Загрузка страницы

Fakt va Fikr (50): Hukumatsiz yaşay oladigan millat (Siyosatga aralaşmaslikning zararlari haqida)

Оптимистлар билан қиладиган ишларимиз кўп. Шулардан энг асосийси – халқимизни сиёсий ғафлатдан уйғотиш, сиёсатга аралашишга, ўз тақдирини ўзи ҳал қилишга ўргатишдир.

Албатта, хонлар, советлар ва каримовчилар замонларидан бери сиёсатдан, сиёсий бошқарувдан узоқ тутилган, мамлакат сиёсий ҳаётига киритилмаган, ўз ватанида ватансизлар мақомида тутилган ўзбекларни сиёсий ғафлат ва лоқайдликдан уйғотиш, уларни яна сиёсий ҳаётга жалб қилиш қийин иш. Лекин амалга оширса бўладиган иш.

Ўзбекистонда коронавирусдан ҳам кўп тарқалган пессимист ёки шукронистлар, “зато тинчликчи”лар ёки “затомусаппо осмончи”лар: “Сиёсатга аралашган халқлар нотинч яшашади”, дейишлари аниқ. Ёки бўлмаса, сурункали сўфизм ва уйдирма ривоятизмга чалинган тинчликсевар ватандошларимиз: “Сиёсатга аралашсанг, дунёдаги ҳаётинг куяди. Яхшиси, қўй-қўзингни олиб, одамлардан, жамиятдан йироқда яшаганинг маъқул”, дейишлари мумкин.

Бундай ёлғон стереотиплар ва алдов усулларига қарши менинг айтадиганим шу: бугунги кунгача ўзбеклар нимаики хўрлик, хорлик ва шармандаликка йўлиққан бўлишса, ҳаммасига сиёсатга аралшмаганликлари, сиёсатдан узоқ юрганликлари сабаб йўлиқишган.

Бугунги кўрсатувда ана шу фикримга тарихий далилларни келтираман. Золимларнинг истаги ҳамда динсотар муллаларнинг, хоин зиёлиларнинг, каламуш тарғиботчиларнинг ҳаракатлари билан барпо этилган сиёсий лоқайдлик қандай аянчли оқибатларга олиб келгани ҳақида узоқ тарихимиздан мисоллар келтираман.

Видео Fakt va Fikr (50): Hukumatsiz yaşay oladigan millat (Siyosatga aralaşmaslikning zararlari haqida) канала Fakt va Fikr
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
9 августа 2021 г. 22:00:11
00:35:00
Яндекс.Метрика