Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев “Ишга марҳамат” моно-маркази фаолияти билан танишди

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, ишсизларни касбга қайта тайёрлашга зарур шароитлар яратилмоқда.

Яшнобод туманида 2019 йил сентябрь ойида фаолият бошлаган “Ишга марҳамат” моно-маркази ана шундай муассасалардан бири. Унда қурилиш, маиший хизмат, техник-муҳандислик каби соҳалар бўйича 22 та касбга ўргатиш йўлга қўйилган. Бунинг учун зарур станоклар, мебель, муляж ва бошқа амалиёт воситалари келтириб ўрнатилган. Марказ йилига 5 минг 600 кишини ўқитиш имкониятига эга.

Бу ерга келган одамга аввал бандлик масалалари бўйича маслаҳат хизмати кўрсатилади. Доимий ишга эга бўлмаса, бўш иш ўринлари таклиф этилади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож мурожаатчилар доимий квотали иш билан таъминланиши ҳам мумкин.

Касбий малака талаб этиладиган ишни танлаганлар шу ердаги ўқув курсига жалб қилинади. Бошқа мамлакатда ишлаш истагини билдирган фуқароларга бу борадаги кўникма ва хорижий тиллар ўргатилади.

Марказда инглиз, турк, япон, хитой, корейс ва рус тиллари ўқитиш бўйича қисқа муддатли курслар фаолият юритмоқда.

Президентимиз марказда яратилган шароитлар билан танишди, уста ва касб ўрганаётган ёшлар билан суҳбатлашди.

Бундай марказлар одамларнинг талаб бор касбларни тезда ўрганиб, ўз ишини топиши учун жуда муҳимлигини, бўш турган коллеж ва бошқа биноларни таъмирлаб, Тошкент шаҳрининг ҳар бир тумани ва барча вилоятларда шундай муассасалар ташкил этиш лозимлигини таъкидлади.

Касб-ҳунар йўналишларини шу ихтисосликдаги ўқув юртларига бириктириб, юқори малакали ўқитувчиларни жалб этиш, шунингдек, кечки сабоқларни ҳам йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Видео Шавкат Мирзиёев “Ишга марҳамат” моно-маркази фаолияти билан танишди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
28 февраля 2020 г. 22:04:53
00:08:21
Другие видео канала
Четдаги олабўжи: Мирзиёевдан кимлар Каримов ясамоқчи? Ўзбекистон - O`zbekistonЧетдаги олабўжи: Мирзиёевдан кимлар Каримов ясамоқчи? Ўзбекистон - O`zbekistonШавкат Мирзиёев Олот тумани марказида маҳаллий аҳоли вакиллари, фаоллар билан учрашув ўтказдиШавкат Мирзиёев Олот тумани марказида маҳаллий аҳоли вакиллари, фаоллар билан учрашув ўтказдиБухоро шахрида йирик савдо-кўнгилочар маркази барпо этилмоқдаБухоро шахрида йирик савдо-кўнгилочар маркази барпо этилмоқда“Ишга марҳамат” мономаркази ҳақида эшитганмисиз?“Ишга марҳамат” мономаркази ҳақида эшитганмисиз?Қашқадарёда янги газ ва нефт кони топилди!Қашқадарёда янги газ ва нефт кони топилди!"Уй нархларини 30%га пасайтириш зарур" Шавкат Мирзиёев «Olmazor business city» билан танишди"Уй нархларини 30%га пасайтириш зарур" Шавкат Мирзиёев «Olmazor business city» билан танишдиШавкат Мирзиёев оиласининг сулолавий можаролариШавкат Мирзиёев оиласининг сулолавий можаролариТошкент шаҳрида 20 341 та бўш иш ўрни борлигидан хабардормиТошкент шаҳрида 20 341 та бўш иш ўрни борлигидан хабардормиҚийноқ бўйича ўнлаб гувоҳ кўрсатма берса ҳам жиноий иш очилмади - BBCUZBEK.COMҚийноқ бўйича ўнлаб гувоҳ кўрсатма берса ҳам жиноий иш очилмади - BBCUZBEK.COMХорижга ишга кетаётган кам таъминланган оилалар аъзоларига 10 млн сўмгача  микроқарзлар бериладиХорижга ишга кетаётган кам таъминланган оилалар аъзоларига 10 млн сўмгача микроқарзлар берилади"Таҳлилнома" Ўзбекистонда ҳафтанинг энг муҳим янгиликлари. 25 ноябр 2020 йил | Tahlilnoma"Таҳлилнома" Ўзбекистонда ҳафтанинг энг муҳим янгиликлари. 25 ноябр 2020 йил | Tahlilnoma21-may kuni Prezident Shavkat Mirziyoyev Andijonga tashrif buyurdi21-may kuni Prezident Shavkat Mirziyoyev Andijonga tashrif buyurdiЎзбекистон халқ артисти, созанда, бастакор устоз Ғанижон Тошматовни хотиралаб | Sog'inchЎзбекистон халқ артисти, созанда, бастакор устоз Ғанижон Тошматовни хотиралаб | Sog'inchЧет элга конуний ишга юбориш . (Узбекистон Ташқи меҳнат миграцияси)Чет элга конуний ишга юбориш . (Узбекистон Ташқи меҳнат миграцияси)ЕВРОПАДАГИ ЭНГ КАТТА ТЕПЛИЦАДА ИШ БОР | ISH BOR 1-SONЕВРОПАДАГИ ЭНГ КАТТА ТЕПЛИЦАДА ИШ БОР | ISH BOR 1-SONShohruhxon va Otabek "ОДИН ДОМА" kinosi olingan joylardagi INTERVYU!!Shohruhxon va Otabek "ОДИН ДОМА" kinosi olingan joylardagi INTERVYU!!Ўзбек аёли: кунига 10000 сўмга розиман, иш борми? – YOUTUBE JONLIЎзбек аёли: кунига 10000 сўмга розиман, иш борми? – YOUTUBE JONLIБИР МАҲАЛЛАГА УЧ МУАММО: ГАЗ, СУВ ВА СВЕТ!БИР МАҲАЛЛАГА УЧ МУАММО: ГАЗ, СУВ ВА СВЕТ!"Тахлилнома"-Итоговый воскресный выпуск, который посвящен значимым событиям недели. 1 ноября 2020г"Тахлилнома"-Итоговый воскресный выпуск, который посвящен значимым событиям недели. 1 ноября 2020гПрезидент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига келдиПрезидент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига келди
Яндекс.Метрика