Загрузка страницы

БУНИ КЎРИБ АНИҚ ЙИҒЛАЙСИЗ - Мухаммад Хоблос

Жаннат ҳақида 7, дўзах ҳақида 7 хабар

Жаннатнинг бир неча даражалари бор. Ҳадиси шарифда айтилишича, Жаннатнинг энг баланд даражаси “Ал-Васл” деб аталади ва у фақат пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ато этилади. Қуръони карим ва ҳадиси шарифда Жаннат кўп бора таърифланган. Уларга таяниб уламоларимиз қуйидагиларни баён қилганлар:

Жаннатнинг энини осмону ер кенглиги билан қиёслаш мумкин.

Жаннатда жазирама иссиқ ва қаҳратон совуқ бўлмайди.

Унда зилол сувлар, ҳеч қачон ачимайдиган сут оқувчи дарёлар, инсон қанча ичса ҳам маст бўлмайдиган майлар ва муаттар ҳидли асаллар мавжланиб оқадиган анҳорлар бўлади.

Жаннат боғларида мевали дарахтлар бениҳоя кўп.

Жаннат аҳлларининг кийимлари ҳарир яшил ипак ва атлас матолардан бўлади.

Жаннат аҳллари учун кўркам боғлар, аёллар ва хизматкорлар ҳозирлаб қўйилган.

Жаннат аҳлларининг қалби турли салбий хислатлар – нафрат, ёвузлик ва ҳасад каби ёмонликлардан пок бўлади.

Шуни эътиборга олиш керакки, юқорида тилга олинган манфаатлар  дунё манфаатларига ўхшамайди. Ҳадиси қудсийда айтиладики, “Мен бандаларимга шундай ажойиб нарсалар яратдимки, у нарсаларни уларнинг кўзлари кўрмаган, қулоқлари эшитмаган ва уларнинг нима эканини ҳатто тасаввур ҳам қила олмайдилар...” Уламоларнинг айтишича, жаннат неъматларининг ердаги неъматларга номланиши ўхшайди, холос. Аслида эса улар бутунлай бошқа неъматлардир. Жаннатдаги энг буюк ажр – Аллоҳ таолонинг жамолини кўришдир.

Яна олимларимиз айтадиларки, имон аҳллари жаннатга фақат Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати ила кирадилар.

Дўзах – имонсизлар ва гуноҳкорлар тушадиган жой. Инсон Жаннатнинг гўзалликларини тасаввурига сиғдира олмагани каби дўзахнинг ваҳшатларини ҳам кўз олдига келтира олмайди. Қуръони каримнинг ояти карималари ва Пайғамбаримизнинг ҳадиси шарифларига таянган ҳолда дўзах ҳақида қуйидаги тасаввурларни ҳосил қилиш мумкин:

Дўзах азоблари олов билан чекланиб қолмайди, у ерда совуқ ва зулмат билан азоблаш бўлади.

Дўзах оташи дунё оловига ўхшамайди. Дўзах олови одамни кулга айлантириб юбормайди, ўлдирмайди, фақат азоб беради.

Дўзахдан ўлиб ҳам қутулиб бўлмайди. Чунки Дўзах аҳллари ўлмасдир.

Дўзах ўз аҳлини қаттиқ қичқириқ билан учқунлар отиб, оловлар пуркаб кутиб олади.

Дўзахда кофирларни ва гуноҳкорларни жазолаш учун яна биз билмаган турли қийноқлар бор.

Дўзах аҳллари Аллоҳ таолони кўрмайдилар.

