Загрузка страницы

Фермерлар: Мирзиëев жорий қилган кластер тизими ўзини оқламаяпти!

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 декабрда ўтказган видеоселектор йиғилишида мева-сабзавотчиликка ихтисослашган кластерлар ташкил этиш вазифасини қўйди.

Президентнинг бу ҳақдаги фармони 12 декабрь куни матбуотда эълон қилинди.

Пахта ва ғаллачилик билан шуғулланадиган фермерларни кластер корхоналарига бирлаштириш икки йил аввал бошланган эди.

Озодлик ўтган икки йил мобайнида аграр соҳа ислоҳотида кластер усулининг қанчалик самара берганини ўрганишга уринди.

Озодлик суриштирувига кўра, Ўзбекистоннинг баъзи вилоятларида кластер ижобий натижа берган, баъзи вилоятларда эса кластерга пахта ва ғалла сотган фермерлар икки йиллик ҳосил пулини шу пайтгача ололмаган.

Кластер билан ишлаётган фермерлар улар фаолиятига маҳаллий ҳокимлар аралашуви тўхтамаганини айтмоқда.

Кластер нима дегани?

Кластер сўзи (инглизча clusterдан) тўплам, шингил, уя деган маъноларни беради.
Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифи билан қишлоқ хўжалигини аста-секин кластер тизимига ўтказиш 2018 йилда бошланган эди.
Бундан мақсад қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирадиган фермерларни ҳукумат назоратидан чиқариб, бевосита махсус кластер корхоналарига бирлаштириш эканлиги айтилган.
Кластер билан ишлаш тизимида фермерлар аввал бўлгани каби пахта ва ғалла етиштиришда уч томонлама (ҳокимлик - пахта ёки ғалла қабул қилиш корхоналари - фермер) шартнома эмас, балки фақат кластер корхона билан шартнома имзолайди.
Бу шартномага кўра, кластер фермерга уруғдан тортиб, ёнилғи, минерал ўғит, маблағ билан таъминлаш каби барча ишларни ўз зиммасига олади.
Фермер маҳсулотини тўғридан-тўғри фақат кластерга сотади.
Кластер бу маҳсулотни қайта ишлаб, ички ва ташқи бозорга сотади.
Кластер тизимида маҳаллий ҳокимият фермернинг ишига аралашмаслиги, фермер бевосита кластер билан қилган шартномани бажариши керак.
Фермер билан кластер корхона ўртасида чиққан низоларни Иқтисодий суд ҳал қилади.

Видео Фермерлар: Мирзиëев жорий қилган кластер тизими ўзини оқламаяпти! канала Ozodlik Radiosi
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
24 декабря 2019 г. 12:00:04
00:06:24
Другие видео канала
FERMERLAR "KLASTERCHI" DAN NEGA NOROZI?FERMERLAR "KLASTERCHI" DAN NEGA NOROZI?Quadruple Bean | Funny Episodes | Mr Bean OfficialQuadruple Bean | Funny Episodes | Mr Bean OfficialХоразмда фермерлар фақат кластер манфаати назарга олинган шартномани имзолашга мажбурланмоқдаХоразмда фермерлар фақат кластер манфаати назарга олинган шартномани имзолашга мажбурланмоқдаТошкент вилоятида кластер усулида чигит экишТошкент вилоятида кластер усулида чигит экишЎзбекистон: Кластер айрим фермерларни хонавайрон қилдими?- BBC UzbekЎзбекистон: Кластер айрим фермерларни хонавайрон қилдими?- BBC UzbekO'zbekistonda klaster tizimi o'zini oqlaydimi?O'zbekistonda klaster tizimi o'zini oqlaydimi?FERMERNING  305 MLN  XARAJATINI  KIM QOPLAYDI?FERMERNING 305 MLN XARAJATINI KIM QOPLAYDI?Тафсилот | Навоий вилоятида чорвачилик кластерлари фаолиятиТафсилот | Навоий вилоятида чорвачилик кластерлари фаолиятиФермер: “Қораёзбобо” чорвачиликка ажратилган ерни тендерда ютиб олганФермер: “Қораёзбобо” чорвачиликка ажратилган ерни тендерда ютиб олган24 - Студия | Ўзбекистонда кластер тизими: бугун ва эртага24 - Студия | Ўзбекистонда кластер тизими: бугун ва эртагаХоразм денгизи ëки тадбиркор қўлига ўтиши ортидан қуриб бораëтган ШўркўлХоразм денгизи ëки тадбиркор қўлига ўтиши ортидан қуриб бораëтган ШўркўлHojiboy Tojiboyev - Odami puli kopaysa kekirvorarkanHojiboy Tojiboyev - Odami puli kopaysa kekirvorarkanQarshi tuman hokimi SULTON TEX GROUP klasterining yana bir tashabbusini bo‘g‘ib turibdiQarshi tuman hokimi SULTON TEX GROUP klasterining yana bir tashabbusini bo‘g‘ib turibdiКластер "бомбаси" ўзбек фермерларини хонавайрон қилмоқдаКластер "бомбаси" ўзбек фермерларини хонавайрон қилмоқда“Фермерлар: Ҳурматли президент, ушбу мурожаатимиз боис раҳбарлар бизни қамаши ҳам мумкин...”“Фермерлар: Ҳурматли президент, ушбу мурожаатимиз боис раҳбарлар бизни қамаши ҳам мумкин...”Хўрланган фермер - бизни хўрлашга ким ҳуқуқ берди?Хўрланган фермер - бизни хўрлашга ким ҳуқуқ берди?Кластер одамларни бой ва камбағалга ажратиб қўядими? - Ўзбекистон BBC UzbekКластер одамларни бой ва камбағалга ажратиб қўядими? - Ўзбекистон BBC UzbekСамарқанддаги кластер корхонаси фермерларнинг 7 млрд сўм пахта пулини тўламаяптиСамарқанддаги кластер корхонаси фермерларнинг 7 млрд сўм пахта пулини тўламаяптиЧорвачилик ва боғдорчилик тармоқларини ривожлантириш бўйича вазифалар белгиландиЧорвачилик ва боғдорчилик тармоқларини ривожлантириш бўйича вазифалар белгиландиФермерлар кластерларга қўшилишдан нима манфаат кўради? Улар фаолияти эркин бўлиб қоладими?Фермерлар кластерларга қўшилишдан нима манфаат кўради? Улар фаолияти эркин бўлиб қоладими?
Яндекс.Метрика