Загрузка страницы

Блогер Шабнам: М. Солиҳга қарши кўрсатма олиш учун яланғоч қилиб қийнашди!

Ўтган ой руҳий касалхонадан чиқарилган Нафосат (Шабнам) Оллошукурова 18 январь куни Ўзбекистондан чиқиб кетди.
Оллошукурова ўзини қайта руҳий касалхонага ташлашларидан қўрқиб ватанни тарк этиш ва хориж давлатидан қочқинлик сўрашга қарор қилган.
Шабнам Озодлик билан суҳбатда Хоразмдаги қамоқхонада пайти хориждаги мухолифат етакчиларидан бири Муҳаммад Солиҳга қарши кўрсатма олиш мақсадида ўзини қийнашганини иддао қилди.
Озодлик билан суҳбатда блогер хусусан¸ ўзини қип-яланғоч қилиб, ечинтириб, сочидан судраб уришганини ҳикоя қилди.
Ҳозирча Шабнам Оллошукурова иддаолари бўйича ҳуқуқ-тартибот идораларидан изоҳ олиш имкони бўлмади.

"Яна руҳий касалхонага ташлашларидан қўрқдим"

Шабнам Оллошукурова Озодлик билан 20 январь кунги суҳбат чоғида ўзини яна руҳий касалхонага ташлашларидан қўрқиб, Ўзбекистонни тарк этганини айтди:

- Мени уч марта руҳшунослар сўраб келди. Уйда бўлмаганим учун улар мени олиб кета олишмади. Улар "соғлигини текширмоқчимиз", деган баҳона билан келишди. Лекин кечки соат 6 да келишадими, соғлигимни текшириш учун? Мен қўрққаним учун Ўзбекистондан чиқиб кетдим.

"Яланғоч қилиб, ечинтириб, сочимдан судрашди"

Шабнам Оллошукурова Озодлик билан суҳбатда ўз қўрқувига асос бўлган воқеалар¸ хусусан¸ шу пайтгача сир сақлаб келган Хоразм ИИБси ҳибсхонасида қўлланилган қийноқлар ҳақида гапирди.

- Маҳмуд Ражабнинг кўчага чиқишида Муҳаммад Солиҳ ва Дўстназар Худойназарларнинг қўли борлиги, улар юртда тўнтариш қилишмоқчи бўлишаётгани тўғрисида кўрсатма беришимни сўрашди. Мен уларга бунга Муҳаммад Солиҳнинг алоқаси йўқ, қандай бундай кўрсатма бераман¸ дедим. Улар "Биз сенга қандай кўрсатма беришни ўзимиз айтамиз" дейишди. Рози бўлмаганим учун менга нисбатан куч қўллашди. Биринчи куни бақириб, қўрқитиб, таҳдид қилишди. "Бутилка тиқаман"¸ дейишди. Иккинчи суткада аввалига калтаклашди. Сочимдан судраб, қорнимга уришди. Учинчи суткада ечинтиришди. Ҳаммаси эркаклар эди. Муҳаммад Солиҳга қарши кўрсатма беришимни талаб қилишди. Мен рози бўлмадим. Кейин руҳий касалхонага ташлашди.

"Қийноқларни ошкор қилсам, ҳақиқий жинни қилиб қўйишларини айтишди"

Шабнамнинг айтишича, ундан қамоқхонадаги қийноқларни ошкор қилмаслик талаб қилинган:

- Биринчидан¸ блогерлик фаолиятимни бутунлай тўхтатишимни талаб қилишди. Иккинчидан, қамоқхонада бўлган гапларни ошкор қилсам, мени ҳақиқатдан жинни қилиб қўйишларини айтишди. Бу гапларни Ўзбекистон ичкарисида айтишга қўрққандим.

Видео Блогер Шабнам: М. Солиҳга қарши кўрсатма олиш учун яланғоч қилиб қийнашди! канала Ozodlik Radiosi
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
20 января 2020 г. 18:15:11
00:10:55
Другие видео канала
ЭКСКЛЮЗИВ: Ўзбекистондан қочган блогер Шабнам руҳий хаста эмаслигини исботламоқчиЭКСКЛЮЗИВ: Ўзбекистондан қочган блогер Шабнам руҳий хаста эмаслигини исботламоқчи"Шоир ва блогернинг қамалиши - Мирзиëев учун тарсаки""Шоир ва блогернинг қамалиши - Мирзиëев учун тарсаки"«Jurnalistlar va prezident xalqqa yagona umid bo'lib qolyapti» — Karim Bahriyev«Jurnalistlar va prezident xalqqa yagona umid bo'lib qolyapti» — Karim BahriyevНега уч ака-ука журналистнинг уйлари тортиб олиняпти? - BBC UzbekНега уч ака-ука журналистнинг уйлари тортиб олиняпти? - BBC UzbekТилла заводи бор ўзбек миллионерша билан суҳбатТилла заводи бор ўзбек миллионерша билан суҳбатJur'at Tojiyev: Pora qayerga boradi?Jur'at Tojiyev: Pora qayerga boradi?"Ӯзбеклигим учун хӯрлигим келди""Ӯзбеклигим учун хӯрлигим келди"Андижон 13 май - қўзғолончиларнинг ИИВ билан амалга ошмаган келишувиАндижон 13 май - қўзғолончиларнинг ИИВ билан амалга ошмаган келишувиЎзбеклар жамияти: Ҳар йили 25тача ўлик жўнатардик...Ўзбеклар жамияти: Ҳар йили 25тача ўлик жўнатардик...Озодликда эксклюзив: "Ҳожибойни хотирлаб: Янгиқишлоққа саёҳат"Озодликда эксклюзив: "Ҳожибойни хотирлаб: Янгиқишлоққа саёҳат"O'zbekistonni tark etgan bloger Shabnam nimadan shikoyatda?O'zbekistonni tark etgan bloger Shabnam nimadan shikoyatda?OzodNazar: Ҳофиз Дадахон Ҳасан фикрини ўзгартирдиOzodNazar: Ҳофиз Дадахон Ҳасан фикрини ўзгартирдиБлогер руҳий хаста эмаслигини исботламоқчи, шифохоналарда жой йўқБлогер руҳий хаста эмаслигини исботламоқчи, шифохоналарда жой йўқҚримда ишлаган ўзбек муҳожирларига паспортлари қайтарилдиҚримда ишлаган ўзбек муҳожирларига паспортлари қайтарилдиИсмат Хушев Озодликда Иноятов жаҳолати ва Мирзиёев жасорати ҳақидаИсмат Хушев Озодликда Иноятов жаҳолати ва Мирзиёев жасорати ҳақидаDavlatnazar Roʻzmetovning halokati boʻyicha voqealar xronologiyasi keltirildiDavlatnazar Roʻzmetovning halokati boʻyicha voqealar xronologiyasi keltirildiИстанбулда ўғрилар сходкаси бўлиб ўтдиИстанбулда ўғрилар сходкаси бўлиб ўтдиЛола Хотамова: Каримов билан ишқий муносабатда бўлмаганман!Лола Хотамова: Каримов билан ишқий муносабатда бўлмаганман!Мигрантлар учун РВП арзонми, патентми? - BBCUZBEK.COMМигрантлар учун РВП арзонми, патентми? - BBCUZBEK.COM"Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди""Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди"
Яндекс.Метрика