Загрузка страницы

СИРДАРЁДАГИ ДАҲШАТЛИ АВАРИЯ ОҚИБАТИДА 5 КИШИ ВАФОТ ЭТДИ

Сирдарёдаги даҳшатли авария оқибатида 5 киши вафот этди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, бугун тонгда соат 08:30 ларда 19 ёшли Ш.Б., ўзининг бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинасида, Гулистон шаҳар 4-мавзе Гулистон кўчаси бўйлаб ўтган автомобиль йўлида “Гулистон-Зарбдор” йўналиши бўйича ҳаракатланган.

Шу вақтда у бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб кетиб, фуқаро 21 ёшли С.М.,нинг бошқарувида бўлган “Damas” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Натижада “Damas” русумли автомашина ҳайдовчиси С.М., йўловчилари 55 ёшли Ш.А., 27 ёшли Д.Э., 28 ёшли М.С.лар ҳодиса содир бўлган жойда вафот этганлар.

Яна 3 нафар шахс шифохонага ётқизилган. Шунингдек 24 ёшли С.А.,га кўрсатилган тиббий ёрдамига қарамай, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда

Видео СИРДАРЁДАГИ ДАҲШАТЛИ АВАРИЯ ОҚИБАТИДА 5 КИШИ ВАФОТ ЭТДИ канала AvtoShox
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
2 февраля 2020 г. 15:34:14
00:00:43
Яндекс.Метрика