Загрузка страницы

Қўшни давлатлардан қайтган талабалар ҳануз ўқишга қабул қилинмаган

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг шу йил феврал ойидаги буйруғи асосида ўқишларини қўшни давлатлардан кўчириш учун ватанига қайтиб келган минглаб талаба орадан тўққиз ой ўтиб ҳам ўқишга қабул қилинмаган.

2 декабрь куни Озодлик гаплашган Жиззах, Хоразм, Самарқанд вилоятларидаги ўндан ортиқ талаба ўқув йилининг деярли ярми тугай деб қолган бир пайтда талабаликка қабул қилинганликлари ҳақида буйруқ чиқмаганини айтишди.

Олий ўқув юртлари буйруқ чиқмагани сабабини зарур ҳужжатларнинг асл нусхаси тақдим қилинмагани билан изоҳлади.

Ўзбекистондаги баъзи олийгоҳлар коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб вазиятга қарамай ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалардан қўшни давлатлардаги ўзлари таҳсил олган ўқув юртларидан транскрипт асл нусхаларини олиб келишни талаб этмоқда.

Талабалар эса Ўзбекистон ва қўшни давлатлардаги коронавирус пандемияси шароитида ҳужжатларни олдириш қийин ва таҳликали эканини айтишади.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махус таълим вазирлигидан эса пандемия пайтида талабаларни қийнаб турган бу муаммо нега ҳал қилинмаётганига оид саволларга жавоб олиб бўлмаяпти.

Ҳолбуки, Ўзбекистон ҳукумати қўшни давлатларда ўқиётган талабаларга ўқишни кўчиришда ҳеч қандай қўшимча талаблар ва бюрократик муаммолар бўлмаслигини ваъда қилган эди.

15 декабргача муҳлат
Жиззахлик Баҳодир (исми талабанинг илтимосига кўра ўзгаририлди -таҳр.) Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида жойлашган Мухтор Авезов номидаги университетга ўтган йили ўқишга кирган.

У минглаб ўзбекистонлик талаба қатори Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи асосида 2019-2020 ўқув йилининг ярмида Чимкентдаги ўқишини ташлаб, февраль ойида Жиззах Политехника институтига ҳужжат топширган эди.

- Мана ўқишни ярим йили тугай, деб қолди, ҳалигача талабаликка қабул қилинганим йўқ. Ҳамма ёқ коронавирус бўлиб турган бир пайтда булар чегарани нарёғидан 15 декабргача ўқиган жойимдан справка ёздириб келишимни айтишяпти. Олиб келмасангизлар аризаларинг кўриб чиқилмайди, деяпти. Бундан ташқари, ўқишга қабул қилинган буйруқнинг нотариус тасдиқлаган копияси ҳамда траскрипнинг асл нусхасини ҳам сўрашяпти. "Буни имкони йўқку десак", ректор ёрдамчиси, "бор, лекин 500 доллар", дейди. Бошида ҳеч кандай муаммо бўлмайди, деб ваъда беришганди, - дейди Баҳодир.

Ҳозирда биргина Жиззах политехника институтига қўшни давлатлардан қайтиб келган 200дан зиёд талаба қабул комиссиясига топширган аризаларига жавоб кутмоқда.

Улар ўқиган жойидан транскрипт, яъни биринчи ўқув йилида топширган имтиҳонлари ҳақида муҳрланган қоғоз ҳамда талабалар сафидан чиқарилгани ҳақидаги буйруқдан нусхани Ўзбекистон олий ўқув юртларига тақдим этишлари керак.

1 декабрь куни улар институт ректоратидан Телеграм канали орқали огоҳлантириш хати олишган.

