Загрузка страницы

Kosonsoyda sodir bo‘lgan mudhish YTH

1 июнь куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида автомобилни ҳужжатларсиз бошқарган 16 ёшли бола 4 нафар одамнинг бевақт ўлимига сабаб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Косонсой туманида яшаган 16 яшар бола Lacetti машинасини ҳеч қандай ҳужжатларсиз миниб кўчага чиқади. У автомобилни Боғишамол-2 маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотиш оқибатида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетади ва қаршисидан келаётган Nexia билан тўқнашади. Урилган Nexia йўл четидаги яна бир Nexia’га бориб урилади. Воқеа тунги 22:47 да рўй берган.

Мудҳиш ходиса натижасида Lacetti ҳайдовчиси, Nexia ҳайдовчиси ва унинг икки нафар йўловчилари жиддий жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.

Бундан ташқари, тезликда бошқариб келинаётган Nexia’даги 3 нафар йўловчи, йўл четида турган Nexia автомашинаси салонидаги 1 нафар йўловчи ҳамда Lacetti’нинг 1 нафар йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Видео Kosonsoyda sodir bo‘lgan mudhish YTH канала Qalampir UZ
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
4 июня 2018 г. 10:14:48
00:00:15
Яндекс.Метрика