Дўзахдаги егуликлар очликни ва чанқоқни кетказмайди, аксинча, азоб-уқубатлар келтиради.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади

Каналимиз хомийсига айланмоқчимисиз? Қуйидаги линкга босинг https://www.youtube.com/channel/UCYRVZABZAxWCWR3PmEraNiw/join
Ассалому алайкум ва раҳматуллохи ва борокатиҳу!!! Азиз мусулмон биродарлар! Бизнинг каналимизга хуш келибсиз, сиз каналимиздаги дарсликларни ўтказиб юбормайин десангиз каналимизга обуна булинг ва кузатишда давом этинг
#Alloh_uchun_tarqating

Видео БУНИ КЎРИБ АНИҚ ЙИҒЛАЙСИЗ - Мухаммад Хоблос канала Iymon TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
5 октября 2020 г. 18:01:48
00:05:31
Другие видео канала
Қалбларни ларзага келтирган 2020 марузалар тўплами - Мухаммад ХоблосҚалбларни ларзага келтирган 2020 марузалар тўплами - Мухаммад ХоблосАлбатта кўринг | Франция ва макронга кучли ответАлбатта кўринг | Франция ва макронга кучли ответМуҳаммад Хоблос - Жумаъ хутбаси ўзбек тилидаМуҳаммад Хоблос - Жумаъ хутбаси ўзбек тилидаСРОЧНО! Пайғамбаримиз айтган ўша кун келдиСРОЧНО! Пайғамбаримиз айтган ўша кун келдиАли Банат ва Муҳаммад Хоблос | Кўзга ёш келтирувчи қиссаАли Банат ва Муҳаммад Хоблос | Кўзга ёш келтирувчи қиссаМуҳаммад Хоблос | КОРОНАВИРУС: ваҳима қилманг!Муҳаммад Хоблос | КОРОНАВИРУС: ваҳима қилманг!Дунё ҳаётига алданманг! | Шайх Муҳаммад ХоблосДунё ҳаётига алданманг! | Шайх Муҳаммад Хоблос😢Бгунги кун хақида - Мухаммад Хоблос [Албатта кўринг]😢Бгунги кун хақида - Мухаммад Хоблос [Албатта кўринг]Аллоҳ амалинга муҳтожмас - Муҳаммад Хоблос 2020Аллоҳ амалинга муҳтожмас - Муҳаммад Хоблос 2020КУЧЛИ МУҲИМ МАЪРУЗА | Муҳaммад ХоблосКУЧЛИ МУҲИМ МАЪРУЗА | Муҳaммад ХоблосАллоҳ бизни нега яратди - Мухаммад ХоблосАллоҳ бизни нега яратди - Мухаммад ХоблосБуни кўриб йиғлай оласизми - Мухаммад ХоблосБуни кўриб йиғлай оласизми - Мухаммад ХоблосЯнги йил | Муҳаммад ХоблосЯнги йил | Муҳаммад ХоблосҚАЛБЛАРНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН СУҲБАТ | Жума марузаси тўлиқ!ҚАЛБЛАРНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН СУҲБАТ | Жума марузаси тўлиқ!5 Хафтада 8 та ўсмирни қабрга қўйдик - Мухаммад Хоблос5 Хафтада 8 та ўсмирни қабрга қўйдик - Мухаммад ХоблосЖАННАТ ХАКИДА МУХАММАД ХОБЛОС | JANNAT HAQIDA MUHAMMAD HOBLOSЖАННАТ ХАКИДА МУХАММАД ХОБЛОС | JANNAT HAQIDA MUHAMMAD HOBLOSНадомат куни - Муҳаммад Хоблос | Йиғлаб тинглайсизНадомат куни - Муҳаммад Хоблос | Йиғлаб тинглайсизҲақиқий САБР қиссаси | Муҳаммад ХоблосҲақиқий САБР қиссаси | Муҳаммад ХоблосЖаннат ва Жаханнамга мисол чуда чиройли. Мухаммад Хоблос янгиЖаннат ва Жаханнамга мисол чуда чиройли. Мухаммад Хоблос янгиДр. Закир Найк | Нега 4 хил МАЗҲАБЛАР мавжуд?Др. Закир Найк | Нега 4 хил МАЗҲАБЛАР мавжуд?
Яндекс.Метрика