Загрузка страницы

Абдураҳмон Жомийнинг ноёб қўлёзмаси асари тарихи | Sharq qo'lyozmalari

"Шарқ қўлёзмалари" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Аждодларимиз томонидан яратилган бетакрор маънавий хазина асрлар давомида кишилар қалбига зиё улашиб, уларнинг маънавий камолотига хизмат қилиб келган. Истиқлол йилларида мамлакатимизда нодир қўлёзмалар ва қадимги босма китобларни сақлаш ҳамда тадқиқ қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқдаки, бу юртимиз илм аҳли ҳамда жаҳон олимларининг юксак эътирофига сазовор бўлаяпти.
Хусусан, Тошкент давлат шарқшунослик институти қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар фикримизнинг ёрқин далилидир.
Мазкур марказ давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда республика академик илм-фани ва олий таълимининг интеграциясини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган. Унинг вазифаси турли мавзуларга оид манбалар, қадимги қўлёзмаларни сифатли сақлаш, уларни тизимлаш ва қайта тиклашни таъминлаш, бу манбаларни аслият ҳамда изоҳли таржималар шаклида илмий муомалага киритиш, шунингдек, мамлакатимиздаги ноёб қўлёзмаларнинг электрон базасини тузиб, китобхонларни таништириб боришдан иборатдир.
Марказдаги манбалар юртимиз мутахассислари томонидан чуқур ўрганилиб, шу асосда қатор илмий тадқиқот ишлари олиб борилаяпти. Муҳими, мазкур жараён ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Негаки, бобокалонларимизнинг илмий мероси ҳар доим хорижлик олимлар ва мутахассисларнинг диққат-эътиборида бўлиб келган. Шу маънода, уларнинг ҳам манбалар билан яқиндан танишиш имконияти бор. Бунинг учун бир қатор қўлёзмаларнинг, тарихий ҳужжатларнинг чет тилларида илмий тавсифлари, асл матнлари ва таржималар нашр қилинган.
Бугунги кунимизни ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Жумладан, ушбу илм даргоҳи ҳам ахборот воситалари билан тўлиқ таъминланган. Шулар ёрдамида ноёб манбаларнинг электрон нусхалари тайёрланмоқда. Бу мутахассислар ва талабаларга беназир маънавий бойлигимиздан унумли ва сифатли фойдаланиш имконини яратаяпти.
Маълумки, улуғ шоир ва олимларимиз ўз асарларининг бадиий жиҳатдан юксак даражада безатилишига ҳам катта эътибор қаратганлар. Марказнинг “Нодир қўлёзмалар” бўлимида дунёда кам учрайдиган зийнатли асарлар сақланади. Амир Хусрав Деҳлавийнинг “Хамса” асари, атоқли шоир Ҳофиз Шерозий “Девони”нинг бир неча нусхалари, тарихчи Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома”си, Саъдийнинг “Куллиёт”и ана шундай қўлёзмалар сирасига киради. Бундан ташқари, Абдураҳмон Жомий, Хожа Аҳрор Валий дастхатлари билан Алишер Навоийга йўлланган хатлар, шунингдек, Навоий даврида яшаган Султонали Машҳадий, Мирали Ҳиравий ва Абдужалил Котиб сингари ўз замонининг машҳур хаттотлари кўчирган девонлар ҳам сақланадики, булар бебаҳо илмий-маънавий мерос соҳиби эканлигимиздан далолат беради.
Марказимиз ҳақли равишда халқимизнинг нодир қўлёзма манбалари жамланган маънавият хазинасидир. Бу илмий-маънавий мерос жаҳон илм-фани, маданияти ривожига улкан таъсир кўрсатиб, бугунги кунда ҳам ўзининг беқиёс аҳамиятини йўқотмай келмоқда.

Видео Абдураҳмон Жомийнинг ноёб қўлёзмаси асари тарихи | Sharq qo'lyozmalari канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
11 мая 2024 г. 13:00:05
00:17:13
Другие видео канала
Яҳё қори масжиди тарихи | ToshkentnomaЯҳё қори масжиди тарихи | Toshkentnoma"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | ZiyoratЎзбекистон йўлларининг сифати талабга жавоб берадими? | Agar...Ўзбекистон йўлларининг сифати талабга жавоб берадими? | Agar...Ўрта асрларнинг машҳур тарихчиси Атомалик Жувайний | Buyuk yurt allomalariЎрта асрларнинг машҳур тарихчиси Атомалик Жувайний | Buyuk yurt allomalariҚатағон қурбони адлия нозири Абдураҳим Юсуфзоданинг қисмати | Millat fidoyilariҚатағон қурбони адлия нозири Абдураҳим Юсуфзоданинг қисмати | Millat fidoyilariНайман уруғи тарихи | O'zbek urug'lariНайман уруғи тарихи | O'zbek urug'lariЧет тилларини ўргатиш муаммолари ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingЧет тилларини ўргатиш муаммолари ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingГўри Амир мақбарасига саёҳат | SayohatnomaГўри Амир мақбарасига саёҳат | Sayohatnoma"Бардош" филмининг олиниш тарихи | Kino tarixidan"Бардош" филмининг олиниш тарихи | Kino tarixidanЯқин кунларгача эътиборсиз қолдирилган Ғўзапоя масжиди тарихи | Ko'hna manzillarЯқин кунларгача эътиборсиз қолдирилган Ғўзапоя масжиди тарихи | Ko'hna manzillarХотин-қизлар таълими ва бандлигида муаммолар  | MinbarХотин-қизлар таълими ва бандлигида муаммолар | MinbarБастакор, дирижёр, педагог Мухтор Ашрафий ҳақида РЕАЛ ФАКТ | Real faktБастакор, дирижёр, педагог Мухтор Ашрафий ҳақида РЕАЛ ФАКТ | Real faktШавкат Мирзиёевга спорт таълимини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари бўйича...Шавкат Мирзиёевга спорт таълимини ривожлантириш ва халқаро мусобақаларни ўтказиш режалари бўйича...Бакир балиқ(Осётр)дан антиқа таомни тайёрлаш сири | Demak-emakБакир балиқ(Осётр)дан антиқа таомни тайёрлаш сири | Demak-emakРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarИкки жаҳон уруши бўйича ноёб ҳужжатлар ҳақида манбалар сўзлаганда | Manbalar so'zlagandaИкки жаҳон уруши бўйича ноёб ҳужжатлар ҳақида манбалар сўзлаганда | Manbalar so'zlagandaМиллат оналари - ўзбек аёллари ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingМиллат оналари - ўзбек аёллари ҳақида ростини айтинг | Rostini ayting"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда Қурсия Эсонова | Jumboqli quti"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда Қурсия Эсонова | Jumboqli qutiНогиронлар учун шароитлар ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingНогиронлар учун шароитлар ҳақида ростини айтинг | Rostini ayting"Ош бўлсин" ошхонасида қўрада тайёрланадиган таомларни тайёрлаш сири | Osh bo'lsin"Ош бўлсин" ошхонасида қўрада тайёрланадиган таомларни тайёрлаш сири | Osh bo'lsinЎзбекистонда ҳаракатланиш учун оптимал тезлик қанча бўлиши керак? | MinbarЎзбекистонда ҳаракатланиш учун оптимал тезлик қанча бўлиши керак? | Minbar
Яндекс.Метрика