zlagandaМиллат оналари - ўзбек аёллари ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingМиллат оналари - ўзбек аёллари ҳақида ростини айтинг | Rostini ayting"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда Қурсия Эсонова | Jumboqli quti"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда Қурсия Эсонова | Jumboqli qutiНогиронлар учун шароитлар ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingНогиронлар учун шароитлар ҳақида ростини айтинг | Rostini ayting"Ош бўлсин" ошхонасида қўрада тайёрланадиган таомларни тайёрлаш сири | Osh bo'lsin"Ош бўлсин" ошхонасида қўрада тайёрланадиган таомларни тайёрлаш сири | Osh bo'lsin
Яндекс.Метрика