Загрузка страницы

Она сути оғзидан кетмаган Қўқоннинг "ҳўжайинлари" ёхуд чойхонадаги отишув | Bir jinoyat izidan

"Бир жиноят изидан" кўрсатуви
"Ўзбекистон" телеканали
Қўқондаги «Шедевр» чойхонасида 2020 йил 5 февраль куни кечаси безорилик ва одам ўлдиришга суиқасд қилиш жиноятлари содир этилган, ҳолат юзасидан 30 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзида эҳтиёт чораси қўлланилганди. ЎзАнинг ёзишича, 3 декабрь, пайшанба куни Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди Қўқон шаҳридаги «Шедевр» ва Данғара туманидаги «Марокаш» номли чойхоналарда содир этилган жиноятлар ва улар билан боғлиқ бошқа жиноятлар бўйича айблов ҳукмини чиқарган.
Дастлабки тергов органи томонидан 37 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айб эълон қилинган жиноят иши суд мажлисида қонунда белгиланган 4 ой кўрилди.
Судланувчиларнинг бир нафари суддан яширингани учун жиноят ишининг унга оид қисми алоҳида иш юритувига ажратилиб, эҳтиёт чораси қамоққа алмаштирилиб, қидирув эълон қилинган эди.
Ўқотар қуролини қонунга хилоф равишда сақлаш жиноятини содир этган 1 нафар шахсга аввалги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиб 4 йил 4 ой муддатга, муқаддам судланган ва суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ даврида безорилик жинояти содир этган 9 нафар шахсга нисбатан аввалги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиб 5 йил муддатга, безорилик жинояти содир этишда фаол иштирок этган 4 нафар шахсга аввал судланмаган бўлсалар-да 5 йил, 2 нафарига эса 4 йил муддатга, бошқаларнинг ундови билан безорилик жинояти содир этган 18 нафар шахсга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган ва уларнинг 2 нафари суд залида қамоққа олинган.
«Тергов органи томонидан йиғилган ва ҳимоя томонидан судга тақдим этилган далиллар тўлиқ текширилди ва улар ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончилиги нуқтаи назаридан баҳоланди.
Суд айблов ҳукми чиқариш билан биргаликда жиноят содир этилишига сабаб бўлган омиллар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳамда дастлабки тергов ўтказишда йўл қўйилган айрим камчиликлар борасида хусусий ажрим ҳам чиқарди», — дейди вилоят судининг судьяси Раҳматжон Арапов.
Суд судланувчиларнинг 1 нафарини безорилик руҳида учта одамни қасддан ўлдиришга суиқасд қилиш, қонунга хилоф равишда қурол сақлаш ва безорилик жиноятлари содир этган деб, аввалги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиб 16 йил муддатга, ўқотар қуролини қонунга хилоф равишда ўтказиш жиноятини содир этган 1 нафар шахсга аввалги ҳукм билан тайинланган жазонинг ўталмаган қисмини қисман қўшиб 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.
Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни тунги вақтда Қўқон шаҳридаги «Марокаш» чойхонасида бир неча ёшлар ўртасида жанжал юз берган. Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари машинасини кўрган ёшлар жанжални тўхтатган ва «Шедевр» чойхонасида ўзаро муносабатларга ойдинлик киритишга уринган. Натижада, ёшлар ўртасидаги жанжал оммавий тус олган. Жанжал вақтида 27 ёшли фуқаро тегишли тартибда рўйхатдан ўтмаган қирқма ов милтиғи билан уч кишига қарата икки маротаба ўқ узиб, тан жароҳати етказган.

