Загрузка страницы

Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга тадбиркорлигини очишга ташкилий-молиявий кўмак берилади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида маҳаллаларда бандликни таъминлаш ва меҳнат миграциясини тартибли ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Бандлик ва аҳоли даромадини ошириш – давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши. Шу мақсадда кўплаб иқтисодий-ижтимоий дастурлар амалга оширилмоқда. Янги-янги лойиҳалар ишга туширилмоқда. Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилишга кенг йўл очилган.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан, барча ҳудудларда Сайхунобод тажрибаси амалга оширилаётир. Мутасаддилар бу борадаги ишларнинг туман ва маҳаллалар кесимидаги ижроси юзасидан ахборот берди.

Қайд этилганидек, ҳар бир маҳаллага иқтисодий комплекс ташкилотлари раҳбарлари бириктирилган. Улар у ердаги камбағал оилалар билан манзилли ишлаб, одамларнинг даромадини оширишга кўмаклашмоқда. Бунинг учун арзон кредитлар, субсидия ва имтиёзлар йўналтирилаяпти. Агросаноат мутахассислари билан бирга, аҳоли томорқаларида сердаромад экинлар экилаяпти.

Президентимиз ишлар ҳамма жойда ҳам бирдек ташкил қилинмаётганини кўрсатиб ўтди. Бугунги мураккаб вазиятда одамларни ишли ва даромадли қилишнинг ягона йўли ички имкониятларни тўла сафарбар этиш эканини таъкидлади.

Фуқароларни чет элда ишлашга тартибли ва хавфсиз жўнатиш, юртимизга қайтганларнинг бандлигини таъминлаш ҳам муҳим вазифалардан. Шу боис Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти ислоҳ қилинмоқда. Барча ҳудудларда “Хорижга иш – маҳалладан” тамойили йўлга қўйилмоқда.

Етарли малакаси бўлмаган фуқаролар касб-ҳунарга қўшимча ўқитилади, хорижлик иш берувчилар талабига қараб мақсадли тайёрланади. Шу асосида яқин муддатларда 150 минг киши даромади юқори мамлакатларга юборилиши мўлжалланган.

Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Сайхунобод тажрибаси асосида уларга томорқада маҳсулот етиштириш, тадбиркорлигини очишга ташкилий-молиявий кўмак берилади.

Давлатимиз раҳбари фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш, бандликни таъминлаш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.

Миграция бўйича ягона ахборот платформасини яратиб, “маҳалла еттилиги” тизими билан интеграция қилиш, хорижда қийин вазиятга тушиб қолган юртдошларимизга кўмаклашиш зарурлиги таъкидланди.

Видео Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга тадбиркорлигини очишга ташкилий-молиявий кўмак берилади канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
11 мая 2024 г. 1:15:28
00:02:21
Другие видео канала
Яҳё қори масжиди тарихи | ToshkentnomaЯҳё қори масжиди тарихи | Toshkentnoma"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | ZiyoratЎрта асрларнинг машҳур тарихчиси Атомалик Жувайний | Buyuk yurt allomalariЎрта асрларнинг машҳур тарихчиси Атомалик Жувайний | Buyuk yurt allomalariҚатағон қурбони адлия нозири Абдураҳим Юсуфзоданинг қисмати | Millat fidoyilariҚатағон қурбони адлия нозири Абдураҳим Юсуфзоданинг қисмати | Millat fidoyilariНайман уруғи тарихи | O'zbek urug'lariНайман уруғи тарихи | O'zbek urug'lariЧет тилларини ўргатиш муаммолари ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingЧет тилларини ўргатиш муаммолари ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingГўри Амир мақбарасига саёҳат | SayohatnomaГўри Амир мақбарасига саёҳат | Sayohatnoma"Бардош" филмининг олиниш тарихи | Kino tarixidan"Бардош" филмининг олиниш тарихи | Kino tarixidanЯқин кунларгача эътиборсиз қолдирилган Ғўзапоя масжиди тарихи | Ko'hna manzillarЯқин кунларгача эътиборсиз қолдирилган Ғўзапоя масжиди тарихи | Ko'hna manzillarХотин-қизлар таълими ва бандлигида муаммолар  | MinbarХотин-қизлар таълими ва бандлигида муаммолар | MinbarБастакор, дирижёр, педагог Мухтор Ашрафий ҳақида РЕАЛ ФАКТ | Real faktБастакор, дирижёр, педагог Мухтор Ашрафий ҳақида РЕАЛ ФАКТ | Real faktШавкат Мирзиёевга спорт таълимини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари бўйича...Шавкат Мирзиёевга спорт таълимини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари бўйича...Бакир балиқ(Осётр)дан антиқа таомни тайёрлаш сири | Demak-emakБакир балиқ(Осётр)дан антиқа таомни тайёрлаш сири | Demak-emak"Зиёрат" билан Абул-Муин ан-Насафий зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat"Зиёрат" билан Абул-Муин ан-Насафий зиёратгоҳини зиёрат қилиб | ZiyoratРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarИкки жаҳон уруши бўйича ноёб ҳужжатлар ҳақида манбалар сўзлаганда | Manbalar so'zlagandaИкки жаҳон уруши бўйича ноёб ҳужжатлар ҳақида манбалар сўзлаганда | Manbalar so'zlagandaМиллат оналари - ўзбек аёллари ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingМиллат оналари - ўзбек аёллари ҳақида ростини айтинг | Rostini ayting"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда Қурсия Эсонова | Jumboqli quti"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда Қурсия Эсонова | Jumboqli qutiНогиронлар учун шароитлар ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingНогиронлар учун шароитлар ҳақида ростини айтинг | Rostini ayting"Ош бўлсин" ошхонасида қўрада тайёрланадиган таомларни тайёрлаш сири | Osh bo'lsin"Ош бўлсин" ошхонасида қўрада тайёрланадиган таомларни тайёрлаш сири | Osh bo'lsinЎзбекистонда ҳаракатланиш учун оптимал тезлик қанча бўлиши керак? | MinbarЎзбекистонда ҳаракатланиш учун оптимал тезлик қанча бўлиши керак? | Minbar
Яндекс.Метрика