Загрузка страницы

Сув омборидаги фожианинг сабабчилари кимлар?

Сув омборидаги фожианинг сабабчилари кимлар?

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборининг тўғони 1 май куни эрталаб соат 6 да ўпирилишни бошлаб, яқин-атрофдаги аҳоли уйларини сув босган. Сардоба сув омбори қурилиши 2010 йилда Жанубий Мирзачўл каналининг марказий тармоғи оқиб ўтадиган ҳудудда бошланган эди.
2017 йилда қурилиши якунланган гидроиншоотнинг сув сиғими 930 миллион куб метр. Сув омборининг баландлиги эса 29 метрга яқин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги “Сардоба сув омборида кичик ГЭС қурилиши” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Сардоба сув омбори қошида кичик ГЭС қурилишини бошлаган эди.
Сув хўжалиги вазирлигининг омборлардаги сув вазиятини мониторинг қилиш билан шуғулланувчи бошқармаси раҳбари Шарифжон Қўчқоров дастлабки кузатишларга кўра¸ тўсатдан юзага келган “аномал ўрама шамол” оқибатида дамбанинг қуйи қисмлари емирилгани тахмин қилинаëтганини билдирди.
- Қаттиқ шамол орқасидан кучли тўлқин бўлган. Дамбанинг баландлиги энг баланд жойда 32 метр¸ энг пасти 18 метр. Пастки қисми кучли тўлқинда емирилиб¸ ювилиб тушган. Охирги икки уч кундаги кучли шамол дамбани ювиб¸ емирилишига сабаб бўлган¸ деб тахмин қиляпмиз. Ўзи об-ҳавонинг шамолли ва ëмғирли келгани учун¸ кейинги уч-тўрт кундан бери сув омборлари 24 соатлик кузатувда эди¸ деди вазирлик расмийси.
Ўзбекистон ҳукуматининг турли тизимларида ишловчи мулозимлар¸ қолаверса¸ қурилиш¸ хусусан¸ сув омборлари бўйича мутахассислар фожианинг асл сабаби қурилиш соҳасидаги даҳшатли коррупция¸ монополия ва ўғриликлар эканини иддао қилмоқда. “Қурилиш иншоотларида ўғрилик қилинмаса¸ смета бўйича қурилса¸ тўғон битта шамолда қуламайди. Омбор қурилиши объëми жуда катта¸ 404 миллион долларлик лойиҳа бу. Бу пулнинг 20-30 фоизи чўнтагига қолмаса¸ қурилиш компанияси уйидан чиқиб¸ чўлга қадам босмайди. Ўзбекистондаги қурилиш соҳасига бевосита алоқадор мулозим ва мутахассислар мамлакатда амалга оширилаëтган каттаю кичик қурилиш лойиҳалари учун номигагина тендер ўтказилиши¸ кўп ҳолларда эса¸ ҳукумат қарори билан¸ қурилишнинг тендерсиз танланган компанияларга берилишини айтади.
“Йирик қурилишлар¸ хусусан¸ Сардобага ўхшаган 404 миллион долларлик лойиҳалар тепадагиларнинг ўзидан ортмайди¸ бегона олмоқчи бўлса¸ откати камида 40 фоиз бўлади”¸ дейди бу қурилишларга алоқадор муҳандислардан бири.
“Шунчаки маъмуриятчилик учун ўтказиладиган тендерга битта каттаконнинг уч хил номдаги компанияси қўйилади. Улардан биттаси гўëки ютиб чиқади. Қоғозда тендер бор¸ бир нечта ширкат қатнашган. Аслида эса¸ ҳеч қандай тендер йўқ. Тендерни берувчиларнинг ë ўзи¸ ëки қуда-андаси олдиндан олиб бўлган. Бу гап ëлғон бўлса¸ қани¸ очишсин Сардоба омбори қурилишига оид ҳамма ҳужжатларни¸ кўрайлик¸ қайси ширкатнинг қайси тендер асосида танлангани¸ бу ширкатларнинг эгалари кимлигини”¸ дейди Ўзбекистондаги қурилиш соҳасининг даҳшатли коррупция исканжасида эканини қайта-қайта таъкидлаган муҳандис.”
Коррупция ҳамма балоларни боши бўлиб келмоқда. Бундан фақат маълум кишиларнинг фойда-зарари кўринсада, азият чеккан оддий халқ бўлиб қолмоқда. Қанчадан-қанча фуқаролар бошпанасиз қолди ва бир қанчаси бедарак йўқолди.
Динни давлатдан ажратишлик сиёсати билан инсонлардан руҳонийлик узоқлаштирилди. Ҳолбуки, Яратувчининг бизга нозил қилган ҳукмларида ҳалол-харом ажратилган бўлиб, бировнинг ҳаққини ейиш ҳаром қилинган. Бундай ҳукмларни ўрни кичик кўрсатилиб, аввал манфаатни илгар суришни ўргатган давлат, бугунги кунда нафақат халқини мусибатга мубтало қилди, балки ўзи ҳам катта талофат кўрди.