Видео Она сути оғзидан кетмаган Қўқоннинг "ҳўжайинлари" ёхуд чойхонадаги отишув | Bir jinoyat izidan канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
8 января 2021 г. 10:00:11
00:28:53
Другие видео канала
Оталар сўзи-ақлнинг кўзи: Ношукр хотин тақдири | Otalar so'zi-aqlning ko'zi: Noshukr xotin taqdiriОталар сўзи-ақлнинг кўзи: Ношукр хотин тақдири | Otalar so'zi-aqlning ko'zi: Noshukr xotin taqdiri"Иккинчи хотин ва қайнона хийлаларига чув тушган эркак" (Ҳаётий воқеа асосида) | Ko'zgudagi biz"Иккинчи хотин ва қайнона хийлаларига чув тушган эркак" (Ҳаётий воқеа асосида) | Ko'zgudagi bizСергели метросининг очилиши автобус йўналишларини ўзгартириб юборди! Баъзи йўловчилар бундан норози!Сергели метросининг очилиши автобус йўналишларини ўзгартириб юборди! Баъзи йўловчилар бундан норози!"Эрим кўп ичади, бизни калтаклайди, турмушга ёрдам йўқ, ойлаб уни кўрмаймиз" 1-қисм|Oila mundarijasi"Эрим кўп ичади, бизни калтаклайди, турмушга ёрдам йўқ, ойлаб уни кўрмаймиз" 1-қисм|Oila mundarijasiСамарқанд осмонида дронлар шоуси ўтказилдиСамарқанд осмонида дронлар шоуси ўтказилди"Сабр" 9-қисм Ўзбек миллий сериали | "Sabr" 9-qism O'zbek milliy seriali"Сабр" 9-қисм Ўзбек миллий сериали | "Sabr" 9-qism O'zbek milliy serialiБевақт ногирон бўлиб қолган аёлнинг умр йўлдоши тақдири(Ҳаётий воқеа асосида)| TaqdirlarБевақт ногирон бўлиб қолган аёлнинг умр йўлдоши тақдири(Ҳаётий воқеа асосида)| TaqdirlarТошкент шаҳрида доимий "прописка"га кимлар қўйилади?Тошкент шаҳрида доимий "прописка"га кимлар қўйилади?"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 7 январ 2021 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 7 январ 2021 йил | Axborot 24"Преодоление" 9-серия. Узбекский сериал на русском"Преодоление" 9-серия. Узбекский сериал на русскомЎзбекистонда ишлаб чиқарилган макарон сотиб оласизми? Макаронни қандай танлаш керак?|Sifat nazoratiЎзбекистонда ишлаб чиқарилган макарон сотиб оласизми? Макаронни қандай танлаш керак?|Sifat nazoratiГлавные новости о событиях в Узбекистане  - "Новости 24" 6 января 2021 годаГлавные новости о событиях в Узбекистане - "Новости 24" 6 января 2021 года"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 6 январ 2021 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 6 январ 2021 йил | Axborot 24Главные новости о событиях в Узбекистане  - "Новости 24" 7 января 2021 годаГлавные новости о событиях в Узбекистане - "Новости 24" 7 января 2021 года"Сабр" 8-қисм Ўзбек миллий сериали | "Sabr" 8-qism O'zbek milliy seriali"Сабр" 8-қисм Ўзбек миллий сериали | "Sabr" 8-qism O'zbek milliy seriali"Чилла чиқсин... Сиз ЧИЛЛАга ишонасизми?" | Gap chiqdi"Чилла чиқсин... Сиз ЧИЛЛАга ишонасизми?" | Gap chiqdiҚайси соҳалар энг коррупциялашган? 2020 йилда энг кўп коррупцион ҳолатлар қайси вилоятда аниқланган?Қайси соҳалар энг коррупциялашган? 2020 йилда энг кўп коррупцион ҳолатлар қайси вилоятда аниқланган?"Преодоление" 8-серия. Узбекский сериал на русском"Преодоление" 8-серия. Узбекский сериал на русскомKANALDA CHO'KIB KETGAN BOLA QIDIRUV ISHLARI (JONLI EFIR)KANALDA CHO'KIB KETGAN BOLA QIDIRUV ISHLARI (JONLI EFIR)YANGI  MALUMOTLAR KUN  DAVOMIDA JONLI EFIRYANGI MALUMOTLAR KUN DAVOMIDA JONLI EFIR
Яндекс.Метрика