Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманида қурилган Болалар миллий тиббиёт марказига ташриф буюрди

Тошкентнинг Яшнобод туманида Болалар миллий тиббиёт маркази барпо этилди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 20 май куни ушбу муассасани бориб кўрди.

Қиймати 130 миллион доллардан зиёд бўлган мазкур марказ Корея Республикаси кўмагида, “Баум” корпорацияси лойиҳаси асосида барпо этилди. Бу юқори технологиялар асосида хизмат кўрсатишга ихтисослашган Марказий Осиёда ягона ушбу турдаги болалар тиббиёт муассасасидир. Бу ерда йилига 1,5 мингдан зиёд ноёб жарроҳлик амалиётларини бажариш имконияти мавжуд.

Тўрт қаватли даволаш корпуси 280 та ўринга эга, поликлиникада кунига 250 нафаргача бемор қабул қилинади. Марказ магнит резонанс томографи, мультиспирал компьютер томографи, ДНК анализатори ҳамда онкологик касалликларни бир неча йил олдин аниқлайдиган замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Бу ерда фаолият юритиш учун 100 дан ортиқ врач ва ҳамширалар Жанубий Кореяда малака ошириб қайтди.

Жарроҳлик амалиёти ускуналарига махсус камера ўрнатилган бўлиб, бошқа шифохоналар ва олий таълим муассасалари операцияларни онлайн тарзда кўриб туриши мумкин. Замонавий технологиялар орқали масофавий тиббий кўриклар ҳамда консилиумлар ташкил этилади, даволашнинг таъсирчан усуллари муҳокама қилинади.

- Бу марказ - миллий бойлигимиз. Бу ерда болаларни малакали даволаш билан бирга замонавий телемедицина технологиялари асосида мамлакатимиз ҳудудларида ҳам юқори сифатли тиббий хизматларни ташкиллаштириш керак, - деди Президент.

Болалар медицинаси йўналишида инновацион изланишлар олиб бориш, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ва юқори технологик муолажаларни ташкил этиш, тиббиёт мутахассислари малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Давлатимиз раҳбари клиникада яратилган шароитлар билан танишди. Ситуацион марказда бўлиб, вилоятлардаги ва Жанубий Кореянинг Пусан университетидаги мутахассислар билан мулоқот қилди.

Ушбу марказ ёнида катталар учун ҳам замонавий клиника ҳамда олий ўқув юрти ташкил этиш режалаштирилган. Мазкур муассасалар лойиҳаси тақдимот қилинди.

- Болалар ва катталар тиббиёт марказларининг ҳудудларда филиаллари бўлади. Шу орқали тиббиёт тизимининг ҳам илмини, ҳам амалиётини энг илғор стандартлар даражасига кўтариб оламиз, - деди Президент.

Видео Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманида қурилган Болалар миллий тиббиёт марказига ташриф буюрди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
20 мая 2020 г. 21:58:10
00:08:45
Другие видео канала
Яшнабод туманидаги Болалар тиббий миллий маркази очилишиЯшнабод туманидаги Болалар тиббий миллий маркази очилишиБолалар миллий тиббиёт маркази юзасидан муносабатларБолалар миллий тиббиёт маркази юзасидан муносабатларМирзиёев — солиқчиларга: «Ўғри бўл, инсофли бўл!»Мирзиёев — солиқчиларга: «Ўғри бўл, инсофли бўл!»Шавкат Мирзиёев Наманганда! Янги завод ишга тушиб Фарғона водийси свет билан таъминланади!Шавкат Мирзиёев Наманганда! Янги завод ишга тушиб Фарғона водийси свет билан таъминланади!Президент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифиШоанвар Шомансуров - Республика болалар бош неврологи, тиббиёт фанлари доктори, профессорШоанвар Шомансуров - Республика болалар бош неврологи, тиббиёт фанлари доктори, профессорАсаб ва руҳият номли клиникасиАсаб ва руҳият номли клиникасиSIYOSATSIYOSATSalomatlik maskani | "Ezgu niyat" юрак хасталиклари тиббиёт маркази фаолияти [09.02.2020]Salomatlik maskani | "Ezgu niyat" юрак хасталиклари тиббиёт маркази фаолияти [09.02.2020]293. Jonli Yoyin: Prezident jurnalistlar bilan uchrashadimi?293. Jonli Yoyin: Prezident jurnalistlar bilan uchrashadimi?Таджикистан и Узбекистан - Что Вы думаете? Социальный опрос!Таджикистан и Узбекистан - Что Вы думаете? Социальный опрос!Фаоллаштирилган Кумирнинг 10 Фойдали Хусусияти !!!Фаоллаштирилган Кумирнинг 10 Фойдали Хусусияти !!!ХАММА КУРСИН. ТУЙЛАР ХАКИДА ЯНГИ КАРОР.ХАММА КУРСИН. ТУЙЛАР ХАКИДА ЯНГИ КАРОР.Ўзга сайёрага бориб келган Наманганлик отахон қиссаси.Ўзга сайёрага бориб келган Наманганлик отахон қиссаси.ФИНАЛ 10 ДОНА МОШИН ХАММАГА ОМАД GR TAYOTA 89296781782ФИНАЛ 10 ДОНА МОШИН ХАММАГА ОМАД GR TAYOTA 892967817827 МАЙ ДИҚҚАТ! МИРЗИЁЕВ - ЮЛДУЗ УСМОНОВА ЗУДЛИК БИЛАН КЎРИНГ! Шавкат Мирзиёев 20207 МАЙ ДИҚҚАТ! МИРЗИЁЕВ - ЮЛДУЗ УСМОНОВА ЗУДЛИК БИЛАН КЎРИНГ! Шавкат Мирзиёев 2020ONA BO'LISH ARAFASIDAGI SHIRIN ERINI SYURPRIZIGA YIGLAB YUBORDI..ONA BO'LISH ARAFASIDAGI SHIRIN ERINI SYURPRIZIGA YIGLAB YUBORDI..BotirhonTV TOJIBAR AZIZOVA & MIRZA AZIZOV UYIBotirhonTV TOJIBAR AZIZOVA & MIRZA AZIZOV UYIBRAVO JAMOASI KONSERT DASTURI 2019BRAVO JAMOASI KONSERT DASTURI 2019
Яндекс.Метрика