Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги Технопаркка ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни Яшнобод туманидаги Технопаркка ташриф буюрди.

Тошкент механика заводининг улкан ҳудуди ва биноларидан самарали фойдаланиш мақсадида Технопарк ташкил этилган эди. Давлатимиз раҳбари ўтган йили 28 июнда бу ерга келиб, лойиҳалар тақдимоти билан танишганди.

Технопаркда 2020-2021 йилларда умумий қиймати 393 миллион доллардан зиёд бўлган 15 та корхонани ишга тушириш мўлжалланган. Уларда кир ювиш машиналари, ошхона плиталари, совуткич ва музлаткичлар, саноат кондиционерлари, лифт ва эскалаторлар, электр техникаси маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўзда тутилган.

Бу ерда зарур муҳандислик-коммуникация тармоқлари мавжуд. Тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида логистика маркази ташкил этилади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг маҳаллийлаштириш даражаси 35-40 фоиз бўлади. Шунингдек, йилига 186 миллион долларлик экспорт қилиш режалаштирилган.

Президентимиз Технопарк ҳудудида ишга туширилган илк лойиҳа – электрон газ ҳисоблагичлар корхонаси фаолияти билан танишди, маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди.

50 миллион доллар инвестиция ҳисобига ташкил этилган корхонада йилига 3 миллион дона электрон газ ҳисоблагичлар тайёрланади. Бу “ақлли” ҳисоблагичларга сим-карта ўрнатилган бўлиб, ишлатилган табиий газ ҳажми ҳақидаги маълумотни онлайн режимда марказий серверга узатади. Шу тариқа ҳисоблашда биллинг тизими жорий этилади ва инсон омили қисқаради.

Ушбу ҳисоблагичлар хавфсизлик жиҳатидан ҳам қулай. Ҳисоблагичлар уларнинг тузилишига рухсатсиз аралашганда ёки авария ҳолатида газ сирқиб чиққанда газ оқимини тўхтатиш имконини берадиган беркитувчи клапан билан таъминланган. Бу орқали аҳоли хонадонлари ва иншоотларда ёнғин ёки бошқа кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олинади.

Бугунги кунда мамлакатимизда 3,5 миллион дона электрон газ ҳисоблагичга эҳтиёж мавжуд. Корхона ушбу эҳтиёжни бир йилда қоплаб, келгуси йилдан 7,7 миллион долларлик маҳсулотни экспорт қилиш қувватига эга. Бунинг учун корхона ҳамкори Италиянинг “Petro Fiorentini” компанияси билан тегишли шартнома тузилган.

Давлатимиз раҳбари корхона фақат сотиш билан чекланиб қолмай, ҳисоблагичларни ўрнатишдан тортиб хизмат кўрсатишгача масъул бўлиши, эксплуатацияга жавоб бериши кераклигини таъкидлади.

- Ҳар бир ишлаб чиқаришга киришишдан олдин стандартни ўйлаш керак. Малакали сервис учун ҳам, экспорт учун ҳам стандарт зарур. Афсуски, биз бу соҳада дунёдан анча ортда қолдик. Жойларда стандарт кафолатини таъминлайдиган кадрлар жуда кам. Шунинг учун мана шундай саноат корхоналарининг ўзида сервис бўйича мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш керак, - деди Президент.

Корхонанинг сервис маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Давлатимиз раҳбари Технопаркда амалга оширилаётган галдаги лойиҳалар, ишлаб чиқарилиши режалаштирилган саноат маҳсулотлари билан ҳам танишди.

Видео Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги Технопаркка ташриф буюрди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
28 февраля 2020 г. 21:49:01
00:10:20
Другие видео канала
Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани да бунёд этилаётган кўп қаватли уй-жойларни кўздан кечирдиШавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани да бунёд этилаётган кўп қаватли уй-жойларни кўздан кечирдиШавкат Мирзиёев Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари билан танишдиШавкат Мирзиёев Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари билан танишдиШавкат Мирзиёев Яшнободдаги маиший совутгичлар заводини очиб бердиШавкат Мирзиёев Яшнободдаги маиший совутгичлар заводини очиб бердиШавкат Мирзиёев раҳбарлар иштирокида Олмазор тумани фаоллари, нуронийлар билан учрашув ўтказдиШавкат Мирзиёев раҳбарлар иштирокида Олмазор тумани фаоллари, нуронийлар билан учрашув ўтказдиПрезидент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманида барпо этилаётган уй-жойларни бориб кўрдиПрезидент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманида барпо этилаётган уй-жойларни бориб кўрдиШавкат Мирзиёев “Masdar City” технопарки билан танишдиШавкат Мирзиёев “Masdar City” технопарки билан танишдиТошкентдаги технопарк ҳудудида  умумий қиймати 62 млнТошкентдаги технопарк ҳудудида умумий қиймати 62 млн«Это заболевание не прощает равнодушия»: Шавкат Мирзиёев вновь высказался о коронавирусе«Это заболевание не прощает равнодушия»: Шавкат Мирзиёев вновь высказался о коронавирусеДахшат. Яшнобод хокими каёкка караяти. Тошкент шахар. Яшнобод туманиДахшат. Яшнобод хокими каёкка караяти. Тошкент шахар. Яшнобод туманиШавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Тошкентга келди.Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қасим-Жомарт Тоқаев давлат ташрифи билан Тошкентга келди.Нега машиналар қиммат? Қачон сифатли машиналар чиқади?  || MunosabatНега машиналар қиммат? Қачон сифатли машиналар чиқади? || MunosabatIslohotlar amalda | Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги ислоҳотлар [15.07.2020]Islohotlar amalda | Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги ислоҳотлар [15.07.2020]Президент Шавкат Мирзиёев: «Одамларимиз ҳам, меҳмонлар ҳам йўлга қараб давлатга баҳо беради»Президент Шавкат Мирзиёев: «Одамларимиз ҳам, меҳмонлар ҳам йўлга қараб давлатга баҳо беради»Президент Шавкат Мирзиёев посетил предприятие и дал старт производству, нажав символическую кнопкуПрезидент Шавкат Мирзиёев посетил предприятие и дал старт производству, нажав символическую кнопкуЎзбекистон: Дунёдаги энг қиммат иш ўрни Ўзбекистонда- BBC UzbekЎзбекистон: Дунёдаги энг қиммат иш ўрни Ўзбекистонда- BBC UzbekОлмазор тумани ҳокими сайёр қабулда халқ дардини тинглади!Олмазор тумани ҳокими сайёр қабулда халқ дардини тинглади!Шавкат Мирзиёев Самарқандда халқ билан учрашдиШавкат Мирзиёев Самарқандда халқ билан учрашдиШавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги технологик паркка ташриф буюрдиШавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги технологик паркка ташриф буюрдиТошкентда янги технопарк очилишиТошкентда янги технопарк очилиши
Яндекс.Метрика