Загрузка страницы

Президент айрим вазир ва ҳокимларни танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 10 май куни чарм ва ипак саноатини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Мамлакатимизда кўплаб йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, тез фурсатда иш ўрни ва экспортбоп маҳсулот яратадиган, юқори даромад келтирадиган кичик ва ўрта корхоналар ҳам керак. Бу борада энг катта имконият маҳаллий саноат тармоқларида.

Сўнгги йилларда бу йўналишларда тадбиркорлик учун кенг шароит яратилди. Масалан, чармга ихтисослашган 16 та кичик саноат зонаси ташкил қилинди. Янги лойиҳалар учун 40 миллион доллар арзон ресурс берилди.

Ўтган йили чарм саноатида ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 3 триллион сўмга етган. Лекин шунинг ярми Андижон ва Фарғона вилоятларига тўғри келган. Тери хомашёси кўп бўлган Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразмда бу кўрсаткич паст.

Тармоқ экспортида бирламчи маҳсулот ўрни юқори, тайёр маҳсулот улуши атиги 30 фоиз атрофида. Терини қайта ишлаш даражаси ҳам етарли эмас. Бунда чорвачилик кластерларидан тўла фойдаланилмаяпти.

Шу боис энди “Чармсаноат” уюшмаси фаолияти ўзгартирилиб, бу тармоққа Халқ банки бириктирилади. Вилоят ҳокимлари билан биргаликда, чармга ихтисослашган кичик саноат зоналарида 100 миллион долларлик лойиҳалар шакллантирилади.

Шунингдек, Шароф Рашидов ва Оҳангарон туманларида чарм кластерлари ташкил қилинади. Уларда сув тозалаш иншооти ва бино қуриш учун 40 миллион доллар арзон ресурс йўналтирилади. Лойиҳаларга табиий ва сунъий чармдан маҳсулот чиқарувчи хорижий брендлар жалб этилади. Бунинг учун сорсинг компанияларига сарфланган корхона харажатининг 30 минг долларгача қисмини қоплаб бериш йўлга қўйилади.

Чорвачилик кластерларига озуқабоп экин учун ер ҳамда зотли қорамол учун кам фоизли кредитлар ажратилади.

Йиғилишда ипакчилик тармоғи ҳам атрофлича таҳлил қилинди.

Охирги йилларда бу йўналишда ҳам кластер тизими жорий этилди. Жумладан, 74 та пилла-ипакчилик кластери ва 11 та уруғчилик корхонаси ташкил қилинди. Тут майдонлари 40 минг гектардан 55 минг гектарга кенгайди. Буларнинг натижасида пилла етиштириш ҳажми 2,5 баробар ошиб, 26 минг тоннага етди, ипак маҳсулоти экспорти 3 баробар кўпайди.

Лекин ипак қуртини парваришлаш, касалликдан сақлаш агротехникаси етарлича ривожланмаган. Оқибатда пилла олишда йўқотиш нисбатан кўп.

Асосий экспорт ҳалигача хомашё бўлиб қолаяпти. Шу боис пиллани чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ҳажмини, мато ва уй текстили қувватларини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди. Бу орқали дунёда ипак маҳсулотлари импортининг 45 фоизи тўғри келаётган Европа бозоридан ўрин олиш керак.

Пиллачиликда энг долзарб масала – озуқа. Бунинг учун янги навли ҳосилдор тут экишни кенгайтириш зарур. Шунингдек, пахта майдонлари четига бир-икки қатордан тут экилса, қўшимча озуқа манбаи яратилади.

Ҳокимларга янги тутзорлар ташкил қилиш учун 105 минг гектар ер ажратиш топширилди. Бу ерлар лотларга бўлиниб, аукцион орқали аҳолига берилади, аукционда ернинг бошланғич нархи 10 фоиз этиб белгиланади. Банд бўлмаган аҳоли, жумладан аёллар мономарказлар ва пиллачилик кластерларида қисқа курсларда ўқитилади.

