Загрузка страницы

РТдан ваъз: Президент қизлари "кайфует"

Кечган ҳафтада ўқитувчи ва устозлар байрам қилди. Агар мендан устозинг ким дейишса ҳеч иккиланмай Маҳмудхўжа Беҳбудий деган бўлар эдим.

Беҳбудий мен учун улуғ ўқитғувчи муаллимдир. Айнан у киши илк театрни саҳнага қўйди ва ўзи муфтий бўлишига қарамасдан театрда роль ўйнади.
“Теётр нимадур? Жанобиға теётр ибратнамодур, теётр ваъзхонадур, теётр таъзир адабидир. Теётр ойинадурки, умумий ҳолларни анда мужассам ва намоён суратда кўзликлар кўруб, кар, қулоқсизлар эшитиб асарланур. Хулоса: теётр ваъз ва танбиҳ этувчи ҳамда зарарлик одат, урф ва таомилни, қабиҳ ва зарарини аён кўрсатгувчидур. Ҳеч кимни риоя қилмасдан тўғри сўйлагувчи ва очиқ ҳақиқатни билдиргувчидир”.

Устоз Беҳбудийниг бу гаплари биз учун бир манифест ëки йўл кўрсатувчи компасдир. Беҳбудий - юзидан нур ëғган устозларнинг аввалида эди.

Ўтмишдан бугунга қайтиб кечган ҳафта реаллигига боқиб Беҳбудий айтмоқчи зарарлик одат, урф ва таомилни, қабиҳ ва залолатни аëн кўрсатсак.

Қамоқда фақат бегуноҳлар ўтиради деган гап миямизда формалашган. Бу тўғри эмас. Одам ўлдирган, қотил ва ўғрилар ҳам қамоқда ўтиради. Агар у президент куëви бўлмаса.
Масалан Ўзбекистонлик қотил Сайдуллахон Аббосов қамоқдан қочиб кетганидан 3 йил ўтиб Қирғизистонда қўлга олинди.

1983 йилда туғилган Сайдуллахон Аббосов Қирғизистонда Бекпўлат Қўшоқов исми билан яшаган.

2010 йилда Тошкентда суд Аббосовни зўрлаш, қотиллик ва талончилик учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилганди.
Аббосовни қирғиз милисалари қўлга олди. Чунки ўзбек милисалари пахтада.

Фарғона вилоят ИИБ бошлиғининг 10 сентябр кунги фармойишига кўра, хар куни шаҳар ва туман ИИБ бошлиқлари 20 тадан ходим, жами 300 ходимни пахтага ажратиши ва улар пахта териши шартлиги белгиланди. Агар ходим бормаса, унда ўрнига 2 та мардикорни ўз пули ҳисобидан ëллаши шартлиги талаб қилинди. Милисалар норози.

Манғитда ҳамма пахтага қувилди. Қиличбой, Қипчоқ ва Дўсимбийда ҳам. Куюккўпир, Тош ëп ва Ўрта қала овулларида одам зоти бўлса пахтага олиб чиқилди. Оқ олтин ва Тўлқин овулидагилар қаршилик кўрсатмоқчи бўлди, аммо бола пулини кесамиз дегандан кейин итимдай бўлиб пахтага чиқиб кетди.

Консерваториядаги музикантлар пахтага қувилди. Пианино чаладиган бармоқлар дабдала бўлади.
Наманганлик "ота" алимент тўламаслик учун 2 яшар боласини чўктириб ўлдирди. Наманганликларни эса бошқа муаммо тўлқинлантирмоқда.

Наманган вилоятининг Мингбулоқ тумани “Қўриқобод” маҳалласига 17 яшар йигит “PAYNET” шаҳобчаси эшиги қулфини бузиб кириб, у ердан “Toshiba”, “Lenovo” ноутбуклари ва “Samsung” телефонинини ўмараëтганда қўлга тушди.
Каттақўрғонлик 5 киши чўпонни уриб 5 қўйни ўмариб эски қизил жигулига ортиб қочишди. Ўғрилар қамоқда. Қўйлар қўрада. Адолат хурсанд бўлганидан сакраб-сакраб кетди
Бу - Ўзбекистонда кечган хафтада юз берган воқеалар эди.
Миллат далаларда эгилиб пахта териб турган бир пайтда Тошкентдаги маликалар ва сатанглар кўнгилхушлик қилишди.
1 октябрь куни Тошкентдаги Humo муз саройида россиялик ўртамиëна попса қўшиқчи Полина Гагарина концерт берди. Концертдан кейин президент Мирзиëев қариндош уруғи ва безбет куëвлари ўрисча қўшиқ айтишди. Зиëфат еб кекиришди.

Видеода экзотик таомлар билан безатилган стол атрофида президент Мирзиёевнинг қизлари ва куёвларини - юқори лавозимли давлат амалдорларини кўриш мумкин. Дарвоқе булар еëтган гўшт халқ тўлаган солиқ хисобидан. Шу боис биз уларга қараб, "Эй биринчи оила, қадамингни билиб бос!" дея оламиз. Аммо булардан фарқли ўлароқ улуғ қўшиқчи Бобомурод Ҳамдамов бемалол кайфини суриши мумкин.

