Загрузка страницы

Тошкентда яна "маски шоу" - Шуҳрат "Домбрабадский" яна қамоққа олинди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги махсус кучлари халқ орасида Шуҳрат "Домбрабадский" номи билан танилган 61 яшар Шуҳратилла Носировни 8 июнда Тошкентдаги уйидан олиб кетди. Бу ҳақда Озодликка унинг яқинлари ва Ички ишлар вазирлигининг исми сир қолишни сўраган юқори мулозими маълум қилди.

Яқинларига кўра, Шуҳратилла Носиров билан айни кунда унинг 62 яшар акаси Шавкат Носиров¸ орадан ўн кун ўтиб эса¸ унинг 55 яшар синглиси Гулнора Расулова ҳам олиб кетилган.

Илк бор 1993 йилда қамоққа олинган Шуҳратилла Носиров талончилик ва уюшган жиноятчиликда айбдор деб топилиб, 23,5 йил умрини пажаралар ортида ўтказган.

​"Маски шоу"

Ички ишлар вазирлиги мулозимининг маълум қилишича, ака-ука Носировларни қўлга олиш бўйича "махсус амалиёт" ўтказилган.

"Махсус амалиёт ўтказилиб, аввалига Дўмбробод массивида Шавкат Носиров ушланган, кейин унинг укаси Шуҳрат Носиров уйидан олиб кетилган," - деди Ички ишлар вазирлиги мулозими.

Бу маълумотни тасдиқлаган Носировлар яқинларидан бири¸ ака-укалар яшовчи маҳаллада "маски-шоу" уюштирилганини айтди.

"Ўнлаб ниқоблилар бутун маҳаллани ўраб олган. "Маски-шоу" қилиб юборишган. Воқеа кечки 7-8ларда бўлган. Аввал кўчадан уйга қайтаётган Шавкат акани милиция машинаси ичида кутиб ўтирган ходимлар қўлига кишан солиб, олиб кетишган. Кейин Шуҳрат акани уйига бостириб кириб, унга қарашли учта ҳовлини тинтув қилишган. Кейин униям олиб кетишган," - деди Носировлар яқинларидан бири.

Видео Тошкентда яна "маски шоу" - Шуҳрат "Домбрабадский" яна қамоққа олинди канала Ozodlik Radiosi
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
27 июня 2018 г. 19:00:00
00:04:56
Другие видео канала
ХУДОНИНГ УЙИГА ДАЪВОГАРЛИК ҚИЛГАН ШУҲРАТ "ДОМБРАБАДСКИЙ"ХУДОНИНГ УЙИГА ДАЪВОГАРЛИК ҚИЛГАН ШУҲРАТ "ДОМБРАБАДСКИЙ"Масжид қурган Шуҳрат "Домбрабадский"га қамоқда яна муддат қўшиб беришмоқчиМасжид қурган Шуҳрат "Домбрабадский"га қамоқда яна муддат қўшиб беришмоқчиШуҳрат Домбрабадскийга прокурор 10 йил қамоқ сўрадиШуҳрат Домбрабадскийга прокурор 10 йил қамоқ сўрадиИккинчи бор 4 йилга қамалган "Шуҳрат Домбрабадский"зонада “раскрутка” қилиндиИккинчи бор 4 йилга қамалган "Шуҳрат Домбрабадский"зонада “раскрутка” қилиндиҚамоқда энг узоқ муддат ўтирган сиёсий маҳбус Самандар Қўқоноқ     Мен Каримовни буйнидан олганманҚамоқда энг узоқ муддат ўтирган сиёсий маҳбус Самандар Қўқоноқ Мен Каримовни буйнидан олганманМосквадан паноҳ топган Ҳусан Московский ушлаб сўроқ қилиндиМосквадан паноҳ топган Ҳусан Московский ушлаб сўроқ қилиндиҚидирувдаги ўзбек тадбиркори президент Мирзиёевдан ёрдам сўрадиҚидирувдаги ўзбек тадбиркори президент Мирзиёевдан ёрдам сўрадиТошкентда ўнлаб "жиноят олами" аъзолари ҳибсга олиндиТошкентда ўнлаб "жиноят олами" аъзолари ҳибсга олиндиДиққат! ТОШКЕНТЛИК ЎЗБЕК РЭКЕТИРЛАРИДиққат! ТОШКЕНТЛИК ЎЗБЕК РЭКЕТИРЛАРИМХХ зобити: Шуҳрат Ғуломов 50 нафарга яқин маҳкумни жисмонан йўқ қилишга буйруқ берганМХХ зобити: Шуҳрат Ғуломов 50 нафарга яқин маҳкумни жисмонан йўқ қилишга буйруқ берганСАЛИМ БОЙВАЧЧА  АСЛИДА КИМНИНГ ОДАМИ? БАРЧА ХАКИКАТЛАРСАЛИМ БОЙВАЧЧА АСЛИДА КИМНИНГ ОДАМИ? БАРЧА ХАКИКАТЛАРТохтахунов  Без монтажаТохтахунов Без монтажаUzbek Шуҳрат "Домбрабадский" Жаслиқдан уйига қайтдиUzbek Шуҳрат "Домбрабадский" Жаслиқдан уйига қайтдиSH.MIRZIYOYEV SNB DAGI HOYINLAR HAQIDA GAPIRDISH.MIRZIYOYEV SNB DAGI HOYINLAR HAQIDA GAPIRDIТошкент прокурори экс-муовинининг бойлиги қидирилмоқда. Қариндошлари уйида тинтув ўтказилдиТошкент прокурори экс-муовинининг бойлиги қидирилмоқда. Қариндошлари уйида тинтув ўтказилдиЮлдуз Усмонованинг иддаоларига Муҳаммад Солиҳ жавоб бердиЮлдуз Усмонованинг иддаоларига Муҳаммад Солиҳ жавоб бердиҲусан Московскийга шерикликда айбланаëтган "Обид карам" ва укаси ҳибсга олиндиҲусан Московскийга шерикликда айбланаëтган "Обид карам" ва укаси ҳибсга олинди"Шуҳрат Домбрабадский" ва унинг акаси устидан ярим йил олдин бошланган ёпиқ суд тўхтатилди"Шуҳрат Домбрабадский" ва унинг акаси устидан ярим йил олдин бошланган ёпиқ суд тўхтатилдиМасжиднинг "эгалари" | Манманликнинг сӯнгги бекатиМасжиднинг "эгалари" | Манманликнинг сӯнгги бекати
Яндекс.Метрика