Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчи ва мураббийлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 август куни XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчи ва мураббийлар билан учрашди.

Тадбирда Миллий Олимпия қўмитаси ва спорт федерациялари раҳбарлари, спортчиларнинг ота-оналари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам қатнашди.

Давлатимиз раҳбари барчани Ўзбекистон миллий терма жамоасининг улкан ғалабаси билан табриклади.

Маълумки, ушбу Олимпия ўйинлари 23 июлдан 8 августгача Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтди. Унда 17 та спорт тури бўйича 71 нафар вакилимиз қатнашди. Бу юртимиз спорти тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир.

Аввалдан ҳам, мусобақа пайтида ҳам спортчи ва мураббийларга керакли шароитлар яратиб берилди. Улар 3 та олтин ва 2 та бронза медални қўлга киритиб, 200 дан зиёд давлат орасида умумжамоа ҳисобида 32-ўринни эгалладилар. Шу тариқа, мамлакатимиз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида иккинчи, Марказий Осиёда эса биринчи ўрин бўлди. Шунингдек, атлетларимиз 3 та Олимпия рекордини янгилаб, жаҳон спорти тарихида ёрқин саҳифа очди.

Жамоамизга илк олтин медални 19 ёшли таэквондочи Улуғбек Рашидов келтирди. У бундай муваффақиятга эришган юртимиздаги энг ёш спортчи бўлди.

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев умумий ҳисобда 430 килограмм тош кўтариб, Олимпия рекордини ўрнатди ва Ватанимизга иккинчи олтин медални келтирди.

Моҳир боксчи Баҳодир Жалолов, Президентимизга берган ваъдасининг устидан чиқиб, энг оғир вазн тоифасида Олимпия ўйинлари ғолиби бўлди.

Юртимиз яккакурашлар мактабининг умидли вакиллари – дзюдочи Давлат Бобонов ва эркин курашчи Беҳзод Абдураҳмонов бронза медалларини қўлга киритдилар.

Президентимиз ушбу спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига алоҳида раҳматлар айтди.

– Томирларида Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Паҳлавон Маҳмуд, Заҳириддин Бобур каби буюк аждодларимизнинг куч-ғайрати жўш уриб турган, уларга ҳар томонлама муносиб бўлган авлодгина бундай улкан ишларга қодир бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Юртимизда аёллар спорти ривожланиб бораётгани эътироф этилди. Буни Токио Олимпиадасида 28 нафар спортчи қизларимиз қатнашганида ҳам кўриш мумкин. Бу мустақил Ўзбекистон тарихида рекорд натижадир.

Давлатимиз раҳбари дунё миқёсида шуҳрат қозонган қаҳрамон спортчимиз Оксана Чусовитина ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. У спорт гимнастикаси бўйича кетма-кет 8 марта Олимпия ўйинларида қатнашган. Бу жаҳон спорти тарихида ноёб ҳодиса бўлиб, Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилган. Шу боис унинг иштироки Токио Олимпиадасининг муҳим воқеаларидан бири сифатида эътироф этилди.

– Бундай афсонавий спортчимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз. Унинг жасорати, иродаси, ғалабага қатъий интилиши ёш спортчилар учун улкан муваффақият ва шон-шараф мактаби бўлиб қолади, – дея таъкидлади Президент.

Ватанга муҳаббати, спортга фидойилиги ва улкан хизматлари учун Оксана Чусовитинага “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” унвони берилди.

Вазирлар Маҳкамасига Оксана Чусовитина ва Баҳодир Жалоловнинг спорт мактабларини ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.

Президентимиз қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича мамлакатимиз тарихида биринчи марта Олимпиадада қатнашган 18 ёшли Зайнаб Дайибекова, оғир атлетика баҳсларининг энг ёш иштирокчиси бўлган 19 ёшли Кумушхон Файзуллаевани ҳам тилга олди.

– Мана, кўриб турибсизлар, Ўзбекистоннинг жасур спортчи қизлари халқаро майдонларга дадил кириб келмоқда. Барчамиз уларга чин қалбдан тасанно айтамиз. Айни вақтда мен спортчи йигитларимизга қараб айтмоқчиман: агар қаттиқ ғайрат қилмасаларингиз, қизларимиз ҳадемай сизлардан ўтиб кетади, – дея лутф қилди Шавкат Мирзиёев.

Маълумки, юртимизда Олимпия ўйинларининг ғолиблари 200 минг АҚШ долларидан, кумуш медаль соҳиблари 100 минг ва бронза медаль эгалари 50 минг АҚШ долларидан мукофот пули билан тақдирланиши белгилаб қўйилган.

Давлатимиз раҳбари спортчиларни муросасиз курашларга тайёрлашда мураббийларнинг хизматлари катта эканини алоҳида таъкидлади. Шу боис Олимпиада чемпионларининг мураббийлари 40 минг АҚШ долларидан, бронза медаль соҳибларининг устозлари 20 минг АҚШ долларидан мукофотланиши айтилди.

Олимпия ўйинларига йўлланма олиш ва унда иштирок этишнинг ўзи ҳам бир муваффақият. Бунинг учун спортчи кўп йиллар давомида машғулот олиб боради, ўзини шунга бағишлайди. Шуни ҳисобга олиб, бундай спортчиларнинг ҳар бири 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилиши маълум қилинди.

