Загрузка страницы

Сумкасидан М.Солиҳ китоби чиққан шоир терговга боришдан бош тортди

Сумкасидан Муҳаммад Солиҳ китоблари чиққани учун жиноий иш очилиб терговга чақирилган хоразмлик 60 яшар шоир Маҳмуд Ражаб 20 сентябрь куни терговга бормаслиги ҳақида баёнот берди.
"Элтуз"га етиб келган хабарларга кўра, Маҳмуд Ражабни олиб кетиш учун милиция капитани Бекчанов бошчилигида Хоразм вилоят ИИББ ходимлари келишган, бироқ Маҳмуд Ражабнинг маҳалладошлари уни милиция олиб кетишига фаол қаршилик кўрсатишган.

"Менинг халқ олдида ҳам, виждоним олдида ҳам, ҳукумат олдида ҳам, қонун олдида ҳам ҳеч қандай айбим йўқ. Йўқлигини исботлашга тиришдим, лекин фойдаси бўлмади. Президентга уч марта мурожаат ёздим. Республика Бош прокурорига, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновга қайта-қайта мурожаатлар ёздим.

Булар ҳаммаси кўриб чиқилмади. Кўпчилигига жавоб ҳам берилмади. Ички ишлар ходимлари устма-уст ноқонуний ишлар қилмоқда, лекин мен ҳозиргача ноқонуний иш қилмадим. Бундан кейин қиладиган ишим ҳам ноқонуний иш бўлмайди. Виждонимга ҳам давлатга ҳам қарши бўлмийди. Лекин ўз ҳуқуқларимни ҳимоя қилишга қаратилган бўлади.

Конституцион ҳуқуқларимдан фойдаланиб, ҳарқаро ва респулика қонунлари доирасида ўзимни ўзим ҳимоя қилишга мажбур бўламан. Энди мен ана шу "жиноят ишини" шу лаҳзадан бошлаб бутунлай рад қиламан. Ички ишлар ходимларининг шу масалада мен билан бўладиган ҳар қандай муомаласидан воз кечаман. Бу масалада уйга чақирув қоғози келса қабул қилмайман. Биронта ходим келса қабул қилмайман. Гаплашмайман. Бундан кейин шу ишни олиб бораётган терговчи билан ҳам алоқани узаман.

Ўзимни ўзим инсонийлик принципларидан келиб чиқиб ҳимоя қиламан. Чунки бу мени 5 йил қамашга қаратилган, мени кўра олмайдиган бировларнинг иши" деди маҳалладошлари ва видеокамера олдида Маҳмуд Ражаб.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Ражаб шоир Муҳаммад Солиҳ асарларини Ўзбекистонга олиб кирганликда асоссиз айбланиб терговга тортилган. "Элтуз" нашри шоир Маҳмуд Ражаб тақдири билан боғлиқ воқеаларни кузатишда давом этади

Видео Сумкасидан М.Солиҳ китоби чиққан шоир терговга боришдан бош тортди канала El Tuz
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
21 сентября 2019 г. 3:49:52
00:06:28
Другие видео канала
Муҳаммад Солиҳнинг китоби учун жазоланган шоир ҳикоясиМуҳаммад Солиҳнинг китоби учун жазоланган шоир ҳикояси"Алвидо, Жаслиқ!"- Ўзбекистон қамоқхонасидаги даҳшатлар китоб бўлди"Алвидо, Жаслиқ!"- Ўзбекистон қамоқхонасидаги даҳшатлар китоб бўлдиSho'rdanak - Hokimning to'g'ilgan kuni (hajviy ko'rsatuv)Sho'rdanak - Hokimning to'g'ilgan kuni (hajviy ko'rsatuv)"Шоир ва блогернинг қамалиши - Мирзиëев учун тарсаки""Шоир ва блогернинг қамалиши - Мирзиëев учун тарсаки"Маҳмуд Ражаб: Устимдан жиноий иш очилганини Интернетдан билдимМаҳмуд Ражаб: Устимдан жиноий иш очилганини Интернетдан билдимЭКСКЛЮЗИВ: Ўзбекистондан қочган блогер Шабнам руҳий хаста эмаслигини исботламоқчиЭКСКЛЮЗИВ: Ўзбекистондан қочган блогер Шабнам руҳий хаста эмаслигини исботламоқчи300 qishloq uchun 182 million dollar ajratildi300 qishloq uchun 182 million dollar ajratildiO'zbekistonni tark etgan bloger Shabnam nimadan shikoyatda?O'zbekistonni tark etgan bloger Shabnam nimadan shikoyatda?Маҳмуд Ражаб телефони рўйҳатидагилар терговга чақирилдиМаҳмуд Ражаб телефони рўйҳатидагилар терговга чақирилдиUzbek Рауф Парфи: Наҳотки бу элнинг қаҳрамони йўқ?...Uzbek Рауф Парфи: Наҳотки бу элнинг қаҳрамони йўқ?...РТдан ваъз: Қўрқоқнинг қўшиғиРТдан ваъз: Қўрқоқнинг қўшиғиЯНГИ УЙНИ ПОЛ ПАТАЛОКИ БИТДИЯНГИ УЙНИ ПОЛ ПАТАЛОКИ БИТДИМуҳаммад Солиҳ нега бугун Мирзиёев истеъфосини талаб қиляпти? Ўзбекистон, сиёсат BBC News O'zbekМуҳаммад Солиҳ нега бугун Мирзиёев истеъфосини талаб қиляпти? Ўзбекистон, сиёсат BBC News O'zbekХоразмдан Тошкентга юриш бошлаганлар тунда судланиб, 10 суткага қамалдиХоразмдан Тошкентга юриш бошлаганлар тунда судланиб, 10 суткага қамалди“Ғоя муаллифи Шавкат Мирзиёев” ёки плагиатларга жазо борми?“Ғоя муаллифи Шавкат Мирзиёев” ёки плагиатларга жазо борми?#СУРХОНДАРЁДА #ХАЛК ЯНА БОШ КУТАРДИ КАТТА ЖАНЖАЛ БУЛДИ #Yangi #krashuztv#СУРХОНДАРЁДА #ХАЛК ЯНА БОШ КУТАРДИ КАТТА ЖАНЖАЛ БУЛДИ #Yangi #krashuztvНафосат Оллашукурова Қўрқмасдан ичидаги гапларини Айтиб ташладиНафосат Оллашукурова Қўрқмасдан ичидаги гапларини Айтиб ташладиUzbek Яна бир қўшиқчи қамоққа кириб чиқдиUzbek Яна бир қўшиқчи қамоққа кириб чиқдиПрезидент сирларини ўғирлаган журналист - Усмон Ҳақназаров - Ўзбекистон BBC UzbekПрезидент сирларини ўғирлаган журналист - Усмон Ҳақназаров - Ўзбекистон BBC UzbekO'zbekiston-Turkmaniston chegarasidagi vaziyatO'zbekiston-Turkmaniston chegarasidagi vaziyat
Яндекс.Метрика