Шу пайтгача пилланинг харид нархи пастлиги учун одамларда манфаатдорлик паст эди. Президентимизнинг куни кеча имзоланган ипакчиликни ривожлантиришга оид фармонига кўра, пилланинг харид нархи 25 фоизга оширилди. Пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилинди, тутзорлар учун ер солиғининг 10 фоизи тўланадиган бўлди.

Тармоқда самарадорликни оширишнинг яна бир йўли – муқобил усулларни қўллаш. Масалан, Хитойда канакунжут қуртини парваришлаб, ипак олиш кенг йўлга қўйилган. Бу янги йўналишни ўзимизнинг иқлим шароитимизга мослаб, татбиқ қилиш мумкин.

Видео Президент айрим вазир ва ҳокимларни танқид қилди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
11 мая 2024 г. 1:14:53
00:23:12
Другие видео канала
Яҳё қори масжиди тарихи | ToshkentnomaЯҳё қори масжиди тарихи | Toshkentnoma"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | ZiyoratЎрта асрларнинг машҳур тарихчиси Атомалик Жувайний | Buyuk yurt allomalariЎрта асрларнинг машҳур тарихчиси Атомалик Жувайний | Buyuk yurt allomalariҚатағон қурбони адлия нозири Абдураҳим Юсуфзоданинг қисмати | Millat fidoyilariҚатағон қурбони адлия нозири Абдураҳим Юсуфзоданинг қисмати | Millat fidoyilariНайман уруғи тарихи | O'zbek urug'lariНайман уруғи тарихи | O'zbek urug'lariЧет тилларини ўргатиш муаммолари ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingЧет тилларини ўргатиш муаммолари ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingГўри Амир мақбарасига саёҳат | SayohatnomaГўри Амир мақбарасига саёҳат | Sayohatnoma"Бардош" филмининг олиниш тарихи | Kino tarixidan"Бардош" филмининг олиниш тарихи | Kino tarixidanЯқин кунларгача эътиборсиз қолдирилган Ғўзапоя масжиди тарихи | Ko'hna manzillarЯқин кунларгача эътиборсиз қолдирилган Ғўзапоя масжиди тарихи | Ko'hna manzillarЮридик университет ректори Исломбек Рустамбековнинг тафаккур йўли | Tafakkur yo'liЮридик университет ректори Исломбек Рустамбековнинг тафаккур йўли | Tafakkur yo'liХотин-қизлар таълими ва бандлигида муаммолар  | MinbarХотин-қизлар таълими ва бандлигида муаммолар | MinbarБастакор, дирижёр, педагог Мухтор Ашрафий ҳақида РЕАЛ ФАКТ | Real faktБастакор, дирижёр, педагог Мухтор Ашрафий ҳақида РЕАЛ ФАКТ | Real faktШавкат Мирзиёевга спорт таълимини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари бўйича...Шавкат Мирзиёевга спорт таълимини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари бўйича...Бакир балиқ(Осётр)дан антиқа таомни тайёрлаш сири | Demak-emakБакир балиқ(Осётр)дан антиқа таомни тайёрлаш сири | Demak-emakРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarХушовоз хонанда Исроил Саидумаров билан "Хиёбон" | XiyobonХушовоз хонанда Исроил Саидумаров билан "Хиёбон" | XiyobonМиллат оналари - ўзбек аёллари ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingМиллат оналари - ўзбек аёллари ҳақида ростини айтинг | Rostini ayting"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда Қурсия Эсонова | Jumboqli quti"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда Қурсия Эсонова | Jumboqli quti"Ош бўлсин" ошхонасида қўрада тайёрланадиган таомларни тайёрлаш сири | Osh bo'lsin"Ош бўлсин" ошхонасида қўрада тайёрланадиган таомларни тайёрлаш сири | Osh bo'lsinЎзбекистонда ҳаракатланиш учун оптимал тезлик қанча бўлиши керак? | MinbarЎзбекистонда ҳаракатланиш учун оптимал тезлик қанча бўлиши керак? | MinbarКўҳна манзил - Тарағай қишлоғининг тарихи | Ko'hna manzillarКўҳна манзил - Тарағай қишлоғининг тарихи | Ko'hna manzillar
Яндекс.Метрика