Загрузка страницы

Манбалар: Қийноқларда айбланган МХХ зобити ДХХ Андижон вил. бошқармаси бошлиғи лавозимига ўтказилди

Қийноқлар билан боғлиқ жиноят иши фигуранти бўлган собиқ МХХ полковниги Таймуроз Алимов ДХХ Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаётгани иддао қилинмоқда.

Озодлик манбаларининг билдиришича, 44 яшар Таймуроз Алимов жорий йил сентябрь ойи охирида янги вазифага тайинланган.

Озодлик манбасининг бу ҳақдаги маълумотини Ўзбекистон ҳукумат доираларига яқин бир-биридан мустақил уч мулозим тасдиқлади.

Полковник Таймуроз Алимов қамоқдан озод қилиниб, 2019 йил охирида ДХХ Қашқадарë вилоят бошқармасига бошлиқ этиб тайинлангани ҳақида Озодлик аввал хабар берган эди.

Тaймуроз Алимов 2018 йилнинг 26 февралида қийноқларда айбланиб, ҳибсга олинган.

МХХнинг Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси (2018 йил февралида тугатилган) бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган Таймуроз Алимовга нисбатан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 97-модда, («Қасддан одам ўлдириш»), 301-модда («Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш») ва 230-моддалари («Айбсиз одамни жавобгарликка тортиш») асосида айблов илгари сурилганини расмий манбалар тасдиқлаган.

Ўзбекистон ҳукуматига яқин мулозимнинг Озодликка айтишича¸ Таймуроз Олимжонович Алимов Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси сўровига мувофиқ ҳибсга олинган ва Ички ишлар вазирлиги тергов изоляторида сақланган.

“2018 йилда Таймуроз Алимов устидан хизмат текшируви олиб борилди. Бу пайтда у тергов изоляторида сақланди. Алимов иши ўша пайтдаги Бош прокурор Отабек Муродовнинг шахсий назоратида бўлган. 2019 йилда Алимов қамоқдан сирли равишда қутулиб қолди ва Қашқадарё ДХХси бошлиғи лавозимига юборилди” , - деди исми сир қолишини истаган амалдор.

Шундан сўнг Таймуроз Алимов вилоят ҳокимлигидаги мажлисда кўриниш берган.

Озодлик Таймуроз Алимовнинг исми зикр қилинган Қашқадарë вилоят ҳокимлиги фармойишини кўрган эди.

Озодликда Таймуроз Алимовнинг вилоят ҳокими Зоир Мирзаев билан тушган суратлари бор. Бу суратлардан бири жорий йил февралида расмий матбуотда эълон қилинган.

Таймуроз Алимов жорий йил сентябрида ДХХ раиси Абдусалом Азизов буйруғига биноан ДХХнинг Андижон вилоят бошқараси бошлиғи лавозимига тайинланган. Озодлик суҳбатлашган мулозим буйруқни ўз кўзи билан кўрганини таъкидлади.

Айни пайтда ҳозирча Озодликда бу маълумотларнинг расмий тасдиғи мавжуд эмас.

Видео Манбалар: Қийноқларда айбланган МХХ зобити ДХХ Андижон вил. бошқармаси бошлиғи лавозимига ўтказилди канала Ozodlik Radiosi
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
11 ноября 2020 г. 21:00:04
00:04:01
Другие видео канала
Хитой вакцинасига кўнгилли изланмоқда, боласини пулламоқчи бўлган она ушландиХитой вакцинасига кўнгилли изланмоқда, боласини пулламоқчи бўлган она ушландиИсмат Хушев билан 30 минут ДХХ генераллари нега Президентни кузатишган эди?Исмат Хушев билан 30 минут ДХХ генераллари нега Президентни кузатишган эди?Кремль: Тоғли Қорабоққа Туркия ҳарбийлари киритилмайдиКремль: Тоғли Қорабоққа Туркия ҳарбийлари киритилмайди"Ниқоб" акцияси ёҳуд блогернинг ноҳақликка қарши кураши"Ниқоб" акцияси ёҳуд блогернинг ноҳақликка қарши курашиФарғона шаҳар мулозимлари дайди итларни темир билан уриб ўлдирмоқда - ҳайвонсеварлар норозиФарғона шаҳар мулозимлари дайди итларни темир билан уриб ўлдирмоқда - ҳайвонсеварлар норозиЎзАвтонинг калитсиз юрадиган ва эшиги ëпилмайдиган машиналариЎзАвтонинг калитсиз юрадиган ва эшиги ëпилмайдиган машиналариШодиевнинг қамалиши собиқ маҳкумни севинтирдиШодиевнинг қамалиши собиқ маҳкумни севинтирдиAndijon voqealari qanday bo‘lgan?Andijon voqealari qanday bo‘lgan?Ўзбекистон қамоқхоналарининг собиқ куратори¸ МХХ полковниги қамоққа олиндиЎзбекистон қамоқхоналарининг собиқ куратори¸ МХХ полковниги қамоққа олинди“Ҳаж” билан бирга “Умра” зиëрати ҳам диний идора назоратига ўтмоқда - туристик фирмалар норози“Ҳаж” билан бирга “Умра” зиëрати ҳам диний идора назоратига ўтмоқда - туристик фирмалар норози“Ҳар бир ҳокимга еттитадан махсус тўн тикилади...”“Ҳар бир ҳокимга еттитадан махсус тўн тикилади...”Россиялик продюсер: Ўзбекистонлик қурувчилар ўз ишининг усталари!Россиялик продюсер: Ўзбекистонлик қурувчилар ўз ишининг усталари!Ўзбошимча "суд"лар ëки "фоҳиша овлайдиган" аëллар тўдасиЎзбошимча "суд"лар ëки "фоҳиша овлайдиган" аëллар тўдаси"Биз жуда қийналиб қолдик. Кйишга нонимиз йўқ""Биз жуда қийналиб қолдик. Кйишга нонимиз йўқ"Бразилия Ўзбекистонда синаш режаланган Хитой вакцинаси синовини тўхтатдиБразилия Ўзбекистонда синаш режаланган Хитой вакцинаси синовини тўхтатдиКоронавируснинг янги тури ва 90 фоиздан юқори самарадорликка эга вакцинаКоронавируснинг янги тури ва 90 фоиздан юқори самарадорликка эга вакцина"Усмон Ҳақназаров" бундан буëн қўшиқ куйлаб¸ кино олмоқчи"Усмон Ҳақназаров" бундан буëн қўшиқ куйлаб¸ кино олмоқчиБожхоначилар журналистдан Муҳаммад Солиҳ китобларини олиб қўйдиБожхоначилар журналистдан Муҳаммад Солиҳ китобларини олиб қўйдиКУН ШЕЪРИ: "Сиз айтган 5,5 минг сўм бир пиёла чойга етади..."КУН ШЕЪРИ: "Сиз айтган 5,5 минг сўм бир пиёла чойга етади..."“Каримов пойтахтни Самарқандга кўчиришга қўрққан эди”“Каримов пойтахтни Самарқандга кўчиришга қўрққан эди”
Яндекс.Метрика