Загрузка страницы

Оролбўйидаги бир миллион гектар яйловлар ҳолати яхшиланади

Президент Шавкат Мирзиёев 10 май куни қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш, ерлардан самарали фойдаланиш ва соҳани илмий ривожлантиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Мамлакатимизда 3 миллион гектар яйлов ва экин ерлари деградацияга учраган, 2 миллион гектарга яқини турли даражада шўрланган. Хорижий экспертлар иқлим ўзгариши сабабли 2030 йилга бориб, минтақамизда сув ресурслари қарийб 6 фоизга қисқаришини айтмоқда. Бунинг чораларини ҳозирдан кўриш зарур.

Шу боис қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришига мослашиш ва соҳанинг иқлимга салбий таъсирини юмшатиш бўйича 52 банддан иборат миллий дастур ишлаб чиқилди. Дастур доирасидаги чора-тадбирларга 294 миллион доллардан ортиқ грант маблағлари жалб қилиш назарда тутилган.

Жумладан, Оролбўйида 1 миллион гектардаги агроэкологик ландшафтлар ҳамда деградацияга учраган яйловлар ҳолати яхшиланади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида иҳотазорлар барпо қилинади. Сув таъминоти оғир ерларда қизилмия, наъматак, кунжут, артемия етиштириш йўлга қўйилади.

Иқлим ўзгаришини таҳлил ва башорат қилиш бўйича марказ тузилиб, 5 та вилоятда агрометеорология станциялари ўрнатилади. Шунингдек, Италия билан ҳамкорликда Интенсив уруғчилик ва кўчатчилик халқаро маркази, шўрга ва сувсизликка чидамли экинлар бўйича уруғчилик хўжалиги ташкил этилади.

Сувни тежаш масаласи, айниқса, Амударёнинг қуйи минтақасида долзарб. Шу боис, яна бир ҳужжатга кўра, Қорақалпоғистонда ерни лазерли текислаш харажатлари учун субсидия ажратиш режалаштирилмоқда. Яъни, пахта, бошоқли дон ва шоли етиштирувчиларга лазерли текисланган ҳар бир гектар майдонга сарфланган ёқилғи-мойлаш материаллари харажати 100 фоизгача қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидия берилади.

Биринчи босқичда бу Тўрткўл, Беруний ва Амударё туманларида амалга оширилади. Бундай майдонларда ҳосилдорлик ўртача 5-7 центнерга ошади ва сув сарфи 15-20 фоиз тежалади.

Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг ер майдонларидан самарали фойдаланиш режалари ҳам баён қилинди.

Хусусан, институтнинг Бандихон илмий-тажриба станциясидаги 142 гектар ер қайтадан фойдаланишга киритилади. 300 гектар майдонда сув тежайдиган замонавий технологиялар ўрнатилиб, экспортбоп мева ва узумзорлар барпо этилади.

Қизилтепа туманидаги Навоий илмий-тажриба станциясида узум кўчатчилиги бўйича тажриба хўжалиги ташкил этилиб, Франция ва бошқа давлатларнинг экспортбоп навлари кўчати олиб келинади. Ҳар икки станцияда сув таъминотини яхшилаш учун энергия тежамкор насос агрегати ва трансформатор ўрнатилади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг узлуксизлигида иссиқхоналарнинг алоҳида ўрни бор. Сўнгги йилларда уларнинг майдони 2,6 баравар, маҳсулот етиштириш ҳажми 3 баравардан зиёд ошган. Ушбу тармоқда 80 минг аҳоли доимий ва 70 минг нафари мавсумий иш билан банд.

Видео Оролбўйидаги бир миллион гектар яйловлар ҳолати яхшиланади канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
11 мая 2024 г. 1:15:03
00:10:40
Другие видео канала
Яҳё қори масжиди тарихи | ToshkentnomaЯҳё қори масжиди тарихи | Toshkentnoma"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | ZiyoratЎрта асрларнинг машҳур тарихчиси Атомалик Жувайний | Buyuk yurt allomalariЎрта асрларнинг машҳур тарихчиси Атомалик Жувайний | Buyuk yurt allomalariҚатағон қурбони адлия нозири Абдураҳим Юсуфзоданинг қисмати | Millat fidoyilariҚатағон қурбони адлия нозири Абдураҳим Юсуфзоданинг қисмати | Millat fidoyilariНайман уруғи тарихи | O'zbek urug'lariНайман уруғи тарихи | O'zbek urug'lariЧет тилларини ўргатиш муаммолари ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingЧет тилларини ўргатиш муаммолари ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingГўри Амир мақбарасига саёҳат | SayohatnomaГўри Амир мақбарасига саёҳат | Sayohatnoma"Бардош" филмининг олиниш тарихи | Kino tarixidan"Бардош" филмининг олиниш тарихи | Kino tarixidanХотин-қизлар таълими ва бандлигида муаммолар  | MinbarХотин-қизлар таълими ва бандлигида муаммолар | MinbarБастакор, дирижёр, педагог Мухтор Ашрафий ҳақида РЕАЛ ФАКТ | Real faktБастакор, дирижёр, педагог Мухтор Ашрафий ҳақида РЕАЛ ФАКТ | Real faktШавкат Мирзиёев фармацевтика тармоғида эришилаётган натижаларга оид тақдимот билан танишдиШавкат Мирзиёев фармацевтика тармоғида эришилаётган натижаларга оид тақдимот билан танишдиШавкат Мирзиёевга спорт таълимини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари бўйича...Шавкат Мирзиёевга спорт таълимини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари бўйича...Бакир балиқ(Осётр)дан антиқа таомни тайёрлаш сири | Demak-emakБакир балиқ(Осётр)дан антиқа таомни тайёрлаш сири | Demak-emak"Зиёрат" билан Абул-Муин ан-Насафий зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat"Зиёрат" билан Абул-Муин ан-Насафий зиёратгоҳини зиёрат қилиб | ZiyoratРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarИкки жаҳон уруши бўйича ноёб ҳужжатлар ҳақида манбалар сўзлаганда | Manbalar so'zlagandaИкки жаҳон уруши бўйича ноёб ҳужжатлар ҳақида манбалар сўзлаганда | Manbalar so'zlagandaМиллат оналари - ўзбек аёллари ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingМиллат оналари - ўзбек аёллари ҳақида ростини айтинг | Rostini ayting"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда Қурсия Эсонова | Jumboqli quti"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда Қурсия Эсонова | Jumboqli qutiНогиронлар учун шароитлар ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingНогиронлар учун шароитлар ҳақида ростини айтинг | Rostini ayting"Ош бўлсин" ошхонасида қўрада тайёрланадиган таомларни тайёрлаш сири | Osh bo'lsin"Ош бўлсин" ошхонасида қўрада тайёрланадиган таомларни тайёрлаш сири | Osh bo'lsinКўҳна манзил - Тарағай қишлоғининг тарихи | Ko'hna manzillarКўҳна манзил - Тарағай қишлоғининг тарихи | Ko'hna manzillar
Яндекс.Метрика