Мабодо Беҳбудий бобо бугун яшаган бўлса ва у кишининг фейсбукда саҳифаси бўлса нима ҳақида ëзар эди? Беҳбудий домла бугун қадимчиларнинг жазавасига истеҳзо билан қараб "нахотки булар 100 йил давомидаям айни жазавадан нарига ўтмай авомлигича қолдия" деб истеҳзо қиларди.

Ва албатта у киши графен ҳақида ëзган бўларди. Графен 21 асрда кашф қилинган пўлатдан 200 марта мустаҳкам бўлган материалдир. Уни кашф қилган олимлар Андрей Гейм ва Константин Новоселов 2004 йилда Нобель мукофоти олишди. Графендан бўлган ва юпқалиги 0.01 мм бўлган пленкадан том қилиб устига энг катта африка филини чиқарсангиз ҳам графен том дарз кетмайди. Графен кашф қилинмаганида қўлимиздаги смартфон бу қадар мукаммал бўлмасди. Яна нима ҳақда ëзар эди Беҳбудий? Менимча майиблар учун яратилган смарт протезлар ва карбин ҳақида ëзарди. Кабмин эмас - карбин! Карбин бу графендан ҳам пишиқ материя.
Дарвоқе жадид деган калима янгилик деган маънони билдиради.

Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Видео РТдан ваъз: Президент қизлари "кайфует" канала El Tuz
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
4 октября 2019 г. 21:08:15
00:07:21
Другие видео канала
РТдан ваъз: Бой прокурорни нега хотини ташлаб кетди?РТдан ваъз: Бой прокурорни нега хотини ташлаб кетди?РТдан ваъз: Сўфитўрғай президентдан қандай ўч олди?РТдан ваъз: Сўфитўрғай президентдан қандай ўч олди?Nega 30 yil oltin sotgan davlat bu qadar qashshoq?Nega 30 yil oltin sotgan davlat bu qadar qashshoq?Jaxongir Otajonov, Yulduz Usmonova, Davron Kabulov haqida | O'zbekkonsertdagi noxaqlik | IntervyuJaxongir Otajonov, Yulduz Usmonova, Davron Kabulov haqida | O'zbekkonsertdagi noxaqlik | IntervyuАСЛИДА КИМ ПОДШОХ БУЛИШИ КЕРАК ЭДИ? И.КАРИМОВ КИМГА ИШОНГАН СИРЛАР ФОШ БУЛДИАСЛИДА КИМ ПОДШОХ БУЛИШИ КЕРАК ЭДИ? И.КАРИМОВ КИМГА ИШОНГАН СИРЛАР ФОШ БУЛДИЎлат пайтидаги зиëфат. Президент куëвининг туғилган куни нишонландиЎлат пайтидаги зиëфат. Президент куëвининг туғилган куни нишонландиМирзиёев қадамини санаётганлар ким? 2-қисмМирзиёев қадамини санаётганлар ким? 2-қисмРТдан ваъз: Ўзбеклар бирдан йўқ бўлиб қолса нима бўлади?РТдан ваъз: Ўзбеклар бирдан йўқ бўлиб қолса нима бўлади?РТдан ваъз: Паразитнинг япон тилиРТдан ваъз: Паразитнинг япон тилиРТдан ваъз: Яхши Мирзиëев тугаб ëмон Мирзиëев бошланмоқдами?РТдан ваъз: Яхши Мирзиëев тугаб ëмон Мирзиëев бошланмоқдами?RTdan va'z: Nima bizga Amerika? Bizda ham mo'ylov borRTdan va'z: Nima bizga Amerika? Bizda ham mo'ylov borМирзиëев қадамини санаëтганлар ким?Мирзиëев қадамини санаëтганлар ким?РТдан ваъз: Оғзи бойланган ит кети билан ҳурадиРТдан ваъз: Оғзи бойланган ит кети билан ҳурадиРТдан ваъз: Мирзиёев популизмиРТдан ваъз: Мирзиёев популизмиРТдан ваъз: Оқсоч етиштирадиган қорасочлар мамлакатиРТдан ваъз: Оқсоч етиштирадиган қорасочлар мамлакатиRTдан ваъз: Мирзиёев ош қилади - Элтуз фош қиладиRTдан ваъз: Мирзиёев ош қилади - Элтуз фош қиладиРТдан ваъз: Мирзиëев ҳокимлари ҳолва ейдиРТдан ваъз: Мирзиëев ҳокимлари ҳолва ейдиРТдан ваъз: Мирзиёев сўз эркинлигидан нега қўрқади?РТдан ваъз: Мирзиёев сўз эркинлигидан нега қўрқади?Улуғбек Турсунов Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимидан олиндиУлуғбек Турсунов Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимидан олиндиРТдан ваъз: Мирзиëевнинг учинчи ренессансиРТдан ваъз: Мирзиëевнинг учинчи ренессанси
Яндекс.Метрика