Загрузка страницы

Ўзбек таксисти билан Прага бўйлаб

Чехия пойтахти Прага бир вақтнинг ўзида ўзбекларнинг турли қатламларини ўзига жалб қилмоқда.

Ўта бой ўзбеклар ва мулозимлар Прагада ширкатлар очиб, сармоя ëқтизмоқда. Ўрта қатлам эса "Карлова-Вари" курортида йилда бир бор даволанишади, Прага дўконларида шоппинг қилишади. Қозон қайнатиш қайғусида бўлганлар учун Прага тузуккина пул топса бўладиган жой

Кўчалар, қурилишлар, масжид ва кўнгилочар масканлари йил сайин ўзбекларни ўзига тортмоқда. Шаҳарда бугун икки мингга яқин ўзбек яшайди.

Бир йил бурун Прагада такси хайдай бошлаган 31 яшар андижонлик Ҳаётулла Бойбоев шаҳарга дурустроқ пул ишлаш учун келган.

У шунингдек, Ўзбекистондаги тадбиркорлигига тўсқинликлар сабаб ҳам бу шаҳарга келишга мажбур бўлганини айтади.
"Бу ердаги қонун устиворлиги, яшаш арзонлиги ўзбекларни ўзига жалб қилади..." дейди у.

Шаҳарда ҳатто Ўзбеклар ва Тошкент кўчалари бор. Прага 10 мавзейида жойлашган Тошкент кўчаси ҳиёбонидаги эски бир мозаика ва Чехиянинг совет ўтмишини эсга солувчи ёдгорлик ҳайкаллари диққатимизни тортади.

Айни мавзедаги яна бир кўча Uzbecka ёки Ўзбеклар дея номланаркан.

Бойбоев айни ҳайкаллар билан Тошкентдаги Шомахмудовларга атаб ўрнатилган ёдгорлик мажмуаси ўртасида ўхшашлик кўради.
Тарих ҳақида мутахассис гапиргани маъкуллигини айтиб, Бойбоев мени Прагада Университет очган иқтисод фанлари доктори Холназар Омоновнинг олдига олиб борди.

Унинг сўзларига кўра, Чехия ҳукуматининг таълим тизимини рағбатлантириши Ўзбекистондаги илм кишиларини ҳам ўзига тортган.

Айни тизим орқали у 17 йил бурун Чехияга келиб ўз ҳусусий Университетига асос солган.

Бойбоевдан фарқли ўзбек олимининг сўзларига кўра, советлар даври Чехлар учун гўзал бир эртак эмас.

"1968 йили советлар тинч халқни танклар билан бостириб, уларнинг демократик ҳуқуқларини оёқости қилишган эди" дейди Омонов.

Прагадаги "Тошкент" ва "Ўзбечка" кўчаларида бугун асосан чехлар яшаркан. Бу кўчалардаги ташландиқ совет унсурларидан кўра, ўзбекларни жалб қилаётган жой Бойбоевнинг сўзларига кўра Прагадаги ҳашаматли "Самарқанд" ресторанидир.

"Сабаби якинда овқатларини улар ўзбеклар учун 50 фоизга арзолаштиришди..." дейди Бойбоев.

Бироқ, аксарият прагалик ўзбеклар турк кабобхоналарида овқатланишни хуш кўришади. Шу оснода Бойбоев билан шаҳар марказидаги гавжум "Мангал" кабобхонасини бориб кўрдик.

Прагадаги кўплаб қурилишларда ҳам ўзбеклар ишлайди. Қизиқувчиларнинг кўриши учун қурилиш тўсиқларига махсус дарчалар ўрнатилган.

"Бу дарчалар бир томондан халққа қурилиш сифатини назорат қилиш имконини беради", дейди Бойбоев.

Шу ўринда у Ўзбекистонда ҳукуматнинг ўзбошимчалик билан қураётган биноларни мисол келтиради.

Бойбоевнинг айтишича нафақат ресторан, қурилиш, мачит ва кўчалар, Прагада ҳатто ўзбекларга хизмат кўрсатадиган алохида банклар бор экан.

"Мана шу ердаги банкдан ўзбеклар олди-берди қилади. Унинг эгаси ҳам ўзбек" дейди у.