Тадбирда 2024 йилда Парижда бўладиган Олимпия ўйинларига тайёргарлик борасидаги вазифалар ҳам кўрсатиб ўтилди.

Аввало, спорт менежменти бўйича халқаро компанияни жалб этган ҳолда, соҳанинг ҳар бир бўғинини аудитдан ўтказиш, унинг натижалари асосида жисмоний тарбия ва спортни ҳамда спорт федерациялари бошқарув тизимини янада такомиллаштириш вазифаси қўйилди.

Фақат яккакурашлар билан чекланмасдан, жамоавий спорт турлари бўйича ҳам йўлланмаларни қўлга киритиш муҳимлиги таъкидланди.

Видео Шавкат Мирзиёев XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчи ва мураббийлар билан учрашди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
13 августа 2021 г. 22:59:57
01:01:39
Другие видео канала
«Moida by Azon» ресторанида устоз Мубашшир Аҳмад билан суҳбат«Moida by Azon» ресторанида устоз Мубашшир Аҳмад билан суҳбатТаҳлилнома | Токио-2020: ўзбек спортчисининг улкан ғалабасиТаҳлилнома | Токио-2020: ўзбек спортчисининг улкан ғалабасиШавкат Мирзиёев провел встречу со спортсменами и тренерами, участвовавшими в  Олимпийских играхШавкат Мирзиёев провел встречу со спортсменами и тренерами, участвовавшими в Олимпийских играхOFFSIDE. "Bravo" jamoasi a'zosi Otabek Mirzaholov !OFFSIDE. "Bravo" jamoasi a'zosi Otabek Mirzaholov !44-летняя гимнастка из Узбекистана вновь с медалью44-летняя гимнастка из Узбекистана вновь с медальюТошкент аэропортида олимпиячиларимиз тантанали равишда кутиб олиндиТошкент аэропортида олимпиячиларимиз тантанали равишда кутиб олиндиШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЖАХЛ БИЛАН ГАПИРДИШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЖАХЛ БИЛАН ГАПИРДИXAFA BO'LISH YO'Q 155-SON (bakstage) YOR YOR KO'RSATUVIDAGI JANJALXAFA BO'LISH YO'Q 155-SON (bakstage) YOR YOR KO'RSATUVIDAGI JANJALНАВБАТ БЕЧОРА ДЕҲҚОНЛАРГА КЕЛДИМИ ДЕЙМАННАВБАТ БЕЧОРА ДЕҲҚОНЛАРГА КЕЛДИМИ ДЕЙМАНХоразмда ҚСХН (ГАСН) рахбарини яширин мол-мулклари ва Давлатга берган зарарлари фош бўлди.Хоразмда ҚСХН (ГАСН) рахбарини яширин мол-мулклари ва Давлатга берган зарарлари фош бўлди.ПРЕЗИДЕНТДАН ХЕЧКИМ КУТМАГАНДИ...ПРЕЗИДЕНТДАН ХЕЧКИМ КУТМАГАНДИ...Бобомурод Абдуллаев судидаги гувоҳ нега маҳкамани йиғлаб тарк этди? - BBCUZBEK.COMБобомурод Абдуллаев судидаги гувоҳ нега маҳкамани йиғлаб тарк этди? - BBCUZBEK.COMO'ZIMGA O'ZIM GO'RKOV QIDIRDIM, QACHON QUTILAMIZ O'ZI? BO'XTON QILISHDI 15 YIL ZAPRETDA O'TIRDIMO'ZIMGA O'ZIM GO'RKOV QIDIRDIM, QACHON QUTILAMIZ O'ZI? BO'XTON QILISHDI 15 YIL ZAPRETDA O'TIRDIMЎЗБЕК ЎЗ ЎЙИНИ БИЛАН ҚОИЛ ҚОЛДИРДИ.ПРЕЗИДЕНТ ЛИГИОНЕРЛАР ХАҚИДА ГАПИРДИЎЗБЕК ЎЗ ЎЙИНИ БИЛАН ҚОИЛ ҚОЛДИРДИ.ПРЕЗИДЕНТ ЛИГИОНЕРЛАР ХАҚИДА ГАПИРДИПрезидентни судга бериб, ўзи "Жаслиқ"қа тушган фаолПрезидентни судга бериб, ўзи "Жаслиқ"қа тушган фаолДунё ва ўзбеклар: бизга муносабат паспортимизни кўргунча яхши бўлди - BBC News O'zbekДунё ва ўзбеклар: бизга муносабат паспортимизни кўргунча яхши бўлди - BBC News O'zbekБаходир Жалолов, Улуғбек Рашитов, Акбар Жўраев ва Бошқа Олимпиада Чемпионлари Тантанали Кутиб ОлиндиБаходир Жалолов, Улуғбек Рашитов, Акбар Жўраев ва Бошқа Олимпиада Чемпионлари Тантанали Кутиб Олинди«Moida by Azon» ресторанида устоз Мубашшир Аҳмад билан суҳбат«Moida by Azon» ресторанида устоз Мубашшир Аҳмад билан суҳбатШавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» боғида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирдиШавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» боғида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди"Tokio 2021" Olimpiadasida ishtirok etgan sportchilar vakillarini tantanali kutib olish marosimi"Tokio 2021" Olimpiadasida ishtirok etgan sportchilar vakillarini tantanali kutib olish marosimi
Яндекс.Метрика