Видео Сув омборидаги фожианинг сабабчилари кимлар? канала Central Asia Media
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
13 мая 2020 г. 3:40:29
00:03:47
Другие видео канала
Suv TOSHQINDA qolgan mahalla. Odamlar nima deyapti?Suv TOSHQINDA qolgan mahalla. Odamlar nima deyapti?РТдан ваъз: Сув балосими ëки Сангинов балоси?РТдан ваъз: Сув балосими ëки Сангинов балоси?САРДОБА ФОЖИАСИДАН НОЁБ ТАСВИРЛАР: Ҳаётини хавф остига қўйиб, қутқарувчилик қилаётган йигитларСАРДОБА ФОЖИАСИДАН НОЁБ ТАСВИРЛАР: Ҳаётини хавф остига қўйиб, қутқарувчилик қилаётган йигитларПрезидент бошчилигида Сирдарё вилоятидаги вазиятни яхшилаш бўйича ишлар давом эттирилмоқдаПрезидент бошчилигида Сирдарё вилоятидаги вазиятни яхшилаш бўйича ишлар давом эттирилмоқдаСардоба учун Алишер Усмонов берган $10 миллион қаерда? ЎзбекистонСардоба учун Алишер Усмонов берган $10 миллион қаерда? ЎзбекистонSamarqanddagi 4 yillik suv omborining kamchliklari qachon bartaraf etiladi?Samarqanddagi 4 yillik suv omborining kamchliklari qachon bartaraf etiladi?Мирзиëевнинг лаққа балиқлари Сардобани ўпирдиМирзиëевнинг лаққа балиқлари Сардобани ўпирдиСардоба сув омборини ўзи ким назорат қилган? - BBC Uzbek Ўзбекистон O'zbekistonСардоба сув омборини ўзи ким назорат қилган? - BBC Uzbek Ўзбекистон O'zbekistonСАРДОБА СУВ ОМБОРИ¸  2020 ЙИЛ 1 МАЙСАРДОБА СУВ ОМБОРИ¸ 2020 ЙИЛ 1 МАЙОРОЛ ДЕНГИЗИДАГИ МАХФИЙ СОВЕТ БИО ЛАБАРАТОРИЯСИОРОЛ ДЕНГИЗИДАГИ МАХФИЙ СОВЕТ БИО ЛАБАРАТОРИЯСИSardoba fojiasi: "Asr qurilishi"dan qolgan manzaralarSardoba fojiasi: "Asr qurilishi"dan qolgan manzaralarДХХ Сардоба тўғони ўпирилишига лаққа балиқлар сабаб бўлганига оид версияни ҳам ўрганмоқдаДХХ Сардоба тўғони ўпирилишига лаққа балиқлар сабаб бўлганига оид версияни ҳам ўрганмоқдаГаз, свет, сув, иш...Наманганлик отахон Шавкат Мирзиёевдан нималарни сўради?Газ, свет, сув, иш...Наманганлик отахон Шавкат Мирзиёевдан нималарни сўради?Негатив 79: Тўғонни кемирган балиқлар ёки куёв қаерда?Негатив 79: Тўғонни кемирган балиқлар ёки куёв қаерда?Feruza Jumaniyozova - 2007 yilgi konsert dasturiFeruza Jumaniyozova - 2007 yilgi konsert dasturi“Кечагина қурилган сув омбори шундай сифатсиз бўлса, эртага қуриладиган АЭС нима бўлади?”“Кечагина қурилган сув омбори шундай сифатсиз бўлса, эртага қуриладиган АЭС нима бўлади?”ЁЗЁВОН СУВ ОМБОРИ ЎПИРИЛГАНМИДИ? 20 ТОННА БАЛИҚЛАР ҚАЕРГА  КЕТДИ?ЁЗЁВОН СУВ ОМБОРИ ЎПИРИЛГАНМИДИ? 20 ТОННА БАЛИҚЛАР ҚАЕРГА КЕТДИ?"Сардоба. Янги тонг" ҳужжатли фильми"Сардоба. Янги тонг" ҳужжатли фильмиСАРЕЗ КУЛИ ХАКИДА СИЗ СУРАГАН МАЪЛУМОТЛАРСАРЕЗ КУЛИ ХАКИДА СИЗ СУРАГАН МАЪЛУМОТЛАРСАРДОБАЛИК ЧЎПОННИНГ ХАСРАТЛАРИНИ ЭШИТИНГ | Сардоба тошқиндан кейинги сухбатСАРДОБАЛИК ЧЎПОННИНГ ХАСРАТЛАРИНИ ЭШИТИНГ | Сардоба тошқиндан кейинги сухбат
Яндекс.Метрика