Ҳикоямиз қаҳрамони Ҳаëтулло атиги бир ҳафта олдин ижарага машина олиб кира қиларди.

Фильмни суратга олиш ниҳоясида у ўз пулига машина сотиб олиб кира қила бошлади. Келгусида у автобаза очиб, бошқаларга машина кира беришни режалаган.

Видео Ўзбек таксисти билан Прага бўйлаб канала El Tuz
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
26 июля 2018 г. 1:47:38
00:07:58
Другие видео канала
Чех полицияси ўзбек UBER киракаши фаолиятини тўхтатдиЧех полицияси ўзбек UBER киракаши фаолиятини тўхтатдиPolshada ishlar va oyliklar.| Польшада ишлар ва ойликлар.1-qism| VLOG 14Polshada ishlar va oyliklar.| Польшада ишлар ва ойликлар.1-qism| VLOG 14Гулнора Каримовага аталган Николай подшо узугиГулнора Каримовага аталган Николай подшо узугиЎзбекистонлик муҳожир: 'Ватанни севиш шарт’Ўзбекистонлик муҳожир: 'Ватанни севиш шарт’Был гастарбайтером, стал ЛУЧШИМ БОЙЦОМ МИРА / История Махмуда Мурадова / Первый узбек в UFCБыл гастарбайтером, стал ЛУЧШИМ БОЙЦОМ МИРА / История Махмуда Мурадова / Первый узбек в UFCКАНАДА ҲАҚИДА ДАХШАТ МАЪЛУМОТЛАР (ЎЗБЕК ТИЛИДА)КАНАДА ҲАҚИДА ДАХШАТ МАЪЛУМОТЛАР (ЎЗБЕК ТИЛИДА)УЗБЕКЛАР КОРЕЯ МОЛ ФЕРМАСИДАУЗБЕКЛАР КОРЕЯ МОЛ ФЕРМАСИДАСалим Абдувалиев қизил китобга кирган айиқ ва бўриларни қирғин қилганСалим Абдувалиев қизил китобга кирган айиқ ва бўриларни қирғин қилганOZOD-VIDEO: Прагадаги ўзбеклар дўконига аксил-исломий суратларни ëпиштириб кетишдиOZOD-VIDEO: Прагадаги ўзбеклар дўконига аксил-исломий суратларни ëпиштириб кетишдирастамочка узбегистонга машина олиб кириш лада ларгус мисолидарастамочка узбегистонга машина олиб кириш лада ларгус мисолида2000 ЙИЛДАН КЕЙИНГИ ЙИРИК ТЕХНОХАЛОКАТЛАР2000 ЙИЛДАН КЕЙИНГИ ЙИРИК ТЕХНОХАЛОКАТЛАРMXX подполковнигининг қамалиши махфий идора сирларини фош қилмоқдаMXX подполковнигининг қамалиши махфий идора сирларини фош қилмоқдаТошкентда ўзбеклар учун текин уй бериладими?Тошкентда ўзбеклар учун текин уй бериладими?POLSHAGA RABOCHIY VIZA OLDIM.YEVROPAGA ISHGA BORISHPOLSHAGA RABOCHIY VIZA OLDIM.YEVROPAGA ISHGA BORISHМоменты из Праги .я в Беларуси.узбекМоменты из Праги .я в Беларуси.узбекЎзбек сомсасини Чехияда патентлаган андижонлик қочқинЎзбек сомсасини Чехияда патентлаган андижонлик қочқинЎзбек таксисти билан Прага бўйлабЎзбек таксисти билан Прага бўйлабКАЙСИ ДАВЛАТГА ИШГА БОРГАН МАКУЛ? АЛБАТТА КУРИНГКАЙСИ ДАВЛАТГА ИШГА БОРГАН МАКУЛ? АЛБАТТА КУРИНГЛатвиядаги ўзбек элитасининг муҳташам ҳаётиЛатвиядаги ўзбек элитасининг муҳташам ҳаётиРТдан ваъз: Нега бизни алдаш осон?РТдан ваъз: Нега бизни алдаш осон?
Яндекс.Метрика