Видео Қўшни давлатлардан қайтган талабалар ҳануз ўқишга қабул қилинмаган канала Ozodlik Radiosi
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
5 декабря 2020 г. 18:00:03
00:03:23
Другие видео канала
2021 йил 15 июлдан талабалар ўқишини кўчириш бўйича ҳужжатлар қабули бошланади2021 йил 15 июлдан талабалар ўқишини кўчириш бўйича ҳужжатлар қабули бошланадиDTM 2021-2022 O`qishni Ko`chirishDTM 2021-2022 O`qishni Ko`chirishҲукумат таклифи билан қўшни давлат университетларидан қайтган талабалар ўқишга қабул қилинмаяптиҲукумат таклифи билан қўшни давлат университетларидан қайтган талабалар ўқишга қабул қилинмаяптиДепутат Расул Кушербаев билан интервьюДепутат Расул Кушербаев билан интервьюОталар сўзи-ақлнинг кўзи: Ҳалол луқма ёхуд ота-онасини ҳажга юборган ўғил|Otalar so'zi-aqlning ko'ziОталар сўзи-ақлнинг кўзи: Ҳалол луқма ёхуд ота-онасини ҳажга юборган ўғил|Otalar so'zi-aqlning ko'zi600 ТА БИЛЕТ КОЛДИ 750-РУБИЛЛИК УЙИНДА600 ТА БИЛЕТ КОЛДИ 750-РУБИЛЛИК УЙИНДАГАЗ ТЕМАСИДА СУХБАТ.ГАЗ ТЕМАСИДА СУХБАТ.Абдукодир Хамидовичга мурожаат! Ўқишни Ўзбекистонга кўчириш!Абдукодир Хамидовичга мурожаат! Ўқишни Ўзбекистонга кўчириш!ДЕПУТАТ КАТТИК ГАПИРДИ, 5600 СУМ, 2500000, СУМ, ЕТАДИМИ, ЭРТАКЛАР ОЛАМИДЕПУТАТ КАТТИК ГАПИРДИ, 5600 СУМ, 2500000, СУМ, ЕТАДИМИ, ЭРТАКЛАР ОЛАМИ15-ТУРГА БИЛЕТ КАМ КОЛДИ15-ТУРГА БИЛЕТ КАМ КОЛДИ“Исёнчи” полковник М. Худойбердиевнинг Ўзб.даги аскарлари Тошкент ҳукуматидан паспорт сўрамоқда“Исёнчи” полковник М. Худойбердиевнинг Ўзб.даги аскарлари Тошкент ҳукуматидан паспорт сўрамоқдаShavkat Mirziyoyev qanday hokimiyatga keldi?Shavkat Mirziyoyev qanday hokimiyatga keldi?"Erkin bo‘lmagan davlatlar" qatoridan chiqaolmayotgan O‘zbekiston"Erkin bo‘lmagan davlatlar" qatoridan chiqaolmayotgan O‘zbekistonERIM QONIQTIRMAGANI UCHUN AJRASHDIM!  "YETTI O'LCHAB" PSIXOLOGIK KO'RSATUVERIM QONIQTIRMAGANI UCHUN AJRASHDIM! "YETTI O'LCHAB" PSIXOLOGIK KO'RSATUVМосква метросининг лифтида тунайдиган БаҳодирМосква метросининг лифтида тунайдиган БаҳодирОТАХОН ТЕСТ МАРКАЗИ РАҲБАРИ ВА ВАЗИРНИ ЖОЙИГА ЎТҚАЗДИОТАХОН ТЕСТ МАРКАЗИ РАҲБАРИ ВА ВАЗИРНИ ЖОЙИГА ЎТҚАЗДИХоразм денгизи ëки тадбиркор қўлига ўтиши ортидан қуриб бораëтган ШўркўлХоразм денгизи ëки тадбиркор қўлига ўтиши ортидан қуриб бораëтган ШўркўлРоссия нега Спутник V вакцинаси синовларига бюджет ишчиларини жалб қиляпти? - BBC O'zbek YangilikРоссия нега Спутник V вакцинаси синовларига бюджет ишчиларини жалб қиляпти? - BBC O'zbek Yangilik"Салимбойвачча"нинг қизи билан махсус интервью."Салимбойвачча"нинг қизи билан махсус интервью.DTM 2021-22, O`qishni Kuchirish IMTIHON buladiDTM 2021-22, O`qishni Kuchirish IMTIHON buladi
Яндекс.Метрика